Айсберглар қайдан пайдо бўлади?

Айсберглар ўрганиш ва кузатиш учун қизиқарли объектлардир. Аммо улар океандаги кемаларга жиддий хавф туғдиради. 1912 йил 14 апрелига ўтар кечаси энг даҳшатли денгиз фалокатларидан бири рўй берган эди. Ўшанда «Титаник» кемаси айсберг билан тўқнашиб кетиши оқибатида 1513 кишининг ёстиғи қуриди. давоми…

Музликлар қандай кўчади?

Музликларнинг барчаси муз даврида пайдо бўлган, деб бўлмайди. Улар бугун ҳам тез-тез учраб туради. Бунга Альп музликларини мисол қилиб келтириш мумкин. Улар Европа марказида жойлашган Альп тоғлари шарафига шундай деб аталган. Бу тоғларда 1200 дан ошиқ музликлар бор. Аляска ярим давоми…

Нега бугунги кунда ҳам музликлар бор?

Шимолий Америкада муз даврини бошлаб берган улкан муз массаси «континентал музлик» деб аталади. Унинг марказидаги қалинлик 4,5 км. га етган. У бутун муз даври давомида тўрт марта пайдо бўлиб, шунча марта эриган бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.. Дунёнинг бошқа жойларини давоми…

Нега муз эрийди?

Атроф-муҳитнинг температураси пасайиб, сув музлаши натижасида муз ҳосил бўлади. Музлаган сувнинг ҳажми анча кенгаяди. Ўн литр сувдан, тахминан, ўн бир литр муз ҳосил бўлади. Ҳар бир жисмнинг сувда сузиши ва чўкиши милоддан аввалги III асрда яшаб ўтган қадимги юнон олими давоми…

Қор кўчишига нима сабаб бўлади?

Тоғдан пастга силжиётган қор массаси кўчки деб аталади. Тоғда қор тўсатдан кўчади. Негаки, қорнинг остки қисми ўз оғирлигига дош беролмай ёки температура 0 даражага етганда, эрий бошлайди. Ости эриган қор қиялик бўйлаб пастга силжий боради. Аммо кўчгунга қадар у жуда давоми…

Қор нима фойда келтиради?

Қор кўп ёғса, жамият ҳаёти маромини бузиши мумкинлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Аммо у, масалан, бошоқли экинларга, фойда ҳам келтириши мумкин. Ғалла ўсиши учун, албатта, сув керак. Ариқлардаги сув қаердан пайдо бўлади? Ер ости сувлари борлигини ҳам биласизми? Сув (маълум бир давоми…

Сумалаклар қандай ҳосил бўлади?

Уйларнинг томидан осилиб турган сумалаклар қандай ҳосил бўлишини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Улар қачон ҳосил бўлади: эрувгарчилик пайтими ёки совуқ пайтми? Агар эрувгарчилик пайтида бўлса, нега сув нолдан юқори даражада музлаб қолади? Агар совуқ пайт бўлса, томда сув қаердан пайдо бўлади? давоми…

Сув қачон музга айланади?

Агар музлаётган ҳовуз, кўл ёки дарёга эътибор берган бўлсангиз, дастлаб сувнинг юзаси музлай бошлаганини кўргансиз, албатта. Агар ҳовузлар, кўллар, денгизлар тубидан музлай бошласа, ҳаётимизда кўп нарсалар ўзгариб кетиши мумкинлигини ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Унда Ердаги иқлим ўзгарибгина қолмасдан, сувда яшайдиган айрим давоми…

Нима учун қишда дераза ойналарида нақшлар пайдо бўлади?

Қиши ўта совуқ минтақаларда яшайдиган болалар ойналардаги қировни томоша қилишни ёқтиришади. Айрим тасвирлар, дарахт ёки япроқлардаги мураккаб суратларга ўхшаб, жуда чиройли бўлади. Япроқ ёки дарахтдаги суратлардагидай, дераза ойнасида қиров пайдо бўлиши учун ҳам маълум шарт-шароитлар керак. Қиров музлаган сувнинг майда давоми…

Қор нима?

Қор музлаган сувдан бошқа нарса эмас. Унда нега у музга ўхшамайди? Ҳамма гап шундаки, қор доналари музнинг кичик кристаллчаларидан таркиб топган ва ёруғлик унинг беҳисоб қирраларидан қайтгани учун ҳам қор доналари шаффоф эмас, оқ бўлиб кўринади. Қор атмосферадаги сув буғларининг давоми…


Мақолалар мундарижаси