Шаҳноза Назарова. “Элимга танитмоқ истайман” (Чўлпон)

Абдулҳамид Чўлпон таржима ишларига киришган вақтда бизда гарчи кўплаб таржима асарлар бўлса-да, таржима назарияси яратилмаган эди. Аммо барча миллий адабиётлар янгиланишга бирдек ташна, ўзларини адабий тасаввурларни янгилашга бирдек ҳақли ҳисоблардилар. Чинакам таржимон миллат талабини ҳис қилиши, ўз ўқувчиларини аён билиши давоми…

Муртазо Қаршибоев. Муҳит эркидаги тутқинлик (1990)

Чўлпоннинг 1923 йилда ёзилган «Сомон парча» шеъри «Топширдим ўзимни муҳит эркига», деган мисра билан бошланади. Шу бир мисрани ўқишинг ҳамоно қизиқ бир ҳолатга тушасан: гўё шоир фавқулодда бир каромат қилаётгандек, бир мисра шеър воситасида ҳам ўз қисматига, ҳам замона зайлига, давоми…

Манзар Абдулхайр. Анъаналарга эш, янгиланишга ташна

Чўлпон шеъриятида анъанавийлик Миллий адабиётимиз равнақига улкан ҳисса қўшган сўз санъаткори Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон поэзияси анъанавийликка эш бўлган, адабиётимиз тарихидаги катта ўзгаришлар даври шеъриятидир. Бу шоирнинг адабий-эстетик қарашларини тушуниш, шеърлари замиридаги рамзий маъноларни теран илғаш ва уларга муносабат билдиришдан давоми…

Наим Каримов. Туркистон мухториятининг мадҳияси

1917 йил 26—29 ноябрда Қўқонда бўлиб ўтган Умуммусулмонлар қурултойи Туркистон Мухторияти ҳукуматининг ташкил топганини эълон қилган. Узоқ тарихий даврлар мобайнида ижтимоий тарқоқлик ва мустамлакачилик шароитида яшаган, шу туфайли хонавайрон бўлган ўлкада Мухторият ҳукуматининг барпо этилиши тараққийпарвар кишилар томонидан катта қувонч давоми…

Бойбўта Дўстқораев. «Ҳуррият»нинг кўксига гул тақайлик» (2007)

Абдулҳамид Чўлпон жўшқин шеъларида Ватан озодлиги, мустақиллигини бор овоз билан куйлаганини ҳозир деярли барчамиз биламиз. Айни пайтда у ҳуррият, эрк йўлида  фаол бир фуқаро сифатида ҳам жонбозлик, фидойилик кўрсатган инсондир. Оташин шоир ҳам ижоди билан, ҳам ижтимоий фаолияти билан мустақиллигимиз давоми…

Озод Шарафиддинов. «Адабиёт яшаса — миллат яшар…»

Ҳар қандай чинакам истеъдод соҳиби каби Абдулҳамид Чўлпон ҳам ижоднинг деярли ҳамма соҳаларида самарали фаолият кўрсатган. У ҳам шоир, ҳам носир, ҳам драматург, ҳам таржимон, ҳам публицист бўлиши билан бирга, баркамол мунаққид, моҳир адабиётшунос, ўзига хос тарзда фикрлайдиган санъатшунос ҳам давоми…

Бойбўта Дўстқораев. Ваннайчахоннинг дарди ёхуд Чўлпоншуносликдаги айрим муаммолар хусусида (2009)

Севимли газетамиз “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” саҳифаларида (2008 йил, 3 октябр ва 28 ноябр, 2009 йил 10 апрел ва 26 июн) адабиётшунослар — Наим Каримов ва Баҳодир Каримнинг Чўлпоннинг айрим шеърлари юзасидан ўзаро фикр алмашишлари буюк адиб фаолияти юзасидан муайян давоми…

Бойбўта Дўстқораев. Икки буюк сиймо

Чўлпон ва Қодирийнинг ХХ аср бошларида ўзбек замонавий адабиётининг қарор топишидаги буюк хизматлари, ўлмас асарлари ҳақида талайгина китоблар, илмий-тадқиқот ишлари ёзилган ва ёзилажак. Камина ушбу мақолада икки атоқли адиб ижодига хос зоҳирий ва ботиний муштаракликлар, кўзга ташланадиган ва ташланмайдиган ички давоми…

Дилмурод Қуронов. Илк аввал кўзимни ишқ билан очдим

Сарлавҳага чиқарилган Чўлпон мисрасида «Анодин қай куни туғдим, сенинг ишқинг билан ёндим» дея фиғон чеккан ҳижронзада Машраб, умуман, Ҳақ ишқини куйлаб ўтган салафлар анъанасининг таъсири йўқ эмас. Бироқ мудом «кўнгли янгилик қидириб» яшаган Чўлпон салафлари фаол қўллаган «ишқ», «ошиқ», «ёр» давоми…

Бойбўта Дўстқораев. Чўлпон: газета еттинчи давлат

Мен талабаларга Ўзбекистон журналистикаси тарихидан дарс берарканман, Бухоро матбуоти ва матбааси тарихига оид манбалар етарли эмаслигини англадим. Журналистикамиз тарихига бағишланган мақола ва китобларда бу борада маълумотлар кам. Чунончи, Абдулла Авлонийнинг 1924 йили эълон қилинган «Бурунғи ўзбек вақтли матбуотининг тарихи» мақоласида давоми…