Мева ва сабзавотлар ўртасида қандай фарқ бор?

«Мева» сўзи ўсимликнинг гулдан ривожланадиган ва уруғи бор этли қисмидир. Сабзавотлар эса ўт ўсимликлардир. Ўт ўсимликнинг юмшоқ пояси ва майда ёки ёғочга хос бўлмаган ҳужайраси бўлади. Ботаниклар ўсимликнинг таркибида уруғ бўлган қисмини мева деб атайди. Улар меваларни уч синфга бўлишади: давоми…

Дарахтлар неча йил яшаши мумкин?

Бу саволга жавоб бериш қийин. Аксарият ҳолларда бу саволга, дарахт қанча яшай олса, шунча яшайди, деб жавоб берилади. Дарҳақиҳат, кўпинча дарахтлар кесилиши ёки ташқи муҳитнинг таъсири оқибатида ёшини яшай олмайди. Аслида турли дарахтлар турлича яшайди. Эман бир ярим-икки минг йил, давоми…

Томат билан помидор ўртасида қандай фарқ бор?

Гапнинг пўсткалласини айтганда, улар ўртасидаги фарқ вақтдангина иборат. Биз айнан бир хил ўсимлик — полизлар қироли хусусида сўз юритяпмиз. Келинг, гапни бир бошдан бошлай қолайлик. Кимдир мева, бошқа биров эса реза мева деб атайдиган бу ўсимликнинг ватани картошканики билан бир давоми…

Пайвандлаш нима?

Бир дарахтдан бошқа бир дарахтнинг мевасини олиш мумкинми? Албатта. Бунинг учун пайвандлаш лозим бўлади. Агар нок дарахтининг шохидан бир қаламча олиниб, беҳи дарахтининг пўстлоғидаги чуқурчага жойлаштирилса, ундан нок шохчаси ўсиб чиқади. Беҳи дарахтида бир вақтнинг ўзида ҳам беҳи, ҳам нок давоми…

Буғдойнинг ёши нечада?

Буғдой инсон етиштира бошлаган энг қадимий неъматлардан биридир. Бундан кўп минг йиллар муқаддам ибтидоий одам озиқ қидириб юриб, буғдой донини татиб кўради. У ейишли бўлиши билан бирга тўйимли ҳам эди. Одамлар дастлаб хом донни чайнашган, кейинчалик уни қўрга кўмиб пиширадиган давоми…

Ўсимликлар қандай озиқланади?

Қизиғи шундаки, ўсимликларнинг ҳам озуқа ишлаб чиқарадиган «фабрикаси» бор. Яшил барглар ана шундай «фабрика»дир. Олма ва шафтоли мевалари ширинлигини ҳаммамиз яхши биламиз. Демак, уларнинг таркибида қанд моддаси бор. Аммо у қаердан пайдо бўлади? Уларни шафтоли ва олма дарахтларининг япроқлари ишлаб давоми…

Кунгабоқар нега кунга боқади?

Бу ўсимлик ўзининг чиройи билан не-не шоирларни, рассомларни ва оддий табиат шайдоларини ҳайратга солмаган дейсиз. Узун поядаги олтин бошчалар тўлқинларни тутадиган локатор каби доимо қуёшни излайди, унга интилади. Унга ошиқи беқарор бўлиб, ҳижронда бир-бирига талпинаётган ошиқ-маъшуқлар каби қайтадан офтоб чиқишини давоми…

Уруғлар қандай униб чиқади?

Ҳар бир уруғ келгуси ўсимлик солиб қўйилган халтачани эслатади. Уруғнинг таркибида майда янги ўсимлик билан бир қаторда унинг озиқланиши учун зарур бўлган моддалар ҳам бўлади. Агар катта уруғлардан ловияни ўртасидан иккига бўлсангиз, унинг ичида ўсимлик муртаги ва озиқни кўришингиз мумкин. давоми…

Ерёнғоқ қандай ўсади?

Агар ерёнғоқ қўзоғига разм солинса, у худди ловия ёки нўхатникига ўхшайди. Дарҳақиқат, ерёнғоқ ўша ўсимликлар оиласига мансуб. Ерёнғоқ бута ҳолида ўсади, унинг гуллари ҳам нўхат гулларини эслатади. Гул япроқлари сўлиши билан қўзоқнинг бир қисми чўзилиб кетади ва учи тупроққа ботади. давоми…

Ўрмонга замбуруғлар керакми?

Бу савол ҳеч бирингизнинг хаёлингизга келмаган, десак, хато бўлмайди. Биз замбуруғларни яхши кўрамиз ва шунинг учун уларни тергани ўрмонга борамиз. Аммо нега улар айнан ўрмонда ўсади? Аниқланишича, одамлар замбуруғсиз ҳам яшаши мумкин экан, аммо улар ўрмонга жуда ҳам керак. Ҳар давоми…


Мақолалар мундарижаси