Китоб ўқишнинг 21 фойдаси ҳақида

Ҳаммамиз китоб ўқишнинг фойдали эканлигини эшитганмиз. Лекин унинг фойдалилиги айнан нимада? 1. Мутолаа уйқусизликдан қутулишга ёрдам беради. Хотиржам бўлиш ва ухлашга ёрдам берадиган энг яхши усул китоб ўқишдир. Телевизор ёки телефондан тарқалаётган ёрқин нур мияга уйғониш кераклиги ҳақида сигнал юборади. давоми…

Балиқлар эшита оладими?

Балиқ овига чиққанингизда, балиқларни қўрқитмаслик учун анҳор ёқалаб оёқ учида юришингизга тўғри келганми? Агар балиқ сизнинг овозингизни эшитиб қолса, тезда бошқа хавфсизроқ жойга сузиб кетади, чунки балиқларнинг ҳам эшитадиган қулоғи бор. Лекин балиқларнинг қулоғи биз кўниккандек, ташқарида эмас, ичкаридадир. Одамлар давоми…

Асаларига бир килограмм асал йиғиш учун қанча вақт керак?

Келинг, бир ҳисоблаб курайлик. Оддий катта асалари бир соатда 6,5 километр тезликда учади ва бир кунда ўртача 700 та гулга қўнади. Анча йиллар олдин бир асаларининг бир килограмм асал йиғиши учун қанча нектар тўплаши ҳисоблаб чиқилган. Бунинг учун у 19 давоми…

Чивинлар қандай касалликларни ташийди?

Ҳашаротлар орасида чивин одамнинг таъбини кўп хира қилади. Улар илгари қишлоқ жойларда ва боғ ҳовлиларда одамларнинг жонига теккан бўлса, эндиликда ҳатто шаҳар марказларида ҳам ором бермайди. Энг муҳими, чивинлар чаққани етмагандай турли хавфли касалликларни ҳам ташийди. Шифокорлар ва биологларнинг таъкидлашича, давоми…

Капалак нима билан озиқланади?

Маълумки, капалакларнинг ҳаёти бир неча даврга бўлинади. Аввал тухум, кейин қурт, ун дан кейин ғумбак (қиш бўйи ухлайди) ва охири ғумбакдан капалак пайдо бўлади. Капалаклар фақат бир даврда жуда кўп овқат ейди. Бу — қуртлик пайтига тўғри келади. Капалакларнинг айрим давоми…

Тут ипак қурти ипакни қандай тўқийди?

Минг йил бурун хитойликлар капалак қуртларининг бир тури тўқиган пилла газмолидан бежирим ипак кийим тикиш сирини билиб олишган. Бу сир жуда махфий тутилган, Хитойдан тут ипак қурти ёки унинг уруғини олиб чиқишга журъат этганлар ўлим жазосига тортилган. Ҳозирги пайтда, албатта, давоми…

Қайси ҳашарот энг мечкай?

Бу саволга жавоб бериш осон эмас, сабаби, бу ҳақда ҳеч ким ўйлаб кўрмаган. Одатда йирик жониворлар: бўрилар, шерлар, йўлбарслар кўп овқат ейди, деб ўйлашади. Энг мечкай ҳайвон ниначидир. Ўсимликлар устида таралла-бедод қилиб юрувчи зоҳиран бу чиройли мавжудотнинг бирор пайт овқатланаётганини давоми…

Чумолилар нима ейди?

Сиз чумолиларни фақат осмонўпар тоғлар чўққисида учратмайсиз. Чумолиларнинг ҳам мингдан зиёд тури борлиги тасаввуримизга сиғмайди. Келинг, энди чумолиларнинг овқатга шинавандалиги хусусида гаплашамиз. Ўроқчи чумоли аллақайси бир ўсимликнинг уруғини теради ва уясига ташиб келади. Бу ерда уруғ сараланади ва озуқа сифатида давоми…

Ойгул Асилбек қизи. Тарих Аёл ҳақида нима дейди?

Қадимги юнонлардан қолган бир нақл бор: “Қул эмас эркин, варвар эмас эллинлик, аёл эмас эркак бўлиб туғилганимга тақдирдан миннадорман”. Ҳозирги даврда бу муаммоларни муҳокама қилиш, қайсидир омилларни оқлаш ва қоралаш муҳим бўлмаслиги табиий, чунки дунёнинг кўплаб мамлакатларининг қонунчилиги, шу жумладан, давоми…

Саранчалар ҳужуми нимадан бошланади?

Биз Инжилда саранчалар одамларга ҳужум қилгани ва катта талофат етказгани ҳақидаги сатрларни ўқишимиз мумкин. Табиийки, ўша вақтларда бу ҳол тошқин, қурғоқчилик ва эпидемия каби Худонинг жазоси ҳисобланган. Саранчалар ҳужуми бошқа даврларда, бошқа мамлакатларда ҳам юз берган. Қўшма Штатлар ғарбида 1874—1876 давоми…


Мақолалар мундарижаси