Викинглар қаёқларга сузишган?

Швед викинглари кўпроқ ўз ватанларидан жанубга томон сузишган. Дастлаб улар Болтиқ денгизида тери, қуллар, ёғоч, ҳамда асал билан савдо-сотиқ қилишган. Кейинчалик эса катта дарёлар орқали тобора юқорига сузиб боришган. Кўплаб викинглар Новгород ёки Псков каби шаҳарларда ўтроқ бўлиб қолиб кетганлар. давоми…

Гладиаторлар кимлар?

Қадимги Римда томошабинлар дилини хушнуд этиш учун гладиаторлар жанги ўтказилган. Бу акробатлар, дорбозлар чиқишлари ёки мусиқий ва театр томошалари сингари одатий ҳол бўлган. Фарқи шуки, гладиаторлар жанглари албатта қон тўкиш билан тугаган. Бир гладиатор бошқасини ўлдирган. Оммага бундай томоша ёқар давоми…

Қизилиштон нега дарахтни ўяди?

Қизилиштоннинг дарахтни тўқ-тўқлатиб ўяётганини кўрганимизда кўпчилигимиз у озор беряпти, деб ўйлаймиз. Афсуски, бунинг ҳаммаси аксинча. Қизилиштон бу ҳаракати билан дарахтнинг ўсишига ёрдам беради. Қизилиштон дарахтларда яшайдиган қуш. Улар овқатини ҳам дарахтлардан топади. Дарахт пўсти тагига қўнғиз ва ҳашаротлар бекиниб олган давоми…

Розетт тоши қандай тош?

Маълумки, қадимги Миср барча даврлар ва халқларнинг энг юксак цивилизацияларидан эди. Одамлар кўп вақтдан буён қадимги Миср обидалари, иморатларини, шунингдек, турли-туман хазиналарини қазиш ишларини олиб бормоқдалар. Бинолардан ва бошқа буюмлардан номаълум ёзувларни топганлар, бироқ уларни ҳеч ким ўқий олмаган. Гўё давоми…

Туяқуш бошини қум орасига яширадими?

Туяқуш жуда ғалати қуш. Унинг ҳаёти ҳақида кўп қизиқарли ҳикоялар юради, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди. Қўрқувга тушган туяқуш бошини қумга тиқиб олади. Мана шу дамда унга яқин келиб, бемалол ушлаб олиш мумкин, деган фикр жуда кенг тарқалган. давоми…

Учадиган қушлар орасида энг йириги қайси?

Мавжуд қушлар орасида энг йириги умуман учолмайди. Бу Африка туяқушидир. Унинг бўйи 2,5 метр, оғирлиги 135 килограмм келади. Бундай қушнинг ҳавога кўтарилиши жуда машаққатлидир. Учадиган қушлар орасида иккитасининг: альбатрос (тумшуғи узун катта денгиз қуши) ва кондор (Жанубий Америкада яшайдиган ўлимтикхўр давоми…

Пингвинлар уча оладими?

Кўп одамлар бу ғаройиб қуш Шимолий ва Жанубий қутбларда ҳамда бошқа совуқ жойларда яшайди, деб ҳисоблайдилар. Афсуски, пингвинлар фақат Жанубий қутбда яшайди. Улар Антарктида (Арктикада эмас!) ва унга туташ оролларда кун кечиради. Улар Перу ёки Бразилиянинг жанубида, Жанубий-Ғарбий Африкада, Янги давоми…

Лочин ови нима?

Лочин — йиртқич қуш; у озиқланиш мақсадида бошқа ҳайвонларни тутади. Унинг тирноқлари ўткир, қанотлари узун ҳамда камгаги ёки «тишлари» тумшуғининг кескир жойида ўрнашган. Лочинлар оиласи ўлчами бўйича кўпгина турларни: ўн беш сантиметрли қарқуноқдан тортиб, олтмиш сантиметр келадиган шумкарни ўз ичига давоми…

Қушлар қандай қилиб учади?

Одам учишни хоҳлади ва у учар аппаратларни яратди. Агар қушлар тузилишига синчковлик билан разм солсак, табиатнинг қушлар мисолида мукаммал учиш аппарати яратишга ҳаракат қилгани аён бўлади. Биринчидан, қушларнинг қаноти бор. Қанот патларини тутиб турувчи асосий тиргаклар билак суякларига қаттиқ бўғимлар, давоми…

Кўзойнакли илон нега мусиқани ёқтиради?

Кўзойнакли илон (кобра)ни россияликлар кўришмаган, чунки бу илон мамлакат об-ҳавосига мослашмаган. Кўзойнакли илон энг заҳарли илонлардан бири. Сиз телевизор ва киноларда кўзойнакли илонларни кўрган бўлсангиз керак. Уларни таниш қийин эмас, уни одатда афсунгар билан бирга, у қамишсурнай чалаётганда кўзойнакли илон давоми…


Мақолалар мундарижаси