Мутолаа — шифо воситаси

Мумтоз адиблардан бири китобни кўнгил малҳами, дея таърифлаган эди. Яқинда шифокорлар китоб мутолааси жуда фойдали муолажа эканини ҳам исботлашди. Ҳатто айрим шифохоналарда библиотерапия билан даволаш усули жорий этилди. Хўш, қандай китоблар соғайишга ёрдам беради? Ливерпул университети олимлари тажрибага жалб этилган давоми…

Нуҳ тўфони жумбоғи

Муқаддас китоблар орқали Нуҳ пайғамбар даврида ер юзини сув босгани хусусида ўқиганмиз. Эндиликда олимлар бу ­мислсиз тўфон ҳақиқатда ҳам юз берганини илмий жиҳатдан исботлашга ҳаракат қилишмоқда. Жаҳон уммонларидан минглаб километр олисларда денгизникидек шўр сувли кўлларнинг мавжудлиги Нуҳ тўфони қолдиқлари сифатида давоми…

Ялпизнинг хосияти

Ялпиз табиатда маданий ва ёввойи ҳолда ўсади. Унинг бир неча тури таомларга қўшилади. Булар: қалампир ялпиз, лимон ялпиз, жимжима баргли ялпиз ва ҳоказо. Улар кўп йиллик доривор гиёҳ саналиб, очиқ далада, қишда эса хоналарда ҳам ўстирилади. Тувакка экилса, баҳорда айвонга давоми…

Жаҳон адиблари ҳаётидан

Лорка ва Самарқанд Испан шоири Гарсиа Лорка қадимий андалус халқ қўшиқлари оҳангида шеърлар ёзиб, жаҳонга машҳур бўлган ва ўз ижодида Шарқу Ғарб адабий анъаналарини уйғунлаштирган ижодкордир. “Канте Хондо — андалусия қўшиқлари” мақоласида Лорка ушбу ноёб шеърий оҳанглар ҳинд халқ оғзаки давоми…

Энг парҳезбоп маҳсулот

Европа парҳезшунослар ассоциацияси томонидан шу йил баҳорда эълон қилинган маълумотда қуён гўшти энг парҳезбоп маҳсулот сифатида тилга олинган. Маълум бўлишича, одам организми қуён гўштини жуда яхши ҳазм қиларкан. Унда аллергия қўзғовчи унсурлар, масалан, парранда гўштига нисбатан ҳам жуда кам бўларкан. давоми…

Магний етишмаганда…

Инсон организмда магний етишмаса иштаҳа йўқолиб, тана ҳарорати пасаяди, руҳий сиқилиш, асабийлик ҳамда томирлар тортишиши рўй беради. Бу микроэлементнинг камлиги, айни чоғда, уйқусизлик, бош оғриғи, қорин дамлаши, эрта қартайиш, камқонлик ва асаб билан боғлиқ муаммоларга ҳам сабаб бўлади. Магнийнинг етишмаслиги давоми…

Занжабилнинг шифоси

Буюк ҳаким Абу Али ибн Сино “Тиб қонунлари” асарида кўплаб хасталикларни даволашда қўлланадиган малҳамларни тайёрлашда улар таркибига занжабил қўшиш лозим, деб ёзган. Занжабилсимонлар оиласига мансуб бу кўп йиллик ўсимликнинг ватани Жанубий Осиё бўлиб, ҳозир Хитой ва Ҳиндистон, Индонезия ва Австралия, давоми…

Кўкламги толиқишнинг шифоси

Баҳор охирлаб, қуёш ўткир нурларини соча бошлаши билан одамларнинг кайфияти кўтарилади. Бироқ бу паллада организмда дармондорилар тақчиллиги боис, одамни уйқу босиб, дармонсизлик сезилиши ҳам мумкин. Йилнинг айни шу мавсумида тетик ва бардам бўлиш учун қандай овқатланган ­маъқул? Парҳезшунос олим В.Конишевнинг давоми…

Уйқу ҳақида нималарни биламиз?

Ҳозир барча фанлар қатори уйқушунослик ҳам жадал ривожланиб бормоқда. Тиббиёт фанлари доктори, профессор Г.Ковров бу ҳақдаги саволларга шундай жавоб беради. — Айрим мамлакатларда ёзги вақтга ўтиш анъанаси бор. Бу тадбирнинг соғлиққа зиёни борми? — Ҳар қандай беқарорлик, яъни нобарқарорлик каби давоми…

Ерга ўхшаш сайёралар

Астрономлар чексиз коинот қаърида она сайёрамиз — Ерга жуда ўхшаб кетадиган янги сайёраларни кашф этдилар. Мазкур кашфиёт НАСАнинг Кеплер космик телескопи ёрдамида амалга оширилди. Нотр-Дам ва Вашингтон университети олимлари тахминан бир йил муқаддам тўпланган маълумотларни таҳлил қилиб чиқишиб, шундай хулосага давоми…


Мақолалар мундарижаси