Самарқанд ўрта асрларда ҳунармандчилик ва савдо-сотиқнинг йирик марказларидан бири эди. Айниқса, бу ерда тайёрланган нафис қоғозлар жуда машҳур бўлган. Бу ҳақда вилоят давлат архивида сақланаётган СамДУ доценти, тарих фанлари номзоди М. Абрамовнинг шахсий архивида қизиқарли маълумотларни ўқиш мумкин.
Минг йиллар давомида — VII аср ўрталаридан ХIХ аср ўрталаригача Самарқандда ўсимлик толаси ва матодан турли хил ёзув қоғозлари тайёрлаб келинган. Бу ёзув қоғозлари аста-секин бузоқ, қўзи, эчки терисидан махсус ишлов берилиб тайёрланган, ёғоч ромларга тортилиб ҳар иккала томони силлиқ ишланган паргамент, папирус, ёғоч тахтача сингари ёзув ашёларини истеъмолдан сиқиб чиқарган.
Қоғоз тарихи ва қоғоз ишлаб чиқариш усуллари, уни тарқатиш йўллари ҳозиргача етарли ўрганилмаган. Хитой йилномаларида ёзилишича, эрамизгача бўлган I асрдан бошлаб Хитойда қоғоз тайёрлана бошлаган. Бошқа маълумотларга қараганда, эрамизнинг 105 йилларида Чай Лун (ёки Сай Лун) қоғозни кашф этган.
Умуман олганда, ХIХ асргача қоғоз тарихи жуда кам ёритилган. Микроскопик ва тарихий-антиквар тадқиқотлар “пахта қоғоз”, “ипак қоғоз” деган тушунчалар унча тўғри эмаслигини кўрсатди. Негаки, тўғридан тўғри пахта ва ипак толасидан тайёр нафис қоғоз олиш қийин. Тахминан VIII асргача қоғоз ишлаб чиқариш учун бирламчи хом ашё бўлиб (қоғоз ўсимлик толасидан ишлаб чиқилган бўлса-да), ипак мато толаси хизмат қилган.
Хитойлик муаллифларнинг ёзишича, қоғоз тайёрлаш усули ипак момиқни ювиш натижасида топилган экан. Ювиш чоғида остига махсус элак идиш қўйилган, момиқни савагич таёқлар билан ишлашган. Идишда қолган юпқа момиқ ипак қатлами ёзиш учун яроқли ашёга айланган. Аммо бундай қоғозлар тежамли бўлмаган, сифати билан ҳам ажралиб турмаган. VII асрдан бошлаб қоғоз тайёрлаш учун асосий хом ашё сифатида ўсимлик толалари — каноп, зиғир толалари ишлатилган.
Бундан ташқари, хом ашё сифатида яна ёғоч пўстлоғи ва латта-путталардан ҳам фойдаланишган. Бундай қоғозларни тайёрлаш усули оддий ва нархи арзон бўлган.
Қоғоз ишлаб чиқаришнинг асосий жараёнлари ювиш, қоғоз массасини майдалаб туйиш, пишириш ва варақни қуйишдан иборат. Тола материални ивитиш ва пиширишдан уни кул ва оҳак билан аралаштириш ҳам тажриба қилиб кўрилган. Кейинчалик бу бутқасимон материалдан ромларга тортиш ва ёғоч ромга кийгизиш учун қоғоз варақлари тайёрланган, улар сиқилган, баъзан елимланган, қуритилган ва силлиқланган.
Самарқанд VIII аср ва IХ аср биринчи ярмида қоғоз ишлаб чиқариш бўйича бутун Яқин ва Ўрта Шарқда ягона йирик марказ бўлган. VIII асрда қоғозга ёзилган ҳужжатлар 1933 йилда Тожикистондаги Муғ тоғида олиб борилган қазишмалар чоғида топилди. Самарқанд қоғози пайдо бўлганидан бошлаб, ўрта асрларгача нафақат Шарқ бозорларида, балки юқори сифатли бўлганидан узоқ Ғарб мамлакатларига ҳам кенг тарқалган.
Яқин ва Ўрта Шарқда қоғоз ишлаб чиқаришнинг иккинчи маркази ИХ асрдан бошлаб Бағдод шаҳри, кейинчалик Х асрга келиб Миср (Қоҳира шаҳри) ҳисобланган. ХI-ХII асрларга келгач, қоғоз Европада пайдо бўлади. Шуниси диққатга сазоворки, М. Абрамовнинг ёзишича, бағдодлик ва мисрлик ёзув қоғози тайёрловчи усталарнинг устозлари самарқандлик усталар бўлган. Айниқса, “Султонлар учун”, “Самарқанд ипаги” деб номланган Самарқанд қоғозлари нави зиғир мато толасидан ғоят майин ва нафис қилиб тайёрлангани билан ажралиб турган ҳамда катта шуҳрат қозонган.
Швейтсариялик йирик шарқшунос Адам Метс ХIХ аср охири ХХ аср бошида ўзининг “Мусулмон ренессанси” деб номланган йирик тадқиқот асарида биринчи манбаларга асосланиб шундай ёзади:
“IХ асрда қоғоз фақат битта жойда — Мовароуннаҳрда ишлаб чиқарилган. Х асрга келиб қоғоз фабрикалари Дамашқ, Фаластин ва Суриянинг Трипол шаҳрида ҳам мавжуд бўлишига қарамай, Самарқанд қоғоз ишлаб чиқаришнинг асосий маркази ҳисобланган. Ал-Хоразмий IХ асрда дўстига ёзган бир хатида Самарқанддан анча олисда яшаши ва шунинг учун қоғоз унга жуда қимматлигини ҳазиломуз эслатиб ўтади. Ўша даврда ҳукмдор Шерозий кутубхонаси учун ҳамма жойда энг нафис “Самарқанд” қоғозларини йиғдириб келади.
ХI асрга келиб Қорахонийлар бостириб келиши ва Сомонийлар давлатининг ағдарилиши оқибатида Самарқанд қоғозлари сифати Сурия ва Миср қоғозларига нисбатан пасайиб кетади. Лекин ХИИ асрга келиб Самарқанд қоғозлари Яқин ва Ўрта Шарқда нафислиги билан яна биринчи ўринга чиқади.
Самарқанд қоғозлари оқ ҳалқа кўринишида ўзининг маркаси — сув белгиларига эга бўлган. Уни ана шу марка остида ХВИ асрда самарқандлик уста Мир Иброҳим тайёрлаган. Бу қоғозлар Ўрта Осиёда охирги вақтларгача устанинг номи билан “Мир Иброҳим қоғози” деб аталиб келган. Бобур ўзининг “Бобурнома” асарида “Дунёда энг яхши қоғоз Самарқандда чиқади. Қоғоз тегирмонлари учун ҳамма сув Конигилдан келади. Конигил Сиёб ариғи қирғоғида жойлашган. Барча қоғоз жувозлари ҳам шу ердадир”, деб ёзади. ХVI аср ва ХIХ асрнинг биринчи ярмида Россияга Самарқанддан экспорт қилинган моллар орасида қоғоз, айниқса, шуҳрат қозонган. ХVIII аср охирларида Шоҳмурод даврида Самарқанд қоғозининг ўртача навлари пуди 45 сўмдан 55 сўмгача турган. Оренбургга етказиб бериш 80 сўм бўлган. ХVI-ХIХ асрлар вақф ҳужжатларининг гувоҳлик беришича, қоғоз ишлаб чиқаришдан тушадиган даромадларнинг бир қисми Самарқанд мадрасаларига тегишли бўлган ва уларнинг эҳтиёжларига ишлатилган.
ХVIII-ХIХ асрларда қоғоз ишлаб чиқариш ўнглаб бўлмас даражада инқирозга юз тута бошлаган. Бунга узлуксиз босқинлар натижасида хўжаликнинг вайронага айланиши, зарур хом ашёлар етишмаслиги, моҳир усталар, ҳунармандларнинг ўлдирилиши, қувғинга учраши сабаб бўлган. ХVIII аср охирида Хива хони Анушхон Самарқанд теварак атрофини талаб, шип-шийдон қилган бўлса, кейинчалик Субхонқулихоннинг жазо гуруҳи Хива хонлигига бўйсунишни истамаган самарқандликларни аёвсиз қиличдан ўтказади. Энг зарур буюмларга эҳтиёж шунчалик ортиб кетадики, шаҳарда оддий игна ҳам топиш амримаҳол бўлиб қолади, уни Ургутдан бориб олиб келишга тўғри келади. Алғов-далғов замон зулми қоғоз ишлаб чиқарувчи усталарни ўз жонини сақлаб қолиш учун бошқа жойларга паноҳ излаб кетишга мажбур этади. ХIХ аср ўрталарига келиб, Самарқандда қоғоз ишлаб чиқариш батамом барҳам топади. Бу ердан бош олиб кетган усталар Қўқонга бориб қоғоз ишлаб чиқаришни йўлга қўядилар ва Қўқон ХVIII асрнинг 40-йилларидан бошлаб Ўрта Осиёни қоғоз билан таъминловчи бош марказга айланади.
Умуман олганда, домла М. Абрамовнинг бу шахсий архиви маълумотлари кўҳна Самарқандни қадимдан маданият ва ҳунармандчилик маркази бўлиб келганидан далолат берадиган катта тарихий қийматга эга ҳужжатдир.
Тоғаймурод ШОМУРОДОВ,
Адҳам ҲАЙИТОВ
“Ҳуррият” газетасидан олинди.
Самарқанд ўрта асрларда ҳунармандчилик ва савдо-сотиқнинг йирик марказларидан бири эди. Айниқса, бу ерда тайёрланган нафис қоғозлар жуда машҳур бўлган. Бу ҳақда вилоят давлат архивида сақланаётган СамДУ дотсенти, тарих фанлари номзоди М. Абрамовнинг шахсий архивида қизиқарли маълумотларни ўқиш мумкин.
Минг йиллар давомида — ВИИ аср ўрталаридан ХИХ аср ўрталаригача Самарқандда ўсимлик толаси ва матодан турли хил ёзув қоғозлари тайёрлаб келинган. Бу ёзув қоғозлари аста-секин бузоқ, қўзи, эчки терисидан махсус ишлов берилиб тайёрланган, ёғоч ромларга тортилиб ҳар иккала томони силлиқ ишланган паргамент, папирус, ёғоч тахтача сингари ёзув ашёларини истеъмолдан сиқиб чиқарган.
Қоғоз тарихи ва қоғоз ишлаб чиқариш усуллари, уни тарқатиш йўллари ҳозиргача етарли ўрганилмаган. Хитой йилномаларида ёзилишича, эрамизгача бўлган И асрдан бошлаб Хитойда қоғоз тайёрлана бошлаган. Бошқа маълумотларга қараганда, эрамизнинг 105 йилларида Чай Лун (ёки Сай Лун) қоғозни кашф этган.
Умуман олганда, ХИХ асргача қоғоз тарихи жуда кам ёритилган. Микроскопик ва тарихий-антиквар тадқиқотлар “пахта қоғоз”, “ипак қоғоз” деган тушунчалар унча тўғри эмаслигини кўрсатди. Негаки, тўғридан тўғри пахта ва ипак толасидан тайёр нафис қоғоз олиш қийин. Тахминан ВИИИ асргача қоғоз ишлаб чиқариш учун бирламчи хом ашё бўлиб (қоғоз ўсимлик толасидан ишлаб чиқилган бўлса-да), ипак мато толаси хизмат қилган.
Хитойлик муаллифларнинг ёзишича, қоғоз тайёрлаш усули ипак момиқни ювиш натижасида топилган экан. Ювиш чоғида остига махсус элак идиш қўйилган, момиқни савагич таёқлар билан ишлашган. Идишда қолган юпқа момиқ ипак қатлами ёзиш учун яроқли ашёга айланган. Аммо бундай қоғозлар тежамли бўлмаган, сифати билан ҳам ажралиб турмаган. ВИИ асрдан бошлаб қоғоз тайёрлаш учун асосий хом ашё сифатида ўсимлик толалари — каноп, зиғир толалари ишлатилган.
Бундан ташқари, хом ашё сифатида яна ёғоч пўстлоғи ва латта-путталардан ҳам фойдаланишган. Бундай қоғозларни тайёрлаш усули оддий ва нархи арзон бўлган.
Қоғоз ишлаб чиқаришнинг асосий жараёнлари ювиш, қоғоз массасини майдалаб туйиш, пишириш ва варақни қуйишдан иборат. Тола материални ивитиш ва пиширишдан уни кул ва оҳак билан аралаштириш ҳам тажриба қилиб кўрилган. Кейинчалик бу бутқасимон материалдан ромларга тортиш ва ёғоч ромга кийгизиш учун қоғоз варақлари тайёрланган, улар сиқилган, баъзан елимланган, қуритилган ва силлиқланган.
Самарқанд ВИИИ аср ва ИХ аср биринчи ярмида қоғоз ишлаб чиқариш бўйича бутун Яқин ва Ўрта Шарқда ягона йирик марказ бўлган. ВИИИ асрда қоғозга ёзилган ҳужжатлар 1933 йилда Тожикистондаги Муғ тоғида олиб борилган қазишмалар чоғида топилди. Самарқанд қоғози пайдо бўлганидан бошлаб, ўрта асрларгача нафақат Шарқ бозорларида, балки юқори сифатли бўлганидан узоқ Ғарб мамлакатларига ҳам кенг тарқалган.
Яқин ва Ўрта Шарқда қоғоз ишлаб чиқаришнинг иккинчи маркази ИХ асрдан бошлаб Бағдод шаҳри, кейинчалик Х асрга келиб Миср (Қоҳира шаҳри) ҳисобланган. ХИ-ХИИ асрларга келгач, қоғоз Европада пайдо бўлади. Шуниси диққатга сазоворки, М. Абрамовнинг ёзишича, бағдодлик ва мисрлик ёзув қоғози тайёрловчи усталарнинг устозлари самарқандлик усталар бўлган. Айниқса, “Султонлар учун”, “Самарқанд ипаги” деб номланган Самарқанд қоғозлари нави зиғир мато толасидан ғоят майин ва нафис қилиб тайёрлангани билан ажралиб турган ҳамда катта шуҳрат қозонган.
Швейтсариялик йирик шарқшунос Адам Метс ХИХ аср охири ХХ аср бошида ўзининг “Мусулмон ренессанси” деб номланган йирик тадқиқот асарида биринчи манбаларга асосланиб шундай ёзади:
“ИХ асрда қоғоз фақат битта жойда — Мовароуннаҳрда ишлаб чиқарилган. Х асрга келиб қоғоз фабрикалари Дамашқ, Фаластин ва Суриянинг Трипол шаҳрида ҳам мавжуд бўлишига қарамай, Самарқанд қоғоз ишлаб чиқаришнинг асосий маркази ҳисобланган. Ал-Хоразмий ИХ асрда дўстига ёзган бир хатида Самарқанддан анча олисда яшаши ва шунинг учун қоғоз унга жуда қимматлигини ҳазиломуз эслатиб ўтади. Ўша даврда ҳукмдор Шерозий кутубхонаси учун ҳамма жойда энг нафис “Самарқанд” қоғозларини йиғдириб келади.
ХИ асрга келиб Қорахонийлар бостириб келиши ва Сомонийлар давлатининг ағдарилиши оқибатида Самарқанд қоғозлари сифати Сурия ва Миср қоғозларига нисбатан пасайиб кетади. Лекин ХИИ асрга келиб Самарқанд қоғозлари Яқин ва Ўрта Шарқда нафислиги билан яна биринчи ўринга чиқади.
Самарқанд қоғозлари оқ ҳалқа кўринишида ўзининг маркаси — сув белгиларига эга бўлган. Уни ана шу марка остида ХВИ асрда самарқандлик уста Мир Иброҳим тайёрлаган. Бу қоғозлар Ўрта Осиёда охирги вақтларгача устанинг номи билан “Мир Иброҳим қоғози” деб аталиб келган. Бобур ўзининг “Бобурнома” асарида “Дунёда энг яхши қоғоз Самарқандда чиқади. Қоғоз тегирмонлари учун ҳамма сув Конигилдан келади. Конигил Сиёб ариғи қирғоғида жойлашган. Барча қоғоз жувозлари ҳам шу ердадир”, деб ёзади. ХВИ аср ва ХИХ асрнинг биринчи ярмида Россияга Самарқанддан экспорт қилинган моллар орасида қоғоз, айниқса, шуҳрат қозонган. ХВИИИ аср охирларида Шоҳмурод даврида Самарқанд қоғозининг ўртача навлари пуди 45 сўмдан 55 сўмгача турган. Оренбургга етказиб бериш 80 сўм бўлган. ХВИ-ХИХ асрлар вақф ҳужжатларининг гувоҳлик беришича, қоғоз ишлаб чиқаришдан тушадиган даромадларнинг бир қисми Самарқанд мадрасаларига тегишли бўлган ва уларнинг эҳтиёжларига ишлатилган.
ХВИИИ-ХИХ асрларда қоғоз ишлаб чиқариш ўнглаб бўлмас даражада инқирозга юз тута бошлаган. Бунга узлуксиз босқинлар натижасида хўжаликнинг вайронага айланиши, зарур хом ашёлар етишмаслиги, моҳир усталар, ҳунармандларнинг ўлдирилиши, қувғинга учраши сабаб бўлган. ХВИИИ аср охирида Хива хони Анушхон Самарқанд теварак атрофини талаб, шип-шийдон қилган бўлса, кейинчалик Субхонқулихоннинг жазо гуруҳи Хива хонлигига бўйсунишни истамаган самарқандликларни аёвсиз қиличдан ўтказади. Энг зарур буюмларга эҳтиёж шунчалик ортиб кетадики, шаҳарда оддий игна ҳам топиш амримаҳол бўлиб қолади, уни Ургутдан бориб олиб келишга тўғри келади. Алғов-далғов замон зулми қоғоз ишлаб чиқарувчи усталарни ўз жонини сақлаб қолиш учун бошқа жойларга паноҳ излаб кетишга мажбур этади. ХИХ аср ўрталарига келиб, Самарқандда қоғоз ишлаб чиқариш батамом барҳам топади. Бу ердан бош олиб кетган усталар Қўқонга бориб қоғоз ишлаб чиқаришни йўлга қўядилар ва Қўқон ХВИИИ асрнинг 40-йилларидан бошлаб Ўрта Осиёни қоғоз билан таъминловчи бош марказга айланади.
Умуман олганда, домла М. Абрамовнинг бу шахсий архиви маълумотлари кўҳна Самарқандни қадимдан маданият ва ҳунармандчилик маркази бўлиб келганидан далолат берадиган катта тарихий қийматга эга ҳужжатдир.
Тоғаймурод ШОМУРОДОВ,
Адҳам ҲАЙИТОВ
“Ҳуррият” газетасидан олинди.