Мускат ёнғоғи нима?

Мускат ёнғоғи энг яхши ва машҳур зираворлардан биридир. У қаттиқ ядро — «данак» — тропик мевасидан иборат. Мускат ёнғоғининг 80 турдан ортиқ дарахт ва буталари бор. Улар, асосан, Филиппин, Молукка ороллари ва Бразилияда ўсади. Уларнинг ичида кенг тарқалгани ва амалий давоми…

Қайси гул Япониянинг рамзи ҳисобланади?

Сакура бутоғи Япония рамзидир. Сакура баъзан япон олчаси деб ҳам аталади. Бу дарахтнинг бўйи 5 — 8 метр, шох-шаббалари кулранг-малла тусдадир. Япроқлари чўзинчоқ тухумсимондир, дарахтнинг тепа қисмидаги барглар янада чўзилган бўлади ва гилос баргларини эслатади. Гуллари пушти-қизил ёки очиқ пушти давоми…

Нима учун зайтун «тинчлик дарахти» деб аталади?

Зайтун доимий яшил дарахт (ёки бута) бўлиб, ёввойи ҳолда ўсади. У бундан тўрт минг йилдан ошиқ вақт муқаддам Сурия ва Эгей денгизи оролларида маданийлаштирилган, кейинчалик Ўрта Ер денгизи атрофига тарқалган. Кўпгина халқлар ушбу ажойиб мевали ва манзарали дарахтни муқаддас деб давоми…

Олма дарахтининг ёши нечада?

Ёввойи олма инсон ўз тараққиётининг илк дамлариданоқ назар қилган ўсимликлар дунёси вакиллари қаторига киради. Ёввойи олманинг ёши нечада? Унинг қазишмалар чоғида топилган, диаметри 15 мм. лик митти меваси Ер қаърида олти минг йил ётган экан. У Германиянинг Хейльбронн шаҳридан унча давоми…

Апельсиннинг қанча тури бор?

Апельсин — пўртахолнинг ватани қаер эканини ҳеч ким билмайди. Гарчи у айни пайтда дунёнинг иқлими иссиқ барча мамлакатларида ўстирилса ҳам, яқин-яқинларгача унчалик кенг тарқалмаган эди. Гарчи юнонлар ва римликлар пўртахолни билишган бўлса ҳам, у Ҳиндистондан Ғарбий Осиёга, сўнгра Европага олиб давоми…

Нима учун қайиннинг танаси оқ?

Кўпчилик оқ қайинни Россиянинг рамзи деб билади. Дунёнинг ҳеч бир мамлакатида Россиядагичалик бундай танаси оқ, майда шохлари ингичка, япроқлари майда ва нозик дарахт кўп бўлмаса керак. Бу дарахт одамларда ҳиссиётни туғён урдирадиган даражада гўзал ва нозикдир. Шоирлар унга атаб шеърлар давоми…

Грейпфрутлар қаерда пайдо бўлган?

Кўпгина дастурхонларга нонуштага суюмли таом сифатида грейпфрут тортилади. У қандай қилиб кундалик емакка айланиб қолганини билиб қўйиш зиён қилмайди. Аммо унинг қаердан пайдо бўлгани ҳамон сирлигича қолмоқда. «Помпельмус» (пумело) ёки «жаннат олмаси» деб аталадиган бир мева бор. У грейпфрутдан анча давоми…

Энг баланд дарахт қайси?

Дарахтлар яшил ўсимликлардир. Уларнинг ҳам бошқа яшил ўсимликлар сингари илдизи, пояси, япроқлари ва уруғлари бўлади. Дарахтлар яшил ўсимликлар ичида энг кўҳнасидир. АҚШнинг шимоли-ғарбидаги айрим секвойяларнинг ёши 4000 йилдан ошади. Бу дарахтлар Колумб Американи кашф этган даврларда ҳам худди шу кўринишда давоми…

Пальманинг нечта тури бор?

Кўпчилигимиз пальмани манзарали дарахт деб биламиз. Суратларда уни айрим шаҳарларнинг кўчаларида ёки тропик пляжлар олдида ўсиб ётган ҳолда ҳаммамиз кўрганмиз, албатта. Аслида тўрт мингга яқин турли-туман пальмалар бор, улар орасида инсонга жуда катта фойда келтирадиганлари ҳам йўқ эмас. Фойдали пальмаларнинг давоми…

Нима учун япроқлар кузда ҳар хил рангга бўялади?

Ёзда барча дарахтларнинг ранги бир хил — яшил бўлади. Албатта, яшил рангнинг ҳам нозик турлари бўлади, аммо барча япроқларга битта чўтка билан бўёқ сурилганга ўхшайди. Кузга бориб эса яшил япроқлар турли рангларга бўялади. Бу ранглар қаердан пайдо бўлади? Япроқларнинг ранги давоми…


Мақолалар мундарижаси