Атмосферадаги «парник» эффекти ёки иссиқликнинг тўпланиши нима?

Ерда ҳаёт мавжуд бўлиши учун энг зарур қувват манбаи Қуёш радиацияси — Қуёшнинг Ер атмосферасига кириб келувчи электромагнит нурлари ҳисобланади. Қуёш энергияси фасллар алмашуви билан боғлиқ барча атмосфера жараёнлари, шунингдек, об-ҳаво шароитлари ўзгариши сабабчисидир. Қуёш энергиясининг ярмига яқини биз Қуёш давоми…

Ернинг оғирлиги қанча?

Ер Коинотда муаллақ тургани учун унинг вазнини тарози палласига қўйиб ўлчаб бўлмайди. Ернинг вазни тўғрисида гапирилганда, аввало, у таркиб топган моддалар миқдори назарда тутилади. Ернинг массаси, тахминан, 5,976 секстиллион тоннани ташкил этади. Яхшироқ тасаввур қилишингиз учун ушбу рақамни тўла келтирамиз: давоми…

Ер нимадан таркиб топган?

Ер, асосан, қаттиқ тоғ жинсларидан таркиб топган улкан шар ёки сферадир. Ернинг ядроси ҳам қаттиқдир, чунки ички жинслар жуда катта босим остида туради. Буни батафсилроқ кўриб чиқайлик. Замонавий космогоник тасаввурларга кўра, Ер бундан, тахминан, 5 миллиард йил муқаддам бирламчи Қуёш давоми…

Нима учун коинотдаги гравитация Ердагидан фарқ қилади?

Коинотда ҳар бир жисм бошқасига таъсир этади, улар ўзаро тортишади. Бу тортиш кучи ёки гравитация деб аталади. Тортиш кучи икки омилга боғлиқ. Биринчидан, у объект, жисм ёки нарса таркибида қанча модда борлигига боғлиқ. Жисм моддасининг массаси қанча катта бўлса, гравитация давоми…

Нега биз Ернинг айланишини сезмаймиз?

Одамлар бундан бир неча аср муқаддам, Ер тек туради, Қуёш, Ой ва юлдузлар унинг атрофида айланади, деб ўйлашган. Нега шундай деб ўйлашганини тушуниш унча қийин эмас. Бир қарашда ҳозир ҳам шундай туюлади. Ҳеч ким Ер айланишини сезмаган. Нега Ер айланса, давоми…

Биз қай пайт қуёш атрофида тезроқ ҳаракат қиламиз: кундузими, кечасими?

Бу савол англашилмовчиликка ҳам сабаб бўлиши мумкин: ахир, ҳамиша Ернинг бир томонида кундузи бўлса, бошқа томонида кечаси бўлади. Бу тарзда савол беришнинг нима кераги бор, дейишингиз ҳам мумкин. Бир қарашда савол ноўриндай туюлади. Аслида эса бу саволда ҳам жон бор. давоми…

Ерни Қуёш атрофида айланишга нима мажбур қилади?

Келинг, ишни Ер ва бошқа сайёраларни айланишга нима мажбур қилишини аниқлашдан бошлай қолайлик. Қуёш системасининг пайдо бўлиши тўғрисидаги назариялардан бирига кўра, бундан, тахминан, 5 миллиард йил муқаддам улкан чанг булути пайдо бўлиб, айлана бошлаган. Натижада у гардишга айланади ва унинг давоми…

Ой қўтонлади, дегани нима?

Баъзи тунлар Ой атрофида, унинг чегараларини ювиб кетадиган равшан бир ёруғлик пайдо бўлади. Бу ёруғ ҳалқа галодир, ўзбекча айтганда, Ой қўтонлаганини билдиради. Одамлар Ой теварагида нурли ҳалқа, ёй, доғ ва устунлар пайдо бўлишини бўлажак ёмғир аломати деб билади. Баъзида бундай давоми…

Нега биз Ойнинг фақат бир томонини кўрамиз?

Ерда инсоният пайдо бўлибдики, Ой унинг кўзларига жумбоқ бўлиб кўринади. Қадим замонларда одамлар Ойни тун илоҳаси, деб ҳисоблашган ва унга сиғинишган. Аммо бугун биз у ҳақда анча нарса биламиз. Ҳатто совет ва америкалик олимлар олган суратлар ёрдамида унинг «тескари» ёки давоми…

Ердан кўринадиган энг ёрқин сайёра қайси?

Ердан кўринадиган сайёраларнинг энг ёрқини Венера — Чўлпондир. Чўлпоннинг катталиги Ерники билан бир хил, унинг юзасида ҳам тоғлар ва саҳролар бор. Унинг атмосфераси заҳарли карбонат ангидрид газидан иборат. Ушбу газ шу даражада зички, ўзига келаётган иссиқликни тутиб қолади ва сайёра давоми…


Мақолалар мундарижаси