Буробия Ражабова. Мумтоз муаррих

Алишер Навоий темурийлар Уйғониш даврининг нафақат буюк шоири, давлат арбоби, балки тарих фанининг ривожига улкан ҳисса қўшган мумтоз муаррихи ҳамдир. Унинг тарихнавислик фаолиятини қуйидаги йўналишларда тасниф қилиб ўрганиш мумкин. Биринчидан, Навоий мумтоз муаррих сифатида “Тарихи мулуки Ажам”, “Тарихи анбиё ва давоми…

Азизуллоҳ Арал. Афғонистонда навоийшунослик: тарихига бир назар

Афғонистонда Алишер Навоий ижодий меросини ўрганиш узоқ тарихга эга эмас. Матбуотда улуғ шоир исми илк бор 1950-йилларда келтирила бошланди. Унга қадар Навоий асарларининг эски ёзувдаги нусхалари хонадонларда ва уй мактабларидагина ўқилган. Айрим шоирлар томонидан Навоий ғазалларига ёзилган мухаммаслар ёхуд бошқа давоми…

Гулшан Раҳим. «…Вафо узра қилур котиб рақам»

Нуқта янглиғким, вафо узра қилур котиб рақам, Ишқ ўтининг доғини аҳли вафода истангиз. Алишер Навоий Инсоният ҳаётида, шубҳасиз, энг катта мўъжизалардан бири китобдир. Мободо, башарият мутафаккирларининг китоб ҳақидаги фикрлари йиғилса ҳам бир неча жилдлик китоб ҳосил бўлишини илм аҳли яхши давоми…

Нусратулло Жумахўжа. Ўзликни англаш ҳикмати

Алишер Навоий ижодиётида “ўзликни англаш” – бош масалалардан биридир. Инсон маънавиятидаги ушбу муаммони мутафаккир турли асарларида турлича йўсинда шарҳлашга, тушунтиришга ҳаракат қилган. Бир қарашда содда туюлган ушбу масала, аслида, мураккабдир. Шунинг учун Навоийнинг бу жумбоққа оид бадиий-фалсафий талқинларини тушуниш ва давоми…

Олимжон Давлатов. “Минг захм урди ханжари ишқинг бу тан аро…”

Минг захм урди ханжари ишқинг бу тан аро, Бу танни ҳажр ташлади юз минг тикан аро. Лек ул тиканлар ичра хаёлинг била кўнгул Ўйнар магар гул узраю ағнар суман аро. Жисм уйидин кўнгул тилар ул кўйни, валек Ғурбат суубатин киши давоми…

Суйима Ғаниева. Навоийнинг «ёри азиз»и

Шайхим Суҳайлий – зуллисонайн ўзбек шоири. XV аср иккинчи ярми Ҳирот адабий муҳити вакили, шоир, нуфузли арбоб Аҳмад Суҳайлийнинг аждодлари туркийлардан бўлиб, Шоҳрух Мирзо даврида амирлар қаторида муҳтарам саналганлар. Давлатшоҳ Самарқандий “Тазкират уш-шуаро” асарида Суҳайлийга юксак таърифини қуйидаги байт билан давоми…

Олим Давлатов. “Истаманким, ишқ мендин ўзгани қилғай асир…”

Ер тутар кўнглумда гардундин жудо бўлған бало, Жондадур девона кўнглумдин хато бўлған бало. Истаманким, ишқ мендин ўзгани қилғай асир, Ҳеч кишига бўлмасун, ё Раб, манга бўлған бало. Шод юзланманг балолар бизга ким бўлмас халос, Бу кўнгул зиндони ичра мубтало бўлған давоми…

Матназар Абдулҳаким. Холу хаттинг

Баъзан мавҳум фикрлаш орқали муайянликдаги чувалашиқлар ечилса, гоҳида муайянлик воситасида мавҳумликдаги чалкашликлар ҳал қилинади. Бундай тафаккурий синоатни айниқса шеъриятда, хусусан Алишер Навоий ғазалиётида кўп кузатиш мумкин. Шу жумладан бобокалон шоиримизнинг “Холу хаттинг” ғазалида ҳам бундай ҳол яққол намоён бўлган. Умуман, давоми…

Муҳаммаджон Имомназаров. Алишер Навоий даври адабиётининг ривожланиш босқичлари

Ҳозирда “жаҳон илми” деганда, назарий жиҳатдан, кўпроқ Европа минтақасида шаклланган илмий андазалар тасаввур этилмоқда. Аслида, Ер юзининг турли ҳудудларида минг йиллар давомида шаклланган кўплаб минтақавий маданиятлар мавжуд бўлиб, улар ўзаро алоқа ва таъсирга киришган мустақил ҳамда залворли маданият тизимларини ҳосил давоми…

Насимхон Раҳмонов. Бертельс – навоийшунос (2020)

Бу воқеага 30 йиллар бўлди. Бир куни – устоз Азизхон Қаюмов билан Қўлёзмалар институтдан чиқиб, Ўрда томон яёв йўл олдик. Домла билан Фанлар Академиясидаги бир йиғилишга боришимиз керак эди. Суҳбат асносида Азизхон ака: – Бартольд билан Бертельснинг ҳамма асарларини бирламчи давоми…