Нега биз Ернинг айланишини сезмаймиз?

Одамлар бундан бир неча аср муқаддам, Ер тек туради, Қуёш, Ой ва юлдузлар унинг атрофида айланади, деб ўйлашган. Нега шундай деб ўйлашганини тушуниш унча қийин эмас. Бир қарашда ҳозир ҳам шундай туюлади. Ҳеч ким Ер айланишини сезмаган. Нега Ер айланса, давоми…

Биз қай пайт қуёш атрофида тезроқ ҳаракат қиламиз: кундузими, кечасими?

Бу савол англашилмовчиликка ҳам сабаб бўлиши мумкин: ахир, ҳамиша Ернинг бир томонида кундузи бўлса, бошқа томонида кечаси бўлади. Бу тарзда савол беришнинг нима кераги бор, дейишингиз ҳам мумкин. Бир қарашда савол ноўриндай туюлади. Аслида эса бу саволда ҳам жон бор. давоми…

Ерни Қуёш атрофида айланишга нима мажбур қилади?

Келинг, ишни Ер ва бошқа сайёраларни айланишга нима мажбур қилишини аниқлашдан бошлай қолайлик. Қуёш системасининг пайдо бўлиши тўғрисидаги назариялардан бирига кўра, бундан, тахминан, 5 миллиард йил муқаддам улкан чанг булути пайдо бўлиб, айлана бошлаган. Натижада у гардишга айланади ва унинг давоми…

Ой қўтонлади, дегани нима?

Баъзи тунлар Ой атрофида, унинг чегараларини ювиб кетадиган равшан бир ёруғлик пайдо бўлади. Бу ёруғ ҳалқа галодир, ўзбекча айтганда, Ой қўтонлаганини билдиради. Одамлар Ой теварагида нурли ҳалқа, ёй, доғ ва устунлар пайдо бўлишини бўлажак ёмғир аломати деб билади. Баъзида бундай давоми…

Нега биз Ойнинг фақат бир томонини кўрамиз?

Ерда инсоният пайдо бўлибдики, Ой унинг кўзларига жумбоқ бўлиб кўринади. Қадим замонларда одамлар Ойни тун илоҳаси, деб ҳисоблашган ва унга сиғинишган. Аммо бугун биз у ҳақда анча нарса биламиз. Ҳатто совет ва америкалик олимлар олган суратлар ёрдамида унинг «тескари» ёки давоми…

Ердан кўринадиган энг ёрқин сайёра қайси?

Ердан кўринадиган сайёраларнинг энг ёрқини Венера — Чўлпондир. Чўлпоннинг катталиги Ерники билан бир хил, унинг юзасида ҳам тоғлар ва саҳролар бор. Унинг атмосфераси заҳарли карбонат ангидрид газидан иборат. Ушбу газ шу даражада зички, ўзига келаётган иссиқликни тутиб қолади ва сайёра давоми…

Нега Қуёш системаси айнан шундай кўринишга эга?

Биз Қуёш системаси нега айнан шундай кўринишга эга эканидан бехабармиз. У Коинотдаги мутлақо бошқа кўринишга эга бўлган қуёш системалари каби бошқача ҳам бўлиши мумкин эди. Бу уларнинг қандай пайдо бўлгани билан боғлиқ. Лекин инсон кашф этган табиат қонунлари Қуёш системасининг давоми…

Юлдузларгача бўлган масофа узоқми?

Коинотда шундай юлдузлар борки ва улар биздан шу қадар олисда жойлашганки, уларгача бўлган масофани аниқлашнинг ҳам, уларни санаб саноғига етишнинг ҳам имкони йўқ. Энг яқин юлдуз Ердан қанчалик узоқда жойлашган? Ердан Қуёшгача бўлган масофа 150 000 000 километрдир. Ёруғлик секундига давоми…

Энг ёрқин юлдуз қайси?

Бирор марта осмондан энг ёрқин юлдузни топишга уриниб кўрганмисиз? Осмондаги юлдузлар кўзингизга сон-саноқсиздай кўринган бўлса ажаб эмас. Лекин телескопсиз 6000 га яқин юлдузни кўриш мумкин, улардан 1500 таси Жанубий ярим шар устида бўлиб, Шимолий ярим шардан кўринмайди. Бундан 2000 йил давоми…

Ниманинг қони кўк?

Ҳаммага маълумки, одамлар томирида қизил қон оқади, кўк қон эса фақат эртаклардаги аслзодаларда бўлади. Буни қарангки, кўк қон фақат эртакларда бўлиб қолмас экан. Табиат ўргимчак, чаён ва краб (денгиз қисқичбақалари)ни кўк қонда яратган экан. Кўк қон оддий қондан нимаси билан давоми…


Мақолалар мундарижаси