Ҳафиз Абдусаматов. Хўрозни енгган синчалак (2007)

Бир пайтлар Абдулла Қаҳҳорнинг машҳур “Синчалак” повестига маломат тошлари отилди. Адибга партия ташкилотини, коммунистни мақтаган, кўкларга кўтарган деган “айб” ёпиштириб, асарни чиппакка чиқармоқчи бўлишди. Масалага чуқурроқ ёндашсак, қаҳрамоннинг ички оламига саёҳат қилсак, унинг туб моҳияти очилади. 50-йилларнинг охирларида Абдулла Қаҳҳорнинг давоми…

Олимжон Давлатов. Миллат туйғуси (2007)

Шайх Саъдий “Гулистон”и­да келтирилишича, бир куни ул зот бозорда бир паҳлавонни кўриб қоладилар. Паҳлавон бир зарб билан ўнта ғиштни тупроққа айлантириб, одамлардан кўрсатган томошаси учун пул ундирарди. Шайх паҳлавонга айтадилар: — Бузмоқ ҳунар эмас, яратмоқ ҳунардир. Агар шу куч-қувватингни ғишт давоми…

Шавкат Каримов. Устоз ибрати (2007)

Матёқуб Қўшжонов қаламидан чиққан ишлар адабий жамоатчиликнинг доимий эътиборида бўлиб келган. Ёзувчилар уюшмасида мунтазам бўлиб турадиган муҳокамалар, Фанлар академиясидаги анъанавий анжуманларда, шунингдек, адабий нашрларда ташкил этиладиган баҳсу мунозараларда у ёки бу адабий ҳодисага устознинг муносабати қандайлиги билан қизиқувчилар кўп бўларди. давоми…

Эргаш Умаров. Бобурийлар армони (2007)

Улар томонидан уч юз йил давомида яратилган юздан ортиқ луғат ва қўлланмалар Ҳиндистонда тадқиқотчиларни кутмоқда Агар бобурийлар ҳаёт бўлганларида эди, очиғи, биз — ўзбек тилшуносларидан жуда хафа бўлган бўлур эдилар. Сабаби — Бобур васиятига биноан улар уч юз йил давомида давоми…

Миразиз Аъзам. Болакайларнинг миннатсиз хизматкори (2007)

Агар янглишмасам, 1966 йилнинг охирлари эди. Ўшанда “Ғунча” журналида ишлардим. Муҳарририятдагилар обуна тарғиботи баҳонасида мени Олтиариққа сафарга жўнатишаётиб: “Анвар Обиджонов ўқийдиган 13-мактабга ҳам боринг, топиб, гаплашиб кўринг”, деб тайинлашди. Полосон деган чекка қишлоқда яшовчи, ҳеч ким ўзи тугул ҳали суратини давоми…

Сирожиддин Аҳмад. Нафосат оламининг заҳматкаши (2007)

20-йилларнинг охири, 30-йилларнинг бошларида, бевосита шўро тарбиясини олиб вояга етган зиёлилардан бир гуруҳи 40-50 йилларда асоссиз равишда қамоққа олинди. Сабаби… Ўша даврдаги Ўзбекистон республикаси Ички Ишлар Халқ Комиссари (НКВД) Амаяк Кобулов ўз акаси — Масковда шу соҳа бўйича раҳбарнинг ўринбосари давоми…

Ашурали Жўраев. Лабиҳовузнинг тилло табассумлари (2007)

Таниқли ҳажв устаси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси  Неъмат Аминов ҳаёт бўлганларида шу кунларда қутлуғ 70 ёшга тўлардилар. У киши 1937 йил 17 июлда Бухоро вилояти Ромитон туманида таваллуд топди. Бухоро давлат педагогика институтида (ҳозирги университет) ўқиб юрган талабалик йилларидан бошлаб адабиётга давоми…

Шодмон Отабек. Бўлакча муҳаббат талқинлари (2007)

Яқинда “Шарқ зиёкори” китоб дўконига кириб, пештахталарга чиройли териб қўйилган, бежирим, бир-биридан кўркам, китобат санъатининг сўнгги ютуқлари асосида чоп этилган турфа хил асарларни кўриб ҳавасим келди. Олдин иккиланмасдан сотиб олишга арзийдиган китобларни харид қилгач, яна пештахталарга бирров назар ташладим. Шунда давоми…

Иброҳим Мирзаев. Адибнинг бир нутқи (2007)

Ғафур Ғуломга сўз берилган вақтда Абдулла Қодирийнинг оила аъзолари ўтирган жойда қандайдир ғовур-ғувур бўлиб ўтди… Ғафур Ғулом нутқида, менинг назаримда, ёзувчи ижодининг ижобий томонлари, унинг адабиётимиз тараққиётида тутган ўрни етарли даражада ёритилмади. Мазкур анжуман бўлганига 40 йилдан ортиқроқ  вақт ўтгани давоми…

Бойбўта Дўстқораев. «Ҳуррият»нинг кўксига гул тақайлик» (2007)

Абдулҳамид Чўлпон жўшқин шеъларида Ватан озодлиги, мустақиллигини бор овоз билан куйлаганини ҳозир деярли барчамиз биламиз. Айни пайтда у ҳуррият, эрк йўлида  фаол бир фуқаро сифатида ҳам жонбозлик, фидойилик кўрсатган инсондир. Оташин шоир ҳам ижоди билан, ҳам ижтимоий фаолияти билан мустақиллигимиз давоми…


Мақолалар мундарижаси