Ўргимчак ҳашаротми?

Аввало шуни билингки, ўргимчак — ҳашарот эмас. Улар алоҳида синф бўлиб, ўргимчаксимонлар деб аталади. Ўргимчакнинг оёғи олтита эмас, саккизтадир, уларнинг тузилиши ҳам мутлақо бошқача. Ўргимчак, гўё икки қисмга бўлинган. Бу аввало, бошкўкракни ташкил этган бош ва кўкрак қафаси ҳамда ундан давоми…

Найзабалиқ ўзида нимани ифода этади?

Найзабалиқ иссиқ ва мўътадил совуқ сувли денгизларда яшайди. Унга синчиклаб қарасангиз, номи қаердан олинганига ҳайрон қолмайсиз. Олд жағи найзадек учли бўлган бу балиқ ҳам ўзининг ваҳимали қуролидан унумли фойдаланади. У кўп бор қайиқларнинг тагини тешишга муваффақ бўлган. Найзабалиқ энг йирик давоми…

Акула одамларни ейдими?

Акулаларнинг 150 га яқин тури мавжуд, уларнинг айримлари анчагина йиртқич бўлгани билан кўпчилиги беғараз экани ҳайрон қоларли. Акулалар балиқлардан тубдан ажралиб туради. Масалан, балиқларнинг ойқулоғи устида ҳаракатланувчи қопламаси бор, акулаларнинг терисида тирқишлар мавжуд. Уларнинг елка ўркачи суякдан эмас, балки тоғайлардан давоми…

Балиқлар қандай учади?

Балиқлар қушлар каби учса, улар ўз сузгичларини қанот каби қоқиши керак. Бироқ биронта ҳам балиқ бу тариқа уча олмайди. Хўш, унда учар балиқлар қандай учади? Уларнинг қаноти каттакон олд сузгичларидир. Балиқ учаётган пайти ўз сузгичларини ростлаб олади ва уни ўз давоми…

Балиқлар ухлайдими?

Кўзингизни очиб ухлай оласизми? Йўқ, ухлашингиз учун киприкларингизни юмишингиз керак. Шу сабабли балиқлар биз каби ухлай олмайди. Уларнинг киприги йўқ. Аммо қоронғи тушиши билан улар дам оладилар. Айримлари ҳатто ёнбош бўлиб ётадилар. Балиқ кўзи билан одамнинг кўзи ўртасида баъзи ўхшашликлар давоми…

Балиқлар эшита оладими?

Балиқ овига чиққанингизда, балиқларни қўрқитмаслик учун анҳор ёқалаб оёқ учида юришингизга тўғри келганми? Агар балиқ сизнинг овозингизни эшитиб қолса, тезда бошқа хавфсизроқ жойга сузиб кетади, чунки балиқларнинг ҳам эшитадиган қулоғи бор. Лекин балиқларнинг қулоғи биз кўниккандек, ташқарида эмас, ичкаридадир. Одамлар давоми…

Асаларига бир килограмм асал йиғиш учун қанча вақт керак?

Келинг, бир ҳисоблаб курайлик. Оддий катта асалари бир соатда 6,5 километр тезликда учади ва бир кунда ўртача 700 та гулга қўнади. Анча йиллар олдин бир асаларининг бир килограмм асал йиғиши учун қанча нектар тўплаши ҳисоблаб чиқилган. Бунинг учун у 19 давоми…

Чивинлар қандай касалликларни ташийди?

Ҳашаротлар орасида чивин одамнинг таъбини кўп хира қилади. Улар илгари қишлоқ жойларда ва боғ ҳовлиларда одамларнинг жонига теккан бўлса, эндиликда ҳатто шаҳар марказларида ҳам ором бермайди. Энг муҳими, чивинлар чаққани етмагандай турли хавфли касалликларни ҳам ташийди. Шифокорлар ва биологларнинг таъкидлашича, давоми…

Капалак нима билан озиқланади?

Маълумки, капалакларнинг ҳаёти бир неча даврга бўлинади. Аввал тухум, кейин қурт, ун дан кейин ғумбак (қиш бўйи ухлайди) ва охири ғумбакдан капалак пайдо бўлади. Капалаклар фақат бир даврда жуда кўп овқат ейди. Бу — қуртлик пайтига тўғри келади. Капалакларнинг айрим давоми…

Тут ипак қурти ипакни қандай тўқийди?

Минг йил бурун хитойликлар капалак қуртларининг бир тури тўқиган пилла газмолидан бежирим ипак кийим тикиш сирини билиб олишган. Бу сир жуда махфий тутилган, Хитойдан тут ипак қурти ёки унинг уруғини олиб чиқишга журъат этганлар ўлим жазосига тортилган. Ҳозирги пайтда, албатта, давоми…


Мақолалар мундарижаси