Носир Фозилов. Адабиёт ясалмайди, яратилади (2013)
Менинг таваллуд топган йилларим мамлакатимиз тарихининг энг алғов-далғовли кезларига тўғри келди. Яъни, 1929 йили камина ёруғ дунёга келган даврда қишлоқ хўжалигини коллективлаштириш тадбири авж олган экан. Ундан буёғи очарчилик (1930-33), мамлакатни ёт унсурлардан тозалаш баҳонасида қама-қама (1937-38), Иккинчи жаҳон уруши давоми…