Континентал шельф нима?

Сиз Атлантика океани тўғрисида гапираётганингизда, фақат сувнинг юқори қатламини назарда тутаётган бўласиз. Лекин ўша сув остида, океан тубида нима бор? Энди, мен Нью-Йоркдан Атлантика океани орқали шарққа саёҳат қиляпман, деб фараз қилинг. Шунда кўз олдингизда қандай манзара пайдо бўлишини биласизми? давоми…

«Шайтон салтанати» қаерда жойлашган?

Ҳамма бир оғиздан, дўзахда-да, деб жавоб бериши турган гап. Дўзах қаерда эканини эса ҳеч ким айтиб беролмаса керак. Аммо Ерда, тўғрироғи, чуқур сув остида шундай жойлар борки, унга борган киши, мана сизга дўзах, шайтон салтанати, деб хитоб қилиб юбориши ҳеч давоми…

Ерда нечта океан бор?

Глобус ёки Ер харитасига назар ташлаганингизда улкан сув ҳавзаларига кўзингиз тушади. Улар океанлардир. Мавжуд тўртта океандан энг каттаси Тинч океанидир. Одамлар уни катталиги учун Буюк океан деб аташган. Катталиги бўйича Атлантика океани иккинчи, Ҳинд океани учинчи, Шимолий Муз океани эса давоми…

Нега океаннинг суви шўр?

Биз вақти-вақти билан Ерга тегишли бўлган, аммо жавоб топилмай, жумбоқлигича қолиб келаётган айрим муаммоларга дуч келиб турамиз. Масалан, океан суви таркибидаги тузни олайлик. У қаердан пайдо бўлган? Биз океан сувига туз қаердан тушиб қолганини билмаймиз. Албатта, тузнинг сувда эриши, у давоми…

Океанлар қандай пайдо бўлган?

Ер тарихида ҳалигача ечилмаган жумбоқлар кўп. Шулардан бири океанларнинг пайдо бўлишидир. Тўғриси, биз улар қачон пайдо бўлганини билмаймиз. Аммо Ер энди пайдо бўлган кезлар улар бўлмагани аниқ. Балки улар дастлаб Ер атрофида айланаётган улкан буғ булутлари кўринишида мавжуд бўлгандир. Кейинчалик давоми…

Денгизнинг ҳам овози борми?

Саволга жавоб излаётиб, хаёлингизга келадиган илк фикр, бу ерда денгиз шовқини, тўғрироғи, унинг тўлқинлари шовқини назарда тутилаётган бўлса керак, қабилида бўлиши шубҳасиз. Қисман бунда ҳам жон бор. Аммо бу гўзал шоирона ташбиҳ, ўхшатишдир, холос. Шу тариқа шамолни осмоннинг овози, акс-садони давоми…

Нега айрим денгизлар музлайди, бошқалари эса музламайди?

Агар глобусга қарасангиз, ундаги ёнлама (горизонтал) пунктир чизиқларга кўзингиз тушади. Бу чизиқлар ер юзасини турли зоналарга бўлади. Зоналарнинг жойлашиш тартиби ҳам ўзига хос. Экватор атрофида тропик зона жойлашган. У Ер шарини шимолга ҳам, жанубга ҳам 23,5 градус энлиликдаги тасма билан давоми…

Энг катта денгиз ботиқлиги қаерда?

Қуруқлик сингари денгиз туби ҳам ўнқир-чўнқирлардан иборат. Сув остида ҳам ҳақиқий тоғлар, водийлар ва ботиқликлар бор. Баъзида уларнинг сув юзасидан чуқурлиги 10 минг метргача етади. Сув ости рельефи қуруқлик рельефи сингари турли-тумандир. Энг чуқур денгиз ботиқлиги Мариан ороллари яқинидадир. Унинг давоми…

Ўлик денгизда ҳаёт борми?

Ўлик денгиз дунёдаги энг ғалати сув ҳавзаларидан биридир. Бундан миллион йиллар муқаддам ундаги сув сатҳи ҳозиргисидан 420 метр баланд бўлган. Бу Ўрта Ер денгизининг сув сатҳидан ҳам юқори кўрсаткичдир. Ўша вақтлар унда ҳаёт бўлган. Аммо буюк қурғоқчилик даврида у ниҳоятда давоми…

Ўлик денгиз нима?

Ўлик денгиз Ер юзидаги ўзига хос сув ҳавзасига инсон берган ғалати номлардан биридир. Бу денгизни илк марта юнонлар «ўлик», Қадимги Иудея аҳолиси эса «шўр» деб атаган. Араб муаллифлари уни «бадбўй денгиз» деб тилга олишган. Бу денгизнинг ўзига хос жиҳати нима? давоми…


Мақолалар мундарижаси