Қайси сайёра яшил тусда?

Уран сайёраси яшил тусдадир. (Ердан қараганда) Уран атмосферасидаги метан гази сайёрани яшил тусга бўяйди. Уни илк марта ҳаваскор мунажжим Уильям Гершел 1781 йили кашф этган. Уран Қуёшдан 2 877 млн. км узоқликда жойлашган ва шунинг учун ҳам ундаги температура ниҳоятда давоми…

Сатурн ҳалқалари нима?

Осмонни биринчи бўлиб телескоп ёрдамида тадқиқ қилган буюк итальян олими Галилео Галилей 1610 йилда Қуёш системасида сайёралардан бири Сатурн — Зуҳалнинг қизиқ бир хусусиятга эга эканини кузатди. У Зуҳалнинг икки ёнида қандайдир бўртиклар мавжудлигини кўрди. 1655 йили нидерланд олими Кристиан давоми…

Юпитернинг нечта йўлдоши бор?

Космик кемалар ва очиқ космосдаги саёҳатлар тўғрисида ўқиганимиз сайин Қуёш системасидаги бошқа сайёраларга қизиқишимиз тобора ортиб бораверади. Марс — Миррихдан кейин бизни энг қизиқтирган сайёра, шубҳасиз, Юпитер — Муштарийдир. Муштарий, аввало, кичик бир қуёш системасини эслатади. Бугунги кунгача Муштарий атрофида давоми…

Нега мунажжимлар Марсда ҳаёт бўлиши мумкин, деб тахмин қилишади?

Олимлар Коинотдан ҳаёт излаётгани, турли тажрибалар ўтказаётгани сизга маълум. Табиийки, ҳаёт излаганда бепоён космик фазодан кўра ўзимизнинг Қуёш системамизни тадқиқ қилиш осонроқдир. Олимларнинг фикрича, қандайдир ҳаёт шакли бўлиши мумкин бўлган сайёра Миррих (Марс)дир. Нега улар айнан Миррихни танлаб олишди? Бу давоми…

Нега сайёралар ҳар хил?

Сайёраларнинг бизга ҳар хил бўлиб кўриниши сабаби уларнинг ҳар бири турлича моддалардан ташкил топгани билан боғлиқ. Уларнинг ҳар бири Қуёш атрофида айланиши ва Қуёш системасининг қисмлари бўлишига қарамасдан, таркиби бир-биридан фарқ қилади. Сайёралар нимадан таркиб топгани тўғрисида маълумотлар жуда кам давоми…

Олимлар Қуёшнинг таркибини қандай аниқлашган?

Биз Қуёш кескин даражада қизиган газларнинг бир неча қатламидан иборат улкан шар эканини яхши биламиз. Лекин бу ҳақда ва Қуёшда рўй бераётган бошқа ҳодисалар тўғрисида қандай қилиб билиб олдик? Мунажжимлар махсус асбоблар ёрдамида Қуёш тўғрисида кўплаб маълумотлар йиғишган. Бундай асбоблардан давоми…

Қуёш қачон ўчиб қолади?

Бундай савол беришнинг ўзиёқ шубҳа уйғотади. Ахир, Қуёш абадий нур сочмайдими? Афсуски, бундай эмас. Биз Қуёш ҳам оддий юлдуз эканини, эртами-кечми, у ҳам сўнишини яхши биламиз. Олимлар бир вақтлар, Қуёш аста-секин совиб ёки «куйиб кул бўлиб» боради, деб тахмин қилишган давоми…

Нима сабабдан Қуёш тутилади?

Қуёшнинг тутилишида уч самовий жисм: Ой, Ер ва Қуёш иштирок этади. Маълумки, Ой Ер атрофида айланади, Ер эса ўз навбатида тўхтовсиз Қуёш атрофидаги орбита бўйлаб ҳаракат қилади. Шундай қилиб, вақти-вақти билан Ой Ер ва уни ёритадиган Қуёш ўртасига тушиб қолади. давоми…

Қуёшдаги доғлар қайдан пайдо бўлган?

Машҳур итальян олими Галилео Галилей 1680 йили биринчи марта ўзи ясаган телескоп ёрдамида Қуёшда доғлар борлигини кўрди. Доғлар телескопдан Қуёшнинг оқ гардишидаги қора тешикларга ўхшаб кўринди. Қуёшдаги доғларни ҳавонинг ҳар бир очиқ куни кузатиш мумкин. Уларнинг ўлчамлари ўзаро кескин фарқ давоми…

Нега шафақнинг ранги қизил?

Шафақнинг бетакрор қизиллиги ва товланаётган турфа хил илиқ ранглардан гўзалроқ бир манзарани учратиш қийин. Баъзида бундай манзарага маҳлиё бўлиб, бехосдан: «Қуёшнинг қизарганини қаранг-а», деб юборганимизни ўзимиз ҳам билмай қоламиз. Аслида Қуёш қизармаганини, унинг ранги мутлақо ўзгармаганини ҳаммамиз яхши биламиз. У давоми…


Мақолалар мундарижаси