Ҳам ерда, ҳам сувда яшовчилар нима?

Ҳам ерда, ҳам сувда яшовчиларнинг яна бир номи амфибиялардир. Бу сўз юнончада «икки ҳаётда ҳам яшайдиганлар» маъносини беради. Ҳам ерда, ҳам сувда яшовчилар ҳаётининг аввалини сувда, кейин қуруқликда ўтказадилар. Ҳам ерда, ҳам сувда яшовчиларнинг уч гуруҳи мавжуд: улар қурбақалар, саламандрлар давоми…

Энг узун чувалчанг қаерда яшайди?

Бўйи 15 метрга етадиган энг узун чувалчанг Атлантика океанининг Европа соҳилларида яшайди. Уни узун линеус дейишади. У одатда ёлғиз эмас, бутун бошли оиласи билан бирга яшайди. У бинафшаранг шуъла таратувчи тўқ қўнғир тусда бўлиб, силлиқлангандай туюлади. Елкасидан узунасига бир нечта давоми…

Чувалчанг қандай судралади?

Чувалчангларнинг тури бисёр, аммо бизга ер чувалчанги жуда яхши таниш. Чувалчангнинг танаси кичкина тўгараклар — тарам-тарам бўғимларга бўлинган. Шу сабабли ер чувалчанглари бўғим-бўғим чувалчанглар гуруҳига киради. Ер чувалчанглари асосан ернинг юмшоқ юқори қатламида ерости йўли қазиб, ана шу йўллар орқали давоми…

Чувалчанглар қайси оилага мансуб?

Чувалчангнинг нима эканини аниқ белгилашга олимлар қийналишади. Уларни чўзинчоқ, бош қисми сал-пал ажралиб турадиган, судралишга қобил, умуртқасиз ҳайвон, деб таснифласа хато бўлмайди. Чувалчангларнинг муҳим хусусияти шундаки, улар иккита бир хил-чап ва ўнг қисмга ажралиши мумкин. Юқоридаги хусусиятларга эга ҳайвонга дуч давоми…