Мажусийлик нима дeгани?

Қадимги одамлар учун уларни қуршаб турган олам бошдан охиригача сир-синоатлардан иборат бўлган. Улар, масалан, нима учун момақалдироқ гумбирлайди, нима учун шамол эсади? Нега айрим йилларда ер яхши ҳосил беради-ю, баъзи йилларда қурғоқчилик бўлиб ҳамма экинлар қовжирайди, натижада одамлар нонсиз қолади? давоми…

«Рус» дeган ном қаeрдан кeлиб чиққан?

9 асрнинг ўрталарига қадар ҳозирги Новгороддан то Киевгача бўлган ҳудудда, Днепр дарёсининг ўнг ва чап соҳили бўйлаб кейинчалик тарихда шарқий славянлар деб ном олган кўплаб қабилалар алоҳида-алоҳида умр кечиришарди. Турли солномалардаги маълумотларда қайд этилишича улар бу ерларга Дунай ва Карпат давоми…

Соҳибқирон Амир Тeмур ким бўлган?

Бу улуғ зотнинг асли исми Темур бўлиб, уни европаликлар Тамерлан тарзида талаффуз қилишган. (Бу унинг оёғи оқсоқлигига ишора). Амир Темур Ўрта Осиёнинг энг буюк давлат арбоби ва саркардаси бўлган. У 1336 йилда туғилган бўлиб, насаби турклашган мўғул уруғларидан бири барлосларга давоми…

Чингизхон ким бўлган?

Қадим-қадим замонлардан буён Осиёдаги Олтой ва Хинган тоғ тизмаларининг ён бағирларида мўғуллар ёки татарлар номи билан маълуму машҳур бўлган кўплаб кўчманчи халқлар яшаб келишган. 13 асрнинг бошларида улар Темучин томонидан тузилган кучли мўғул империясига бирикдилар. Саҳройи асилзодаларнинг 1206 йилда ўтказилган давоми…

Мўғуллар қаeрда яшашган?

Жуда узоқ муддат, яъни нақд 13 аср мобайнида халқлар мўғуллардан қўрқиб яшаганлар. Мўғуллар Ўрта Осиёнинг суронли ва ҳадсиз чўлу биёбонларида истиқомат қилувчи кўчманчи халқ бўлган. Улар ўзларининг сонсиз саноқсиз подалари ва қўй отарлари учун ем-хашак қидириб Мўғулистондан то Дунай бўйларигача давоми…

Вeстфал сулҳи қачон тузилган?

Ўттиз йиллик уруш 1648 йили Вестфал сулҳи билан ниҳоясига етди. Тинчлик сулҳи Нидерландларнинг бирлашган провинцияларига, Швейцария кантонларига, шунингдек, Муқаддас Рим империяси таркибига кирувчи кўплаб герман давлатларига мустақиллик ва эътиқод эркинлигини берди. Бироқ бу шартнома Бурбонлар ва Габсбурглар ўртасидаги тинчликни ўрната давоми…

Ўттиз йиллик уруш нима сабабдан бошланган?

Реформация давридан бошлаб Европани парчалаб ташлаган диний ва сиёсий можаролар, айниқса ўттиз йиллик уруш даврида янада кескинлашди. Ушбу уруш 1618 йилда богемиялик (ҳозирги Чехия) протестант дворянлар икки нафар католик губернаторни Прагадаги қасрларнинг бири деразасидан улоқтиришгач бошланган эди. Шундан сўнг дворянлар давоми…

Жон Калвин ким?

Жон Калвин 16 асрда Европага ёпирилиб кирган Реформация деб номланувчи диний ҳаракат раҳбаридир. Мазкур ҳаракат насроний дунёсини иккига — католиклар ва протестантларга бўлиб юборди. Калвин 1509 йил 10 июлда Францияда туғилди. У лотин тили, фалсафа ва мантиқдан сабоқ олгач, янги давоми…

Мартин Лютeр ким?

Европада ҳаёт ва эътиқод тўғрисидаги янги ғоялар тарқала бошлаган чоғда кўп кишилар католик черковини ислоҳ қилишни талаб қилиб чиқа бошладилар. Сабаби улар католик черкови тобора қудратли ва очкўз бўлиб бормоқда деб ҳисоблардилар. Уларнинг фикрича черковнинг яна бошқа айбларидан бири — давоми…

Протeстантлар дини қандай пайдо бўлган?

16 аср бошларида «реформация» деб ном олган диний инқилоб бошланиб кетди. Оқибатда протестантлар динининг кўплаб шоҳобчалари пайдо бўлди. Ҳар иккала сўз — Реформация ҳам Протестантизм ҳам — моҳиятига кўра бир нарсани — яъни бу диний инқилобларнинг асосий мақсади динда ўзгартиришлар давоми…


Мақолалар мундарижаси