Булут қандай озиқланади?

Балки булутнинг ҳайвон эканига ишонмассиз! У ҳайвонот оламининг энг ғаройиб вакилларидан бири бўлиб, ҳайвондан кўра ўсимликка кўпроқ ўхшаб кетади. Булутларнинг беш мингдан ошиқ тури мавжуд. Улар ҳар хил, яшил, малла, сариқ, қизил ва пушти рангдан тортиб оқ ранггача бўлиши мумкин. давоми…

Медузалар қандай кўпаяди?

Табиатда энг кўп тарқалган медузалардан бири ой медузалардир. Унинг косага ўхшаш танасида узун, сутранг шокила осилиб туради. Катта медузаларнинг устида пушти ёки тўқ сариқ рангли, тўрт учли йўнғичқа барги шаклидаги лаппаги бор. Бу тўртта уч такрор яратиш аъзоларидир. Нар медузаларда давоми…

Қайноқ сувда ҳаёт бўладими?

Сўнгги вақтларга қадар қайноқ сувда ҳамма нарса ҳатто иссиққа энг чидамли бактериялар ҳам ўлади, деб ҳисоблаб келинарди, лекин табиат бу ишончни чипакка чиқариб ташлади. Тинч океани чуқурликларида Цельсий бўйича ҳарорат даражаси 250 даражадан 400 даражагача булган иссиқ сувлар топилди: буни давоми…

Бўр нима?

Ер юзида ўз ҳаёти давомида бўрни ушлаб кўрмаган одам топилмаса керак. Сайёрамиздаги миллионлаб мактаб ўқувчилари бўр билан доскага ёзишади. Агар бўр бўлмаганда, ўқитувчи нима қиларди? Бўр дастлаб ҳайвон бўлганини биласизми? Океанлар ичида кўзга ташланмас ўсимлик ва ҳайвонларнинг жуда кўп турлари давоми…

Маржон нима?

Маржон дунёдаги энг ғаройиб ва ғалати нарсалардан биридир! Аввало шуни айтиш лозимки, қадим замонлардан буён қизил маржонлар қимматбаҳо тошлар билан бир нархда баҳоланиб келинади. Шунинг баробарида маржон билан боғлиқ жуда кўп ирим-чиримлар ҳам ғоят қизиқарли. Римликлар хавф-хатарни йўлатмайди, деб маржон давоми…

Баъзи ҳайвонлар нима учун ўсимликларга ўхшайди?

Ўсимликка ўхшаш ҳайвонлар сувда, иссиқ тропик денгизларда яшайди. Сиз уларни аквариумларда кўришингиз мумкин. Бу ҳайвонларнинг номи сизни чалкаштириб юборади, шу боис уларни одатда ўсимликлар деб аташади. Булар сув анемонлари (айиқтовон гуллилар оиласига мансуб), сув бинафшалари ва сув картошкагулларидир. Уларнинг ҳаммаси давоми…

Планктон нима?

«Планктон» сўзи юнонча бўлиб, «дарбадар», «сувда қалқиб юрувчи» деган маъноларни англатади. Планктон — бу миллиардлаб жимитдай тирик организмлардан таркиб топган, сувда сузиб юрувчи тирик масса. Бундай организмларнинг айримлари, масалан, заррадай яшил ўсимликлар ҳамиша планктонлигича қолади. Бошқа жониворлар, масалан, балиқлар, омарлар давоми…

Инфузория — туфелька нима?

Агар сиз ҳовуз сувининг бир томчисини микроскопда кузатишда давом этсангиз, чўзиқ шаклдаги, бир учи қайрилган, иккинчи учи камбарроқ, туфличага ўхшаб кетадиган заррадай вужудни кўрасиз. Ишониш қийин, аммо бу вужуд ҳайвон сифатида таснифланади, чунки у бошқа ҳайвонлар каби ўзига овқат топиб давоми…

Амёба нима?

Амёбанинг ҳам ҳайвон ҳисобланишидан хабарингиз борми? Бу дилдироқ бир ҳужайрали моддани фақат микроскоп остида кўриш мумкин. Амёбаларнинг асосий турлари чучук сувли дарёлар ва ҳовузларда яшайди. Бироқ амёбаларнинг айрим турлари шўрсув ҳовузлар тубида, зах ерлар ва овқатларда ҳам кун кечиради. Амёбалар давоми…

Протозоа нима?

Агар ҳовуз сувидан бир томчи олиб, микроскоп тагига қўйсангиз, унда миллионлаб мавжудот сузиб юрганини кўришингиз мумкин! Булар протозоа — содда бир ҳужайрали тирик организмлардир. Протозоалар сувда ва зах ерларда ҳаёт кечиради. Бир ҳужайралилар жониворнинг ҳаёт кечиришига зарур бўлган функцияларни бажаргани давоми…


Мақолалар мундарижаси