Қурбақалар уруғдан қандай очиб чиқади?

Гарчи қурбақалар қуруқликда яшаса-да, уларнинг кўп тури тухум қўйиш пайти сув томон йўл олади. Одатда, бу баҳорда юз беради. Қурбақа ариқ чети ёки чоғроқ кўлнинг саёз жойидан сокин гўша қидириб топади. Урғочиси кечаси ёки тонг азонда маълум миқдорда тухум, уруғ давоми…

Ҳам ерда, ҳам сувда яшовчилар нима?

Ҳам ерда, ҳам сувда яшовчиларнинг яна бир номи амфибиялардир. Бу сўз юнончада «икки ҳаётда ҳам яшайдиганлар» маъносини беради. Ҳам ерда, ҳам сувда яшовчилар ҳаётининг аввалини сувда, кейин қуруқликда ўтказадилар. Ҳам ерда, ҳам сувда яшовчиларнинг уч гуруҳи мавжуд: улар қурбақалар, саламандрлар давоми…

Балиқшунос ким?

Балиқшунос денгизда яшовчи жониворларни ўрганади. Бунинг учун у балиқ тутиши ва уни ўлдириб ўрганиши лозим. Ёки сув тагига тушиб, уларнинг ҳаётини кузатиши керак. Балиқшуноснинг асосий қуроли таркибида спирт ёки формалин бўлган аралашмали идишдир. Бу аралашмасиз унинг тутилган жониворларни ўрганишга вақти давоми…

«Нур сочувчи қовоқ» қаерда яшайди?

Денгиз ва океанларда нур сочувчи (олимлар тили билан айтганда, люминесценцияга эга бўлган) балиқларнинг мингдан ошиқ тури яшайди. Улар орасида майда, 7—8 сантиметр келадиган фотоблефарон балиқчаси жуда улкан қобилиятга эга. Фотоблефароннинг таржимаси «нур сочувчи қовоқ» маъносини беради. Унинг «милтироқ балиқча» деган давоми…

Нур сочувчи балиқлар бўладими?

Сув ости дунёсида ҳам гўзалликда тенги йўқ мавжудотлар, жаннати балиқлар мавжуд. Ҳар хил тусли, чақноқ балиқчалар денгиз тубларида, дарёларда ғаройиб тарзда нур сочиб, сузиб юради. Одатда, бундай балиқлар тиниқ табиатли тропик кенгликларда яшайди. Сув бениҳоя тиниқ бўлган пайтларда, маржон қоялар давоми…

Гуппилар қандай кўпаяди?

Агар уйингизда аквариум бўлса, овқатлантириш осон, аквариум шароитида яхши яшайдиган, чиройли ва қараганингизда завқ берадиган балиқчалар бўлишини хоҳлайсиз. Гуппи мана шу талабларга жавоб берадиган балиқча, уни баъзан «камалакранг балиқча» ҳам дейишади. Насл қолдириши ўзига хос экани билан гуппи бошқа балиқчалардан давоми…

Қайси балиқнинг кўзи тўртта?

Марказий Америкада яшайдиган, бўйи 20 сантиметр (8 дюйм) келадиган митти балиқнинг кўзи тўртта бўлади. Бу балиқ, албатта, аквариум ва ҳайвонот боғларида ҳам учрайди. Кўзларининг иккилангани шарофати ўлароқ улар сув сатҳида яшашга мослашган. Сув ва ҳавонинг нурни ҳар хил сингдириши сизга давоми…

Сардина ўзида нимани ифода этади?

Сардина кичкина сарғиш-яшил рангли балиқ бўлиб, сельдлар оиласига мансубдир. Уларнинг энг каттаси 25 сантиметр чиқади. У бошқа сельдлар каби қуритилган ҳолда овқатга ишлатилади. Сардиналар вояга етмаган пайти тутилади ва улардан консерва қилинади. Тутилган балиқни аввало, чучук сувли ҳовузга солишади. Сўнг давоми…

Электрли илонбалиқ нима?

Электрли илонбалиқ электрли балиқлар гуруҳига киради. Улар электр разрядлари ёрдамида ўлжа тутади ва душманларидан ҳимояланади. Улар ҳам бошқа балиқларга ўхшаш ва авлоддошдир, аммо улардан фарқли ўлароқ, электр энергиясига эга. Бунинг қандай ҳосил бўлганини олимлар ҳозирга қадар аниқлаган эмас. Улар орасида давоми…

Илонбалиқлар нима?

Илонбалиқ бошқа балиқлар каби умуртқали булиб, сувда яшайди ва ойқулоғи билан нафас олади. Улар совуқ қонли, демак, уларнинг тана ҳарорати атроф муҳит ҳароратига боғлиқ равишда ўзгариб туради. Илонбалиқлар, асосан денгизларда яшайди. Айрим турлари ҳаётининг кўп қисмини чучук сувларда, қолган қисмини давоми…


Мақолалар мундарижаси