Сотим Аваз. Кўҳна қалъа фарзанди (2013)

Болалигим ўтган Кўҳна қалъани ҳануз кечагидай хотирлайман. Бир-бирига туташиб кетган, пасту баланд синч уйлардан иборат эди у. Шифтига қўл узатса етгудай икки хонаю бир даҳлиздан иборат уйимизнинг поли ўрнига пишган ва хом ғишт аралаш терилган эди. Отам уруш қатнашчиси, юк давоми…

Сайфиддин Рафиддин. Адабиётда қаландарлик (2013)

Қаландария (қаландарийлик, қаландарлик) тариқати XI-XII асрлардан эътиборан шакллана бошлаган. Илмий манбалар бу тариқатнинг асосчиси Жамолиддин Совий (ваф. 1232) эканлигини таъкидлайди. Қаландария ўзига хос урф-одатга эга бўлган тариқат бўлиб, кўп олимлар уни маломатийликдан ажаралиб чиққанлигини эътироф этишган. Москвадан чиққан “Ислом қомусий давоми…

Йўлдош Солижонов. Йил хирмони, ҳосил сифати (2012 йил романлари таҳлили) (2013)

2012 йил халқ хўжалигининг барча соҳаларидаги сингари бадиий адабиётда ҳам ғоят самарали бўлди. Бу жиҳатдан адабиётимизнинг гултожи ҳисобланган роман жанрининг хирмони ҳам миқдори, ҳам сифатига кўра аввалги йиллардагидан қолишмайди. Мавзуларнинг ранг-баранглиги, адабий аҳоли тоифасининг янгилиги, характерлар хилма-хиллиги, бадиийлик мезонлари ва давоми…

Собир Ўнар. Элнинг эгалари (2013)

Биласизми, биродар, шу ёшга келиб каминанинг асосий мавзуларидан бирига айланаётган бу гап чиндан ҳам жуда муҳим. Ҳа, ҳар элга бош керак. “Минг ишчига бир бошчи” деганлари сингари. Мазкур фикрни, эҳтимол бир парда кўтарибон айтмоқ зарур. Эсингизда албатта, бултур қиш анча давоми…

Зебо Раҳимова. Сўз айтмоқ изтироби (2013)

Даставвал бу таклиф менга қизиқ туюлди. Уй бекаси бўлсам, анча йиллардан буён рўзғор билан андармон бўлиб юрган аёл кўпчиликка нима янгилик ҳам айтарди деб ўйладим. Аммо, юрак-юрагимда товланиб, тинчлик бермаётган соғинчнинг ранги, турмушнинг ҳар қандай паст-баландида ҳам мени тарк этмаган, давоми…

Озод Мўъмин. Маҳорат изланишлардан келади (2011)

Ҳозирги пайтда адабиётимиз яхши ривожланиб бораяпти. Мустақиллигимизнинг йигирма йиллиги арафасида, шу ўтган вақт мобайнида рўй берган ўзгаришларга синчиклаб қарасак, адабиётимиз умуман бошқача шакл ола бошлаганини ҳис қиламиз. Бунга, энг аввало, “цензура” деган расмий ва қалбий элакдан қутилганимиз сабабчи. Ёзувчиларга ҳеч давоми…

Бегали Қоcимов. Ўзбек мардикорлик шеърияти (2011)

Бегали Қосимов илмий асарлари ўзининг теран мантиқи, изчиллиги, содда ва равон тили билан ўзбек адабиётшунослиги тарихида айрича ҳодиса. Домланинг архивидан топилиб, “ЎзАС” ўқувчиларига тақдим этилаётган мазкур тадқиқот нафақат қўйилган масаланинг миллийлиги, теранлиги, илмийлиги билан, балки бир ўқигандаёқ ўқувчи қалбига етиб давоми…

Каримбой Қурамбоев. Холисликка нима етсин (2011)

Туркман адабиётининг мутафаккир шоири Махтумқули-Фироғий шеърияти билан ўзбек китобхонларини таништиришда таржимонларнинг хизматлари таърифга лойиқ. Бу ишга дастлаб таниқли олим, ёзувчи ва таржимон Жуманиёз Шарипов киришиб, 1958 йили шоирнинг “Танланган асарлар”ини ўзбек тилига таржима қилиб, “Фан” нашриётида чоп эттирган эди. Кейинчалик давоми…

Ҳафиз Абдуcаматов. «Шеърим, дарё бўлиб оқ» (2011)

Атоқли шоир, иcтеъдодли драматург ва моҳир таржимон Рамз Бобожон ижодий фаолиятга жуда эрта киришган эди: 15 ёшга тўлар-тўлмаc шеърлари матбуотда кўрина бошлаган. “Шеърлар” (1939), “Ҳадя” (1940), “Олтин камалак” (1949), “Танланган аcарлар” (1958), “Cенга, cевгилим” (1969), “Муҳаббатга таъзим” (1980), “Cенинг меҳрингдан” давоми…

Бахтиёр Тўраев. Форобийшунос олим (2011)

Ўзбекиcтонда фалcафа фани тараққиётига катта ҳиccа қўшган олимлардан бири академик Музаффар Хайруллаевдир. Олим академик Иброҳим Мўминов раҳбарлигида Абу Наcр Форобийнинг улкан илмий мероcини таҳлил этиб, аллома яшаган даврни Марказий Оcиё фани тарихида ўзига хоc уйғониш даври cифатида баҳолайди. Бу давр давоми…


Мақолалар мундарижаси