Лочин ови нима?

Лочин — йиртқич қуш; у озиқланиш мақсадида бошқа ҳайвонларни тутади. Унинг тирноқлари ўткир, қанотлари узун ҳамда камгаги ёки «тишлари» тумшуғининг кескир жойида ўрнашган. Лочинлар оиласи ўлчами бўйича кўпгина турларни: ўн беш сантиметрли қарқуноқдан тортиб, олтмиш сантиметр келадиган шумкарни ўз ичига давоми…

Қушлар қандай қилиб учади?

Одам учишни хоҳлади ва у учар аппаратларни яратди. Агар қушлар тузилишига синчковлик билан разм солсак, табиатнинг қушлар мисолида мукаммал учиш аппарати яратишга ҳаракат қилгани аён бўлади. Биринчидан, қушларнинг қаноти бор. Қанот патларини тутиб турувчи асосий тиргаклар билак суякларига қаттиқ бўғимлар, давоми…

Кўзойнакли илон нега мусиқани ёқтиради?

Кўзойнакли илон (кобра)ни россияликлар кўришмаган, чунки бу илон мамлакат об-ҳавосига мослашмаган. Кўзойнакли илон энг заҳарли илонлардан бири. Сиз телевизор ва киноларда кўзойнакли илонларни кўрган бўлсангиз керак. Уларни таниш қийин эмас, уни одатда афсунгар билан бирга, у қамишсурнай чалаётганда кўзойнакли илон давоми…

Дунёда энг катта илон қайси?

Илонларнинг 2000 дан ошиқ тури бор. Бу жониворлар одамларда ғоят салбий туйғулар уйғотганки, натижада улар ҳақида жуда кўп хато фикрлар юзага келган. Гоҳида улкан, 18—21 метр келадиган қўрқинчлилари ҳам бор деб гапиришади. Тўғрисини айтганда, илонлар ҳеч қачон бу қадар узун давоми…

Буқаламун қандай ғаройиб хусусиятларга эга?

Барча калтакесаклар қатори буқаламуннинг ҳам турмуш тарзи кам ҳаракатлидир. У ўлжа: ҳашаротлар, турли қўнғизлар, капалак қуртлари, пашшаларни кутганча дарахт шохига чиқиб ўтираверади. Ингичка бармоқли кенг ёзиладиган панжалари унинг дарахтнинг ингичка шохларида ҳам бемалол ҳаракат қилишига имкон беради. Айрим тур буқаламунларнинг давоми…

Олтин балиқча қай тариқа пайдо бўлган?

Олтин балиқчанинг аждоди карпдир. Яшилтоб-кулранг карплар Хитой ва Япония дарё ва кўлларида жуда кўп учрайди ва олтин балиқча ҳам айнан шу ерда пайдо бўлган. Хитойликлар олтин балиқчани бир неча асрдан буён парваришлайди, японлар эса 400 йилдан бери! Европаликлар олтин балиқча давоми…

Лосось увулдириқ сочаётганида нега оқимга қарши сузади?

Кўп ҳайвонларнинг туғиши ва ўз зурёдларини муҳофаза этиши биз учун жуда ғалати туюлади. Бу қушларнинг ўз уясини қандай қуриши ёки айрим ҳайвонларнинг ўз наслини душманларидан муҳофаза этиши каби қизиқ эмасми? Болалаш ва болаларини хавф-хатарсиз устириш қайғуси лососни оқимга қарши узоқ давоми…

Қарағай қарға қай тариқа озиқ ғамлайди?

Сибирь тайгаларида яшайдиган бу қушнинг ўлчами ва ранги, думи ва тумшуғининг қандайлиги, уясини қандай қуриши ҳақида бошқа қушларга нисбатан кўп гапириш мумкин. Унинг ажралиб турадиган хусусияти қишга қай тариқа озиқ ғамлашидир. Кедр дарахтлари ёнғоғи етилиши билан бу қушларнинг иши бошидан давоми…

Дунёдаги энг катта балиқ қайси?

Мавжуд ва қачонлардир яшаган ҳайвонларга таққосланганда одам нисбатан улкан эмас. Келинглар, энди сайёрамиздаги энг катта ҳайвонлар ҳақида гаплашамиз. Кит акуласи ва гигант акула катталиги бўйича кўк китдан кейин турадиган тирик махлуқлардир. Улар балиқлар синфининг инсонга маълум бўлган энг йирик вакилларидир: давоми…

Балиқлар гапира оладими?

Кўплар бу саволга: «Йўқ!» деб жавоб берадилар. Ҳатто: «Балиқдай гунг», деган матал пайдо бўлган. Ҳақиқатан ҳам шундайми? Кунларнинг бирида олимлар сувосити микрофонларининг янги хилини — гидрофонларни синовдан ўтказдилар. Бу балиқлар гапира олишини билиш учун эмас, балки бутунлай бошқа мақсадларни кўзда давоми…


Мақолалар мундарижаси