Ҳаким Сатторий. Мартаба — миллийликда (2010)

Кино санъатининг бугунги кундаги умумий аҳволи бир қадар қониқиш уйғотади, деган хулосани ўртага ташласак, бу тўхтам турлича акс-садо бериши шубҳасиз: кимдир бу фикрга қўшилади, кимдир уни рад этади. Албатта, икки тарафнинг ҳам ўзига яраша салмоқли далиллари бўлади. Гапнинг сирасини айтганда, давоми…

Нормурод Норқобилов. Саҳро денгизи (2010)

Тонг чоғи қаршимизда юз очган Тўдакўлни саҳро денгизи деганича бор экан. У бамисоли уммондек маҳобатли бир тарзда ястаниб, чайқалиб ётарди. Шунча тикилсак-да, унинг нариги қирғоғини кўз илғамасди. Кўлдан шўртангтоб сув ҳиди, соҳилидан эса саҳро нафаси уфуриб тургандек туюлади. Аслида ҳам давоми…

Нусратулло Жумахўжа. Илм аниқликка таянади (2010)

Ўзбек халқининг буюк шоири, мутафаккири, маҳсулдор муаррих, моҳир таржимон Муҳаммадризо Огаҳий таваллудига 200 йил тўлиши муносабати билан матбуотда бир неча мақолалар эълон қилинди. Ушбу мақолалар Огаҳий тарихий хизматларининг аҳамиятини, ижодиётининг моҳиятини ёритиши билан диққатга сазовордир. Бироқ “Огаҳий таваллудининг 200 йиллиги” давоми…

Жалил Ҳазратқулов. Ўлмас тарихий обида (2010)

Улуғ муаррих бобомиз Абдураззоқ Самарқандий ғоят нодир тарихий манба бўлган «Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн» асарининг муаллифи сифатида ном қолдирди. Унинг болалик ва ўсмирлик йиллари, таҳсил олган даври ҳақида «Матлаи саъдайн…»да маълумотлар учрамаса-да, аммо сўзларидан отасининг мавқеига мувофиқ диний илмлар давоми…

Ваҳоб Раҳмонов. Соҳибқирон суҳбатига эришган аллома (2010)

Бобур халқаро илмий экспедициясининг ўтган йил октябр ойида амалга оширилган режасидан Кунар шаҳрининг ўрин олишига «Бобурнома»даги ушбу сатрлар сабаб бўлганди: «Яна бир туман Кунардур. Бу туман Ламғонотдан бошқачароқ бунёд топгандир… Мир Саййид Али Ҳамадоний раҳматуллоҳ саёҳат қилиб келиб, Кунардан бир давоми…

Норқул Бекмирзаев. Буюк ибрат (2010)

Низомиддин Мир Алишер Навоий “Мажолис ун-нафоис” асарида шундай ёзади: “Темур Кўрагон — агарчи назм айтмоққа илтифот қилмайдурлар, аммо назм ва насрни андоқ хўб маҳал ва мавқеъда ўқибдурларким, анингдек бир байт ўқиғони минг яхши байт айтқонича бор”. Яъни, ул зот ўзи давоми…

Нормурод Норқобилов. Тошўрмондан Тўдакўлгача (2010)

Кутилмаган қувонч дилни яйратиб, тўнғиган вужудга иссиқлик беради, деган гап бор. Лекин, буни қарангки, совуқ саҳрода қувонч ҳам ожиз қоларкан, яъни вужудни иситолмас экан. Биз ўзимиз учун ниҳоятда зарур бўлган ўша ҳароратни тунда саҳро бўйлаб узоқдан-узоқ тентиганимиздан сўнг, тасодифан йўлимизда давоми…

Сирожиддин Саййид. Ватанни ўрганиш (2010)

Устоз Шукур Холмирзаев сабоқлари Биз ўша пайтлар эндигина бошоқлай бошлаган ҳаваскор талабалар эдик. Адашмасам, ўтган асрнинг 77-йиллари эди. Ёзувчилар уюшмасининг Пушкин кўчасидаги биносида Эркин Аъзам билан Муҳаммад Раҳмоннинг яқиндагина нашрдан чиққан илк китоблари муҳокамасида ўтирибмиз. Одам кўп, зал лиқ тўла. давоми…

Раҳимжон Раҳмат. Шоирлигимдан ийманаман (2010)

Мен ҳар доим, ҳамма жойда, ҳатто ўзимдан ҳам шоир эканлигимни яширишга ҳаракат қиламан. Чунки шоирлик инсоннинг қадр-қимматини оширадиган касб ёки ҳунар эмас, балки у баъзан-баъзан хуруж қилиб турадиган ёмон одат, ғалати бир дарддир. Одамлар “Мен – заргарман!” деб мақтанади. Лекин, давоми…

Орзиқул Эргаш. Келажак одами (2010)

Баланд тепалик устидамиз. Тўрт тараф заранг тоғлар. Тепалик этагидан бошланган мевазор боғ ва узумзорлар ўша тоғларга туташиб кетгандай. Кўкламни қаршилаётган дала-боғлар, қир-адирлар узра илиққина шабада эсади. Чустлик боғбон фермер Дагарбой ака иккимиз атрофни жимгина кузатамиз. Ҳамроҳим — андижонча дўппили, мош-гуруч давоми…


Мақолалар мундарижаси