Зиёлиларимиздан бирининг ўзбекча орзу ҳақидаги фикрини ўқиб, қўлимга қалам олишга мажбур бўлдим. Муаллиф далиллари ночорлик қилганми ёкн бошқа сабабми, бу мавзуда бироз тор фикрлаган.
Ўзбекча орзу шаклланганига кўп вақт бўлди. Уни Абдулла Қодирий каби сиймолар тимсолида кўриш мумкин. Сиз мендан сўрарсиз: «Абдулла Қодирийлар қилган орзу нима эди?» деб. Жавоб бераман: Мустақиллик! Юртимиз мустақиллиги, халқимиз мустақиллиги. Биз у орзуга эришдик. Қўл- оёғимиздан, тилимизу дилимиздан кўринар ва кўринмас кишанлар ечилди. Баъзи бировлар «мустақилликка эришдик, энди бўлди, орзуимизга етишдик», дер. Йўқ! Биз мустақиллигимизни мустаҳкамлашимиз керак ва шу йўлдан бораяпмиз. Мана шу бизнинг ўзбекча орзуимиз бўлади. Мустақилликни асрашимиз учун, авваламбор, иқтисодиётимизни яхшилаш ва юртимизни ички ва ташқи душманлардан қўриқлашнинг уддасидан чиқиш керак.
Ҳар соҳада оламшумул ютуқларга эришиш, оламшумул кашфиётлар қилиш, Нобель мукофоти совриндорларини, спортда жаҳон ва олимпиада чемпионларини тарбиялаш, меъморчилик санъатининг ноёб намуналарини уйғунлаштирган ҳолда жаҳонни лол қолдирадиган шаҳарлар қуриш, ўзимизга хос ва ўзимизга мос демократик жамият барпо қилиш – шу эмасми, ўзбекона орзу. Шахмат тожини ўзбек ўғлони Рустам Қосимжонов кийганида, жаҳон, олимпиада чемпионлари етишиб чиққанида кўрамиз ўзбекона орзу тантанасини. Юртимизга келаётган меҳмонларни, сайёҳларни лол қолдираётган бинолар, иншоотларда кўрамиз орзумизнинг рўёбини. Биринчи синф ўқувчилари инглиз, француз ва немис тилларини ўрганиш учун бел боғлашди. Уларнинг ҳар бири оламни лол қолдирадиган инсонлар бўлиб етишишига, ўзбекча орзуни мустаҳкамлашишига, Ўзбекистон номини дунёга ёйишига ишонаман.
Яқинда Тошкент ирригация ва мелиорация институти магистри, президент стипендианти, қатор фанлар бўйича олимпиадалар ғолиби Жавлонбек Ишчоновнинг она Ватанга бағишлаб ёзган иншосига кўзим тушиб қолди. Қуйида ундан намуна келгирмоқчиман:
«Ер юзида беватан одам йўқдир. Ватансиз бўлишдан ўзи асрасин. Ватани бор бўла туриб жаҳон бўйлаб бош кўтариб юра олмаётганлар озмуичами!? Ҳар қандай юртнинг ёшлари, келажак авлоди ўз юртининг ўтмишдаги ва ҳозирги даврдаги олиб бораётган ҳаёт тарзи учун у ёки бу кўринишда ўзини маъсул сезишади. Инсон гўзалликнинг фарҳига борган кунидан бошлаб одамийликка, яхши-ёмоннинг фарқига борган кунидан бошлаб доноликка қадам қўяди. Шу нуқтаи назардан Ватанга бўлган муҳаббат, садоқат, у билан ғурурланиш маълум даражада инсон қалбининг энг нозик ерларида асралган ва ўта кучли ва асосли эътиқодга суянган бўлиши шартдир.
Жаҳоннинг бирор-бир мамлакатида миллатлар бизнинг мамлакатдагичалик иттифоқ, бир ёқадан бош чиқариб муроса билан яшамаса керак, бунга айниқса, кўп миллатли, кундан кунга чиройига чирой қўшилиб бораётган пойтахтимиз – буюк Тошкент мисолдир.
Ватанга муҳаббат бўлиши учун, авваламбор, кишида Ватан туйғуси шаклланган бўлиши керак.
Биз, ёшлар учун айниқса барча йўллар очиқ. Бир пайтлардаги олимларимизга нисбатан имкониятларимиз каттароқ, улар кашф қилолмаган кашфиётларни оча оламиз. Ватан! Сен менинг ғуруримсан!».
Хўш, биз фарзандларимиз қалбида Ватанга нисбатан ёниб турган муҳаббатни ўз вақтида англаб етаяпмизми? Уларни бу борада қўллаб-қувватлаяпмизми?
Оддий бир мисол: набираларимдан бири биринчи синфга борганида икки олиб кела бошлади. Уйдаги ҳамма катталар уни уришиб, танқид қилиб тарбиялашга туша бошлашди. Қарасам, боланинг кўнгли чўкаяпти. У ҳали беш билан иккининг фарқига етмаса, бақир-чақирдан нима фойда? Мен орага тушдим-да: «Шу иккиларинг менга керак, қани бугун нечта икки олиб келдинг», дея ҳамма иккиларини қабул қилиб ола бошладим. Орадан икки-уч ой ўтди, бола мактабга кўникди, ўқиш нималигини билди, икки билан аъло баҳони фарқлай оладиган бўлдн. Аста-секин иккилар йўқ бўлиб, аъло баҳолар кўпайиб, бугун элу юртнинг энг олди фарзандлари қатори Турин университетида ўқимоқда. Дарвоқе, Турин университетига ўқишга кириш имтиҳонини 175 ўринга 2000 тача абитуриент топширишга чоғланган эди, яъни 2000 тача инглиз тилини сув қилиб ичиб юборган ёшларимиз бел боғлашганди.
Бизлар бир нарсани унутмаслигимиз керак: ҳозирги ёшларнинг аксарияти совет давридаги адолатсизликлар, йўқчилик, очарчилик, қаҳатчилик, камситишлар, хўрликлар, қатағонлар ҳақида жуда кам маълумотга эга, Шунинг учун шўролар даврида қандай ёмон яшаганимизни бугунги турмушимиз билан қиёслаб, ёшларимизга етказиш бурчимиз. Кўпинча автобусга чиқа олмай, йўқ таксига пул топа олмай, қишнинг аёзли кунларида юк машинасининг тепасида кетмасмидик. Аёзли кунларда автобус бекатларида сарғайиб турмасмидик. Бу айтилаётганларнинг бариси Гагарин фазони забт этгани ҳақида оламга айюҳаннос солинаётган ўн йилликларда рўй берганди. Мана бугун Ўзбекистон енгил машиналар, юк машиналари билан ва жамоат транспорти, хусусан автобуслар билан энг яхши таъминланган давлатга айланди. Мерседес автобуслари собиқ Иттифоқ таркибидан ажраб чиққан қайси мамлакатда бор?
2013 йилнинг ўзида Тошкент автобус паркига 100 та янги Мерседес-бенц автобуслари келтирилди. 2014 йили Тошкент автопаркларига 600 та Isuzu автобуси келтирилиши, албатта қувончли воқеадир.
2013 йилдан Марказий Осиёда янги авлод «Boeing-787 Dreamliner» самолётларини таъмирлаш бўйича Тошкентда марказ очилди. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» ҳозирги пайтда 15 та «Boeing» самолётин сотиб олган. 2016 йилгача иккита янги авлод самолёти « Boeing 787-800 Dreamliner» ҳам ЎзбеКистонники бўлади. Тошкент, Бухоро, Урганч, Самарқанд каби шаҳарлар қатори Ўзбекистоннинг яна беш шаҳри: Андижон, Наманган, Фарғона, Қарши ва Термиз аэропортлари ҳам халқаро аэропортлар мақомини олди.
Мустақиллик йилларида 3465 нафар ўқитувчи юқори унвон, орден ва медаллар, жумладан, Ўзбекистон қаҳрамони унвони билан тақдирланди. Ўқитувчиларнинг ўртача маоши 2006 йил биринчи сентябридан 2013 йил биринчи сентябригача 9 баробар ошди. Ўқитиш 7 тилда: ўзбек, қорақалпоқ, рус, қозоқ, тожик, қирғиз ва туркман тилларида олиб борилмоқда. 533,7 минг умумтаълим мактабларининг 9-синфини битирувчилар қатор академик лицейларда ва касб-ҳунар коллежларида ўқишларини давом эттирмоқдалар. 2013 йил мобайнида мен яшайдиган уйдан 200 метрча масофада замонавий спорт комплекси қурилиб, фойдаланишга топширилди. Бундай спорт комплексларидан Ўзбекистонда 2013 йили 71 таси ишга туширилди.
Президент Ислом Каримовнинг «Ўзбекистон мустақилликка эришиш остонасида» китоби юзасидан адабиёт ва санъат аҳли, таниқли олимлар ҳамда ёш ижодкорлар иштирокида бўлиб ўтган суҳбатни қизиқиш билаи ўқиб чиқдим («ЎзАС», 2012 йил, 27 январь, 4-сон.). Унда таъкидланганидек, «Ўзбекистон мустақиллнкка эришиш остонасида» – тарихчилар учун энг ишончли манба, сиёсатшунослар учун Ватан ва халқ манфаати устуворлигига оид концепция, файласуфлар учун дунёда турли қарама-қаршиликлар кучайган ҳозирги таҳликали вазиятда тарихий шахсиинг ўрни ва аҳамиятига оид янгича дунёқараш назарияси, ижодкорлар учун драматик воқеалар жараёнида инсон шахси ва қиёфасини бадиий идрок этишга доир ҳужжатлар мажмуаси, ҳар бир фуқаро, айниқса ёшлар учун Ватанни севиш, ҳимоя қилиш, асраш, элу юртга хизмат қилишнинг ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади».
Дарҳақиқат, Юртбошимизнинг мамлакатимиз мустақиллиги арафасида ва мустақилликнинг дастлабки даврида олиб борган жўшқин ва серқирра фаолиятини акс эттирадиган маъруза ва нутқлар, суҳбат, мақола ва интервьюларни ўқир эканмаи, бундан йигирма йил аввалги қалтис тарихий бурилиш лаҳзалари кўз ўнгимда гавдаланади.
Ўшанда мен Санкт-Петербургдаги Физика-техника институти докторанти эдим. Матбуотда Ўзбекистон ҳақида бирор нарса чиқибди, дейилса ёки кимдир диёримиз ҳақида гап бошласа, суратим хотиржам кўринса ҳам, сийратимда қуюн кўтарилгандек бўларди. Юртимиз ва унииг фарзандлари, халқимизни ёмонотлиқ қилишга қаратилгаи мақола ва суқбатлар жонимдан ўтиб кетарди. Хайриятки, 1988 йили «Известия» газетасининг 12 февраль ва «Правда» газетасининг 13 февраль сонида машҳур ёзувчи Чингиз Айтматовнинг Ўзбекистон ва ўзбек халқи шаъни улуғлаб ёзилган мақоласи чоп этилди.
Дўст оғир кунда билинади, дейди халқимиз. Ўша адолатсизлик авж олган йилларда Чингиз Айтматовдек адибнинг чиқиши топталган ғуруримизни бироз. бўлса-да, тиклади.
1988 йилнинг ёзи. Бола-чақамни кўриб келай, деб Ленинграддан Тошкентга келган кунларим. Ўзбекистон телевидениеси биринчи дастурида Москвадан келган бир мухбирнинг Тошкент вилояти хўжаликларидан тайёрлаган лавҳасини кўриб ўтирибман. Маълум бўлишича, ушбу колхоз деҳқонларининг аксариятини месхети турклар ташкил қиларкан. Мухбир: «Бу колхозда месхети турклари кўпчилик, колхоз раиси эса ўзбеклардан экан, бу сизларнинг нафсониятингизга тегмайдими? У сизларни камситмайдими? Нима ўз миллатдошларингдан раисликка яроқли одам йўқми?», деган саволларни қаторлаштириб ташлади. Унинг бундай ғаламисларча берган саволларидан юрагнм «шиғ» этиб кетди. Энди ўйлаб қарасам, ўша пайтда шўро мафкураси ноғорасига ўйнаган мухбирлар кўп бўлган экан.
Тарихан қисқа даврда халқимиз ўзлигини, буюк аждодларини таниди. Мурунтовда янги-янги олтин саралаш корхоналари, Қарши ва Бухоро чўлларида эса йирнк нефть ва газ тозалаш мажмуалари барпо этилди. Мамлакат ғалла ва нефть мустақиллигига эришди. Поёнсиз саҳролару юксак тоғлар оша озод мамлакат истиқболига хизмат қнлувчи янги темир йўл ва автотрассалар қурилиб, ишга туширилди. Мустақил тараққиёт халқимизнинг қаддини кўтариб, жаҳон кўламидаги обрў-эътиборини оширди. Яқин ўтмишимиз – Ўзбекистон халқининг ҳаёт-мамоти ҳал бўлаётган тарихий бурилиш палласида рўй берган воқеаларни билмасдан, уларнинг моҳиятини чуқур англамасдан туриб эл-юртнинг истиқлолга эришиш йўлидаги курашлар тарихини барча мураккабликлари билан тўлиқ тасаввур этиб бўлмайди.
Ўзбекча орзунинг рўёбга чиқишида ички ва ташқи тўсиқлар борми? Албатта бор. Бироқ уларни енга оладиган кучимиз, салоҳиятнмиз, юртимиз чегараларини ҳар қандай душмандан қўриқлай оладиган қудратли армиямиз бор. Қолаверса, энг катта бойлигимиз – меҳнаткаш халқимиз, юксак марраларни кўзлаган ёшларимиз бор.
“Ватанпарвар” газетасида чоп этилган.