Иномжон Абдиев. Термит ўзи кўчмайди…кўчиради (2008)

Яқинда бир танишим, тў­сатдан, янги ҳовлига кўчаяпман, деб қолди. Рости ҳайратга тушдим. Ваҳоланки, унинг эски уйи ҳам бор-йўғи уч-тўрт йилча олдин қурилганди. Боисини сўраганимда “Э, нимасини сўрайсан, ваҳмак деганлари уйдаги ҳамма ёғочни еб битиришига оз қолди. Устимизга устун синиб тушмасдан давоми…

Виктор Алимасов. Аёллар савдоси (2008)

Ижтимоий тараққиёт ибтидоий инстинктга, фаҳшга берилишни чеклаш зарур деган қарорга келган, шу тариқа про­с­титутсияни қораловчи аҳлоқий, маъмурий ва ҳуқуқий нормалар яратилган. Шаҳвоний истакларни эр-хотин муносабатлари, оила, фарзанд кўриш нияти дои­раси билан чегаралаш ижтимоий ҳаётда инсоният эришган энг улкан ютуқ эди. давоми…

Анваржон Ҳалимов. Бугунги ўқувчи нечта шеър ёд билади? (2008)

Мутахассисларнинг фикрича, инсон мияси миллион жилдлик китобга сиғадиган ахборотни қабул қила олар экан. Ҳозир “Компютер хизматлари” деб ёзилган қайси бир жойга қараманг, бир гала талабалар реферат, курс иши, яна қандайдир “иш”ларни кўчиртираётган бўлади. Аслида бу каби кўчир-кўчирларнинг кимга кераги бор. давоми…

Эргаш Умаров. «Муқаддамат – ул-адаб» қайси туркий тилда ёзилган? (2008)

Филология фанлар номзоди, дотсент Машариф Сафаров “ХII асрда яратилган “Муқаддамат –ул-адаб” ўзбек тили ёдгорлиги ҳисобланади” деган каминанинг фикрига қарши чиқиб, ўзининг “Ёзма ёдгорликлар яхлит бойлигимиз” («Ҳуррият» 2007 йил 19 декабр №51 сон) мақоласида шундай ёзади: “Ўзбек тилида ёзилган асарлар ХИВ давоми…

Нусратулло Жумахўжа. «Жайҳун»нинг аслияти (2008)

Она тилимиздаги ҳар бир сўз, ибора, миллий маънавиятимиз ёмбилари ҳисобланади. Улар асрлар оша ўз замирида халқ маънавиятининг мисқол-мисқол маъно, мазмун, моҳият ва тарихини ташийди. Биз кундалик ижтимоий ҳамда маиший ҳаётимизда улардан фойдаланиш баробарида бу маънавият дурдоналарини асраб-авайламоғимиз, муҳофаза этмоғимиз, маъно давоми…

Олмос Улви. Адабий жараёндаги янги тамойиллар (2009)

1991 йилдан эътиборан икки ўлка – Озарбайжон ва Ўзбекистоннинг ҳуқуқий-сиёсий ижтимоий-иқтисодий, адабий-маданий ҳаётида тамомила янги бир давр бошланди. Озодлик ва истиқлол ҳар икки қондош ва қардош халқнинг кўп асрлар давомида буюк орзуси бўлиб келган эди. Оғир фожиаларга тўла ХХ асрнинг давоми…

Шуҳрат Ризаев. “Қуёшга қариндош шаҳар” (2013)

Мен – тошкентликман. Менга юртимнинг ҳар тупроғи – қишлоғу кенти азиз. Аммо кўз очиб илк бор таниганим шаҳри азим – Тошкент бўлгани учун унга меҳрим бўлакча. Шу боис, аввало, ғурур ҳақида сўзлагим келади. Яқин ўтмишда Ўзбекистонни фақат аграр ўлка сифатида давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Истиқлол адабиёти — озод тафаккур адабиёти (2013)

Ўзбекистон мустақил бўлгандан бери орадан 22 йил вақт ўтди. Бир авлод туғилиб, вояга етгулик фурсат бу. Демак, Истиқлол даврида дунёга келган фарзандларимиз ҳозир балоғатга етиб, авлод бўлиб шаклланди, сафга турди. Айни дамда, катта авлодлар ҳам бу вақт мобайнида Истиқлол мафкураси давоми…

Абдузуҳур Абдуазизов, Муҳаммаджон Холбеков. Атоқли таржима назариётчиси (2012)

Таржима назариясига бағишланган илк тадқиқотлар ўтган асрнинг 20-йилларида юзага кела бошлаган. Уларда ҳали таржима назарияси фан сифатида эътироф этилган аниқ фикрлар билдирилмаган эди. Таржима назариясини фан сифатида таърифлаган дастлабки илмий изланишлар ХХ асрнинг 50-йилларида эълон қилина бошлади. Жумладан, рус олимлари давоми…

Гулноза Одилова. Ёшларни “бола” десак… ёхуд таржимон бўлиб туғиладиларми? (2012)

Сўнгги йилларда бевосита таржима амалиётида сезиларли натижалар кўзга ташланаётир. Юртбошимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч”, ­“Адабиётга эътибор – маънавиятга, келажакка эътибор” асарларидаги кўрсатмалар, йўл-йўриқлар ўзбек адабиёти дурдоналарини бевосита жаҳон тилларига, дунё адабиёти намуналарини она тилимизга таржима қилишдек улкан ишларда қанот давоми…


Мақолалар мундарижаси