Абдул Мутталиб Наби. Буюк халқнинг дунёга машҳур олими

Абдул Мутталиб Наби. Буюк халқнинг дунёга машҳур олими. [матн] Набиев А. – Тошкент: “SAHHOF”, 2024. – 188 б.

Ушбу китобда халқимизнинг буюк ўғлони, жаҳонга машҳур механик-математик олим, педагог ва фан ташкилотчиси, Меҳнат Қаҳрамони, уч марта Давлат мукофоти совриндори, физика-математика фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги Халил Аҳмедович Раҳматулиннинг шарафли ҳаёт йўли, механика-математика, муҳандислик ва педагогика илми соҳаларидаги оламшумул хизматлари, илм-фанга қўшган муносиб ҳиссалари, жамоатчилик фаолияти ҳамда намунали, ибратомуз инсоний фазилатлари ёритилган.

Шунингдек, инсоният ҳаётида механика фанининг эгаллаган мавқеи, ривожланиш тарихи тўғрисида қисқача маълумотлар берилган.

Китоб илмий-оммабоп бўлиб, асосан, илмпарвар зиёли юртдошларимизга, айниқса, мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишдек улуғ мақсад сари эзгу орзу-умидлар билан дадил қадам ташлаётган ёш авлодга мўлжалланган.

Тақризчилар:
Ю.Ғ.Маҳмудов – педагогика фанлари доктори, профессор;
А.Артиқов – техника фанлари доктори, профессор

МУНДАРИЖА

Сўзбоши
Механика тарихида улуғ аждодларимизнинг ўрни
Илмий-педагогик ва ташкилотчилик фаолияти
Олимнинг ибратли мероси
Олимнинг илмий мероси
Олимнинг педагогик фаолияти
Олимнинг ташкилотчилик фаолияти
Х.А.Рахматулин хизматларининг баҳоланиши
Олимнинг тарихий обидалардаги зиёратлари
Сўнгсўз ўрнида