Нима учун яшин момақалдироқ билан ёнма-ён юради?

Яшин ва момақалдироқ ибтидоий одамларни қўрқитган ва сеҳрлаган илк табиат ҳодисаларидан бири бўлган бўлса ажаб эмас. Улар илон изи яшинни, момақалдироқ гумбурлашини худонинг ўзларига сочаётган ғазаби, қаҳри, деб ўйлашган. Яшин ва момақалдироқ аслида нима эканини англаб етиш учун электрни эсга давоми…

Гуллар вақтни билиши мумкинми?

Агар сиз эрталаб ўрмонга сайрга отлансангиз, айрим гуллар ҳали ўз қалпоқчаларини очмаганини илғаб оласиз. Мана шу пайтда баъзи ўсимликлар буткул уйғониб, тонг қуёши томон талпинади, бошқалари эса қаттиқ уйқусини бузмаган, ҳарқалай, уларнинг қалпоқчаси очилмаган бўлади. Бордию сиз уларни бир неча давоми…

Нега ёмғир айрим кунлар ёғади, бошқа кунлари эса ёғмайди?

Осмонга боққанимизда, кўзимиз оғиркарвон булутларга тушиши биланоқ, ёмғир ёғса керак, деган хаёлга борамиз. Биз буни ёмғир ёғиши учун зарур бўлган бирдан-бир нарса, деб ўйлаймиз. Аммо аслида ёмғир узоқ ва мураккаб жараён натижасидир. Ёмғир ёғиши учун Қуёш, Ер ва атмосфера бир-бирига давоми…

Тутиб қамовчи йиртқич ўсимликлар қандай озиқланади?

Ер юзида тутиб қамовчилар гуруҳига мансуб йиртқич ўсимликларнинг ўнлаб тури мавжуд. Аммо уларнинг ҳаммаси ҳам бир хил озиқланади: ўз ўлжаларини «тутиб қамайди», сўнгра уларни ҳазм қилади. Бу гуруҳга, масалан, венерина мухоловка яққол мисол бўла олади. У Шимолий Америкада ўсади ва давоми…

Шудринг нима?

Сиз шудринг табиатнинг тушунтириш осон бўлган ҳодисаси, деб ўйлаётган бўлсангиз керак. Ажабланарлиси шундаки, одамлар шудринг нима эканини узоқ вақт англай олишмаган. Бу ҳақда жуда кўп китоблар ёзилган. Аристотель — Арасту замонидан то XVIII асргача одамлар шудринг ҳам ёмғир сингари ёғади, давоми…

Маккажўхорига ипаксимон кокил нимага керак?

Маккажўхорининг ипак попуги уруғ ишлаб чиқариш учун керак. Унинг чиқиш тартиби қуйидагичадир: Маккажўхори қаттиқ поясининг узунлиги 2 — 6 метрга боради. Унинг тепасида попук пайдо бўлади. Бу эркак гулдир. Қуйироқда эса бир ёки бир нечта ўсмалар — келгуси сўталар тугунчаси давоми…

Конденсация нима?

Конденсация буғланишга тескари бўлган жараёндир. Буғланиш жараёнида суюқлик газ ёки буғга айланса, конденсация жараёнида газ ёки буғ суюқ ёки қаттиқ ҳолатга ўтади. Газ ёки буғнинг ҳажми қисқарганда ёки совиганда конденсация содир бўлади. Конденсация жараёнида қизиқ нарсалар юз беради. Биринчидан, газ давоми…

Картошка дастлаб қаерда пайдо бўлган?

Картошка деганда кўпчиликнинг кўз олдига Ирдандия келади. Бунинг муайян сабаби бор. Картошка Ирландия тарихида катта роль ўйнаган. Бу мамлакат аҳолисининг ҳаёти юз йиллар муқаддам маълум маънода асосий озиқ-овқат маҳсулоти картошкага боғлиқ бўлган. 1846 йили бутун картошка ҳосили йўқ қилиб ташлангани давоми…

Ураган билан қуюн ўртасида нима фарқ бор?

Бўроннинг турлари кўп бўлса-да, улар бир хил йўсинда, яъни ҳавонинг бир жойдан иккинчи бир жойга тез суръатлар билан кўчиши натижасида ҳосил бўлади. Ёмғир ёғиб, чақин чақиб, яшин турган вақтдаги бўрон момақалдироқ деб ёки момақалдироқ бўрони деб аталади. Агар шамол йўл-йўлакай давоми…

Инсон қадим замонлардан бери сабзавотлар етиштирадими?

Сабзавотлар ўт ўсимликлардир, яъни уларнинг пояси юмшоқ, таркибида қисман ёғоч бор ёки умуман йўқ. Ўсимликларнинг илдизи (лавлаги), пояси (сарсабил), барглари (шовил), гул ғунчаси (брокколи карами), меваси (помидор) ёки уруғи (нўхат) истеъмол қилинади. Ибтидоий киши ёввойи қўзоқли ўсимликлардан ловия ёки нўхат, давоми…


Мақолалар мундарижаси