Анор нима?

Анорнинг жуда қизиқ тарихи бор. Қадимги юнон ривоятида ҳикоя қилинишича, анор Персефона Аид салтанатида татиб кўрган мевадир. У олтита анор донасини егани учун ҳар йилнинг олти ойини ер ости салтанатида ўтказишга мажбур бўлган. Юнонлар серсув ва донаси кўп анорни қора давоми…

Ананас нима?

Ананасга қараб, у битта мева бўлса керак, деб ўйлашингиз мумкин. Аслида эса у бир-бирига тиғиз жойлашган мевалар гуруҳидир. Бу меваларнинг ҳар бири кичик олмани эслатади. Ананаснинг ўртасида поя бор, ҳар бир алоҳида мева шу пояга маҳкамланган бўлади. Ананас бутун ҳолида давоми…

Зайтун ёғи нима?

Зайтун ёғи зайтун мевасидан олинади, у қадим замонлардан бери турли максадларда ишлатилиб келинади. Ҳали совун кашф этилмаган кезлар донишманд юнонлар ва римликларнинг ўз баданига зайтун ёғини суриш одати бўлган. Ўрта Ер денгизи мамлакатларида у овқат тайёрлаш учун ишлатилган. Қадим замонларда давоми…

Қаҳва дарахтининг узунлиги неча метрга етиши мумкин?

Қаҳва дарахти Эфиопиядан келиб чиққан, деган фикр бор. У Африка, Осиё, Америка тропиклари ва субтропикларида ўсади. Қаҳванинг дони — уруғи яшил ёки сариқ, пишиб етилгач эса қизил тусда бўлади. Улар қовурилгандан сўнггина малла тусга киради. Қаҳва дарахти кесиб турилмаса, 15 давоми…

Баобаб қаерда ўсади?

Наботот — ўсимликлар дунёсининг бу ғаройиб вакили Африка саванналарида ўсади. Баобаб дарахтга ўхшаш бўлиши билан бирга, унинг илдизлари тепага қараб ўсади. Унинг танаси йўғонлиги 10 — 13 метргача боради. Баобаб 5 минг йилгача умр кўради. Кунлардан бир кун Альфонс Доде давоми…

Дарахт ҳам сут бериши мумкинми?

Сигирлар сут беришини ҳамма билади. У озуқа моддаларига бой ва фойдалидир. Сигирнинг ўрнига дарахт ҳам сут бериши мумкинми? «Бўлмаган гап», — дейишингиз мумкин ва ноҳақ бўлиб чиқасиз. Венесуэлада ўсадиган бир дарахтнинг шарбати сигир сути таъмини эслатади. Маҳаллий аҳоли дарахт пўстлоғини давоми…

Ёнғоқлар қаерда ўсади?

Туси, ўлчами, шакли ва таъми турлича бўлган, қаттиқ пўчоқ билан қопланган ҳар хил мевалар умумий ном билан ёнғоқ деб аталади. Кўпчилик оддий ёнғоқни хуш кўриб истеъмол қилади. Унинг бурушиқ мағзи силлиқ, юмалоқ оч малла пўчоқ билан қопланган. Қадим замонларда Шарқ давоми…

Каштанга тикан нима учун керак?

Табиат тиканларни меванинг этини йиртқичлардан ҳимоя қилиш учун яратган. Улар ҳам тиканли сим бажарган вазифани адо этади. Эътибор берсангиз, инсон кўпинча табиат ихтироларидан ўз мақсадлари йўлида фойдаланади. Ёввойи каштан ва бошқа кўпгина дарахтларнинг мевасини қаттиқ пўчоқ қоплаб олган бўлади. Бу давоми…

Дунёда олманинг қанча нави бор?

Дунёда олманинг навлари ниҳоятда кўп. Улар орасидан энг нозик дидли кишилар таъбига тўғри келадиганлари ҳам топилади. Биргина Англияда унинг икки мингдан ошиқ нави мавжуд. Олма одам илк марта маданийлаштирган дарахтлар сирасига киради. Унинг ватани Жануби-шарқий Европа ва Ғарбий Осиё бўлса давоми…

Хин дарахти қаерда ўсади?

Бу улкан дарахт Жанубий Америка, Индонезия ва Африканинг ясси тоғликларида ўсади. Унинг пўстлоғида безгак касаллигини даволашда ишлатиладиган хинин моддаси бор. Хин дарахтининг бўйи 20 — 30 метрга етади. У баланд тоғликларда ўсади ва намсевардир. Шунинг учун унга Перудаги шароит Африкадагига давоми…


Мақолалар мундарижаси