Учадиган қушлар орасида энг йириги қайси?

Мавжуд қушлар орасида энг йириги умуман учолмайди. Бу Африка туяқушидир. Унинг бўйи 2,5 метр, оғирлиги 135 килограмм келади. Бундай қушнинг ҳавога кўтарилиши жуда машаққатлидир. Учадиган қушлар орасида иккитасининг: альбатрос (тумшуғи узун катта денгиз қуши) ва кондор (Жанубий Америкада яшайдиган ўлимтикхўр давоми…

Сақоқуш балиқни қандай тутади?

Сақоқушлар балиқни тумшуғи билан тутади ва уни оғзининг пастки қисмидаги катта халтасига жойлайди. Сақоқушлар мана шу тартибда анчагина балиқ тутади. Халта тўлган пайти унинг ичидаги сув тўкилиб кетади ва сақоқушлар ҳамма балиқни бир галдаёқ паққос туширади.