Намлик нима?

Столга муздай сув тўла графин қўйилса, нима бўлишини биласизми? Тўғри, унинг ташқи томони терлаб қолади. Тер қаердан пайдо бўлди, дерсиз. Албатта, ҳаводан пайдо бўлди. Негаки, ҳавода ҳамиша сув буғлари ҳолидаги намлик бор. Графин нега терлаганига келсак, буғлар унинг совуқ юзасига давоми…

Муссон нима?

«Муссон» арабча «мавсум» сўзидан олинган бўлиб, «ёмғирлар мавсуми» деган маънони англатади. У шамол йилнинг илиқ пайтлари денгиздан қуруқликка, совуқ пайтлари эса қуруқликдан денгизга қараб эсадиган иқлим зоналарига нисбатан ишлатилади. Бундай минтақаларда иссиқ мавсумларда тинимсиз ёмғир ёғади, совуқ пайтлар қурғоқчилик ҳукм давоми…

Бора нима?

Буни ҳаммадан ҳам кўра новороссийсклар яхшироқ билса керак. Бу ерда ҳар йили, тахминан, 40 кун шимоли-шаркдан кучли совуқ шамол — бора туради. Бу ном юнонча «борей» сўзининг ўзгарган шаклидир ва у кўҳна юнон ривоятларидаги шимолдан эсадиган совуқ шамолни англатадиган илоҳа давоми…

Гирдоб нима?

Гирдоб ва торнадо бир-бирига жуда ўхшаш. Гирдобни «денгиздаги торнадо» деб ҳам аташ мумкин. Аввал торнадонинг ўзи нима эканини билиб олайлик. Торнадо — ҳақиқий айлана кўринишидаги штормдир. У момақалдироқ гумбурлаётган ҳудудда қора суйри (воронкасимон) булут кўринишида пайдо бўлади. Суйри булут пайдо давоми…

Қуюн қандай бошланади?

Деярли ҳар бир киши кучли шамолли ва момақалдироқли бўроннинг гувоҳи бўлган. Аммо бир вақтнинг ўзида бир неча минг квадрат километрли ҳудудни қамраб оладиган бўронлар ҳам бўлади. Шундай бўронлардан бири циклондир. Циклон пайтида шамол ҳамма томондан паст босимли жой бўлган бўроннинг давоми…

Ураганлар маълум йўналишлар бўйлаб ҳаракатланадими?

Шторм ёки ураган табиатнинг шу даражада асов ва бетизгин ҳодисасики, унинг маълум бир йўналиш бўйлаб ҳаракатланишига ишониш қийин. Шунга қарамасдан, мавсум бошланиши биланоқ, ураганларнинг ҳар бири ўзига яраша ном олади ва уларнинг ҳаракат йўналишини ҳам олдиндан айтиб бериш мумкин. Дунёнинг давоми…

Циклон нима?

Циклон ёмғир билан бирга эсадиган ва вайронагарчиликлар келтирувчи кучли шамолдир. У йўлида учраган уйларнинг томини ағдариб ташлайди, дарахтларни таг-томири билан юлиб отади, экинларга зарар келтиради. Циклоннинг марказида паст босимли жой бўлгани учун ҳам ҳавонинг улкан массаси унинг атрофида тезлик билан давоми…

Реактив оқимлар нима?

Бугунги кунда «реактив» сўзи тез-тез қулоғимизга чалиниб туради. «Реактив оқим» тушунчаси реактив самолётлар билан боғлиқ эмасмикин, деб ўйлаб қоласан киши. Аслида бундай эмас. Реактив оқимлар Ер атрофидаги шамоллар тизимининг бир бўлагидир. Келинг, гапни «шамол» тушунчаси нимани англатишидан бошлай қолайлик. Шамол давоми…

Шамолнинг тезлиги қандай ўлчанади?

Шамол эсаётганда сизга унинг тезлиги жуда юқоридай туюлиши мумкин. Кейинчалик об-ҳаво маълумотини эшитганингизда, «шамол тезлиги секундига 10—15 метрни ташкил этгани»ни билиб оласиз. Шамол тезлиги бизни чалғитиши ҳеч гап эмас. Аммо айрим кишилар учун шамол тезлигини аниқ билиб олиш муҳим аҳамиятга давоми…

Нима учун шамолларнинг номи турлича?

Шамолнинг «сабо», «эпкин», «ел», «шабада», «самум», «тўфон», «изғирин» сингари ўнлаб номлари бор. Лекин бу унинг ҳамма турлари номи мавжуд дегани эмас. Биз: «Шабада эсяпти» ёки «Шамол туряпти» дейишимиз мумкин. Лекин кўпгина шамолларнинг ўзига хос номи бор. Улар бундай ўзига хос давоми…


Мақолалар мундарижаси