Каштанга тикан нима учун керак?

Табиат тиканларни меванинг этини йиртқичлардан ҳимоя қилиш учун яратган. Улар ҳам тиканли сим бажарган вазифани адо этади. Эътибор берсангиз, инсон кўпинча табиат ихтироларидан ўз мақсадлари йўлида фойдаланади. Ёввойи каштан ва бошқа кўпгина дарахтларнинг мевасини қаттиқ пўчоқ қоплаб олган бўлади. Бу давоми…

Дунёда олманинг қанча нави бор?

Дунёда олманинг навлари ниҳоятда кўп. Улар орасидан энг нозик дидли кишилар таъбига тўғри келадиганлари ҳам топилади. Биргина Англияда унинг икки мингдан ошиқ нави мавжуд. Олма одам илк марта маданийлаштирган дарахтлар сирасига киради. Унинг ватани Жануби-шарқий Европа ва Ғарбий Осиё бўлса давоми…

Хин дарахти қаерда ўсади?

Бу улкан дарахт Жанубий Америка, Индонезия ва Африканинг ясси тоғликларида ўсади. Унинг пўстлоғида безгак касаллигини даволашда ишлатиладиган хинин моддаси бор. Хин дарахтининг бўйи 20 — 30 метрга етади. У баланд тоғликларда ўсади ва намсевардир. Шунинг учун унга Перудаги шароит Африкадагига давоми…

Пўкакбоп эман нима?

Балиқ овига кетаётган болакай пўкакдан ясалган сузгичи нима учун сувга чўкиб кетмаслигини уйлаб ўтирмайди. Аммо пўкакнинг сувга чўкмаслик хусусияти қадим замонлардан бери маълум, ундан ясалган қутқариш мосламаларидан эса бундан минг йиллар муқаддам фойдаланилган. Пўкак сувдан анча енгил. Бунинг сабаби шундаки, давоми…

Гевея нима?

Ўсимликлар тарихида гевея ёки каучук дарахтининг ҳаёти жуда қизиқарлидир. Испан босқинчилари Жанубий Американи кашф этган илк кунларданоқ резина шарлар билан ўйнаётган болаларни кўришиб, каучук сувни, ҳавони ўтказмайдиган ва бошқа хоссаларга эга эканини англаб етишди. Резина шиналар ишлаб чиқарила бошлангач, каучук давоми…

Баньян нима?

Баньян улкан дарахтлар қаторига киради. Маълумки, табиатда мавжуд барча йирик нарсалар ноқулай вазиятларга тушиб қолади. Дарахтлар ҳам бундан истисно эмас. Масалан, нам ва озуқа моддаларининг йўғон дарахтлар танаси бўйлаб юқорига кўтарилиши қийин бўлади. Шу билан биргаликда, уларнинг танаси синиб кетмаслик давоми…

Дунёда эвкалиптнинг нечта тури бор?

Эвкалипт, асосан, Австралия дарахтидир. Аммо у дунёнинг бошқа иқлими иссиқ булган мамлакатларида ҳам ўстирилади. Унинг япроқлари ажратиб чиқарадиган ҳидли модда ҳавони тозалаш, безгак юқтирувчи ҳашарот ва пашшаларни ҳайдаш хоссасига эга. Эвкалиптнинг 500 дан ошиқ тури бор. Унинг ёғочи оқ тусдан давоми…

Эвкалипт нима?

Бир замонлар эвкалиптлар фақат ўз ватани Австралияда ўсар эди. Аммо бугунги кунда у инсоннинг ёрдами билан бутун дунёга тарқалиб кетди. Уларни Европада, Африка шимолида, Ҳиндистонда, Жанубий Америкада, Америка Қўшма Штатларининг жанубида учратиш мумкин. Эвкалиптнинг ташқи кўриниши уни илгари кўрмаган кишида давоми…

Секвойя нима?

Секвойя, шубҳасиз, энига ҳам, бўйига ҳам дунёдаги энг катта дарахт ҳисобланади. Улар бир неча аср умр кўради ва Американинг кўркидир. Секвойя АҚШнинг Калифорния штатида ўсади. Қарағай ёки кедр сингари у ҳам игнабарглилар оиласига мансуб. Аммо унинг бўйи жуда чўзилиб кетади давоми…

Кедр ғуддаси қандай тузилишга эга?

Кедр ғуддаси барча буюк нарсалар каби жуда содда тузилган. Унинг ўлчами чоғроқ, қора қўнғир тусда ва тухумсимон шаклдадир. Аммо ҳақиқий хазина унинг пўчоғи остидадир. Таркибида оқсил, ёғ ва крахмал куплиги бўйича кедр ёнғоғига тенг келадиган маҳсулот йўқ. Кедр ёнғоғи ғуддасининг давоми…


Мақолалар мундарижаси