Илк марта қачон ўғитдан фойдаланилган?

Ерни унумдор қилиш ва ўсимликлар ўсишини тезлаштириш учун тупроққа сепилган ҳар қандай модда ўғитдир. Ўғитлар нима учун керак? Аслида улар ҳосилдорликни оширади ва ориқ тупроқни бойитади. Пишиб етилаётган ўсимликлар тупроқдаги озуқа моддаларини сўриб олади. Улар шу йўл билан тупроқнинг озуқа давоми…

Ёввойи ўтлар қандай кўпаяди?

«Ёввойи ўт» дейилиши билан хаёлимизга, у фойдасиз ўсимлик экан, қабилидаги фикр келади. Аммо табиат нуқтаи назаридан барча ўсимликлар бир хил фойдалидир. Одамлар фақат ўзлари учун аҳамиятли ўсимликларни танлаб олиб, ўстириши, полиз ёки чопилган ерларда ўсадиган бошқа ўсимликларни эса ёввойи ўт давоми…

Дарахтларнинг уруғи қандай тарқалади?

Кузга бориб, оқ қайин, ольха, шумтол, тоғтерак каби узун дарахтларнинг меваси пишиб етилади. Уларнинг мевалари ҳам гуллари сингари кўзга унчалик ташланмайди. Оқ қайин ва шумтолнинг уруғлари қўшқанотлидир, тоғтеракнинг уруғларида эса ингичка ипаксимон туклар бор. Нима учун узун дарахтларнинг уруғи бу давоми…

Уруғлар нима?

Ўсимликларнинг тарқалиш усулларидан бири уруғининг сочилишидир. Паррандалар ўзидан насл қолдириш учун тухумларни очиб чиққанидай, ўсимликлар ҳам уруғ етиштиради. Уруғ ҳосил бўлиши учун ўсимликларнинг гули (тўпгули) чангланган бўлиши керак. Уруғлар пишиб етилгач, дам олиш даврини ҳам ўташи керак бўлади. Даврнинг давомийлиги давоми…

Баргак нима?

Ним яшил тусдаги ўрмон ёнғоғи баргагини ҳамма кўрган бўлса керак. Аммо баҳор кунларида қарағай, терак ва тол каби дарахтларда ҳам баргаклар осилиб қолади. Одатда, гулнинг купайишга хизмат қиладиган оталик ва оналик каби органлари бўлади. Баргакда эса бутунлай бошқа манзарани кўрамиз. давоми…

Буталар қандай чангланади?

Қайси бутага қараманг, у четан, учқат, ёсуман, шумурт ёки наъматак бўладими, ҳаммасининг гули ёрқин, чиройли ва хушбўй бўлади. Бу дарахт ва буталар япроқ ёзгандан сўнг гуллайди. Улар қандай чангланади? Албатта, бу ишда ҳашаротлар ёрдамга келади. Табиат қўйнида яшил япроқлар орасидан давоми…

Дарахтлар қандай чангланади?

Эрта баҳорда дарахтларни кузатсангиз, олча, ўрик, шафтоли каби дарахтлар, ҳали япроқлар пайдо бўлмай туриб, гуллаганини кўрасиз. Бу тасодиф эмас. Барча дарахтларнинг ўз ёрдамчилари бор. Гуллар ва бошқа кўпгина майда ўсимликларга чангланишда капалак ва арилар ёрдам беради. Аммо катта дарахтларга бундай давоми…

Чангланиш нима?

Гул гулли (уруғли) ўсимликларнинг кўпайиш органидир. Бошқача айтганда, гул ўсимликларда гулчанг ёки уруғ ва ёхуд иккаласини ҳам биргаликда ҳосил қилади. Гулнинг асосий қисми оналиклар ва оталиклардир. Кўпгина гулларда (ҳаммасида эмас) марказда жойлашган (битта ёки бир нечта) оналик ва уни ҳар давоми…

Қирққулоқ ҳам гуллайдими?

Қадимги ривоятлар ва афсоналарда қирққулоқнинг гули кўп тилга олинади. Уларда айтилишича, қирққулоқ ҳар йили бир марта, яъни 24 июнга ўтар кечаси, Иоанн туғилган кун гуллар эмиш. Қирққулоқ гулини топиб олган киши бахтли ва бой-бадавлат бўлар эмиш. Бошқа бир ривоятда айтилишича, давоми…

Лишайниклар нима?

Лишайниклар илдизсиз, япроқсиз ва гулсиз ўсимликлардир. Лишайникларнинг очиқ кулранг, оқимтир ва ёрқин яшил рангдаги турлари учрайди. Лишайникларнинг сайёрамизнинг барча бурчакларида 16 000 мингга яқин номдаги турлари учрайди. Уларни Қуёш нури жизғанак қилиб куйдирадиган саҳролардан тортиб, Антарктиданинг тап-тақир қояларида ҳам учратиш давоми…


Мақолалар мундарижаси