Нар қушларнинг ранги нима учун макиёнлариникидан ёрқинроқ бўлади?

Буни тушуниш учун, аввало, қушларга рангнинг нега кераклигини билиб олишимиз лозим? Бунинг сабаблари ҳар хил талқин қилинди, фан эса ҳали узил-кесил хулосасини чиқарган эмас. Айрим қушларнинг пати ғайриоддий, турли тусдалиги, бошқа бирларининг бир хил рангдалиги муаммолигича қолмоқда. Баъзилари очиқ рангли, давоми…

Туллаш нима?

Ҳайвонларнинг тери ёки патларини янгиси билан алмаштиришини биз туллаш деймиз. Ёввойи ҳайвонлар, рептилиялар, қушлар ҳатто айрим ҳашаротлар туллайди. Қушлар ўз ҳаётлари мобайнида турли патларнинг бутун бир тўпламини ўстиради. Вояга етиши билан патлар ёш кўринишига хос рангга эга бўлади ва қувватдан давоми…

Қушларга пат на ҳожат?

Эволюция илми буни шундай таърифлайди: жуда кўп йиллар олдин қушлар рептилиялар оиласига мансуб булган. Аммо ўз ривожланиш жараёнида улар бу йўлдан четга чиққанлар, тангачалар патга айланган. Гап шундаки, пат модданинг бор-йўғи ўзга бир шакли бўлиб, у бошқа ҳайвонларда туёқ, шох давоми…

Қушлар нима учун сайрайди?

Қушларнинг товуш чиқариш аъзолари бизникидан сал ажралиб туради. Одамнинг товушлоғич пайчалари нафас чиқарадиган бўғзи устидаги ҳиқилдоқда жойлашган. Қушларнинг оддий мембраналари нафас олиш найчасининг қуйи қисмида жойлашган бўлиб, қуйи бўғиз деб аталади. Бу мембрана пирпираб туради. Айнан қуйи бўғизнинг шакли, мембраналарни давоми…

Қушларнинг тухуми қандай ўлчамда бўлади?

«Минг бир кеча» эртакларини ўқиган бўлсангиз, Рух деган қушни эслай оласиз. У шу қадар катта бўлганки, бир панжасига филни, иккинчисига каркидонни кўтариб уча олган. Унинг тухуми уйдек баҳайбат бўлган. Ер юзида яшаб ўтган қушлар орасида Рух қушининг тимсоли эпиорнис деган давоми…

Дунёда қайси жониворлар энг ўткир кўзли?

Дунёдаги энг сергак жониворлар қушлардир! Бургутлар, қирғийлар, лочинлар, калхатлар ва бошқа йиртқич қушлар одамдан саккиз баравар яхши кўради. Бундан ташқари улар нафақат узоқни, балки майда нарсаларни ҳам кўра олади. Қушларнинг кўз соққаси бошига нисбатан катта. У тери доираси пардасига яширинган давоми…

Қушлар ҳидни биладими?

Тирик мавжудотлар ўзларининг яшаши учун керак бўлган сезгиларга эга бўлиши ва уни ривожлантиришга мойилдирлар. Қушлар учун ҳид билиш муҳимми? Бизнингча муҳим эмас, чунки унга ҳеч қайси бир қуш эга эмас. Қушлар учун қандай сезгилар зарур? Уларнинг миясининг асосий қисми ва давоми…

Қушларнинг қулоғи борми?

Қушлар учувчи жониворлар экан, уларнинг деярли барча аъзолари: ички ва ташқи аъзолари, шунингдек асаб ва сезги системалари мана шу мураккаб фаолият учун хизмат қилади. Масалан, ўткир нигоҳ учар жониворлар учун ҳаётий муҳимдир. Бу қушларнинг энг муҳим хусусиятларидан бири. Қушларнинг кўзи давоми…

Қушларнинг қони иссиқми?

Қушларнинг қони иссиқ. Қушлар рептилияларнинг олис авлодлари бўлиб, уларнинг аломатини қисман сақлаб қолган. Масалан, панжасидаги териси. Рептилия каби улар ҳам тухум қўяди. Лекин уларнинг қони иссиқ. Уларнинг тана ҳарорати ҳатто одамларникидан юқоридир. Бу қушларнинг биздан кўра ҳаракатчан яшаши билан боғлиқдир. давоми…

Қушлар нима?

Қушлар тангачасимон рептилиялардан ривожланган. Миллион йиллар олдин тангачалар патга айланган, олд оёқлари эса қанотга айланган. Қушларнинг тузилиши ҳам ажойиб. Уларнинг скелети учишига мос тарзда кавак суяклардан таркиб топган. Қанотларининг ҳаракатланишига кучли кўкрак мушаклари ёрдам беради. Айрим қушларнинг катта ва кенг давоми…


Мақолалар мундарижаси