Ҳусанбой Тожиматов. Сўз — инсон табиатининг ишвагар дилбари (2007)

Ўзбекларнинг улуғ романнавис ёзувчиси Абдулла Қодирий айтганидек: “Сўз сўзлашда ва ундан жумла тузишда узоқ андиша керак”. Бу гап бежизга айтилмаган. Мен ҳам ушбу мақолани ёзайми-ёзмайми, дея кўп ўйладим. Ниҳоят, яхши ниятлар билан кимгадир фойдаси тегар деган умидда қоғоз қоралашга жазм давоми…

Турсунбой Салимов. Ўқувчини чалғитмайлик (2007)

Тасаввур қилингки, миллионлаб ўқувчилар шубҳа қилмаган ҳолда тарихни муҳтарам муаллифларимиз хоҳиш- иродаларига асосланган йиллар бўйича ўрганадилар. Сиз ва биз бунга эътироз билдирмаслигимиз керак, шекилли?.. Эҳтимол, кимдир буни техник хато дер, лекин бу тарихни қайтадан ёзиш ёки лоқайдликнинг бир намунаси эмасми? давоми…

Муҳаммад Очил. Бир учрашув тарихи (2007)

1988 йилнинг тираҳмоҳ фасли эди. Аниқроғи, 1 октябр куни Касби тумани Хўжаҳайрон қишлоғидаги янги қурилган мактабга адиб Абдулла Қаҳҳор номи берилиши муносабати билан шаҳри азим Тошкентдан Кибриё Қаҳҳорова, «Шарқ юлдузи» журнали бўлим мудири, адабиётшунос Ортиқбой Абдуллаев, шоир Маъруф Жалил Қарши давоми…

Иқбол Тангриберди. Сиз ҳаммадан яхши эдингиз (2007)

“Устоз”, “муаллим” деган улуғ номларни эшитганда етмиш икки томирим соғинчу ифтихордан алланечук титраб кетади. Бола тасаввуримизда абадий муҳрланиб қолган ўша мушфиқ, меҳрибону жонсарак муаллимамиз шунчаки бир ожиза эмас, балки мурғак шууримиз идрок эта олмайдиган илоҳий бир дунё билан биз – давоми…

Шерали Турдиев. Улуғ маърифатпарвар зот (2007)

ХХ аср бошларида Туркистоннинг ҳар томонлама мустақиллигини орзу қилган ва бу йўлда тинимсиз кураш олиб борган, Ватан озодлиги учун жонини ҳам қурбон қилган ил­ғор маърифатпарвар истиқлолчи Маҳмудхўжа Беҳбудий (1875-1919) истиқлолимизнинг чинакам фидойиси, қўрқмас курашчиси бўлган дейишимиз мумкин.

Тўлқин Эшбек. Қирқинчи довон (2007)

Қирқ рақами мўъжизакор сон экани ҳақида кўп ривоятлар бор. Ёз ва қишнинг қирқ кунлик чилласида об-ҳаво ўзгача бўлади. Удумга кўра, келин-куёв қирқ кунлик чиллага амал қилиши шарт. Чақалоқлар ҳам қирқ кунлик муддатдан сўнг бир қадар улғайганини кўриб қувонасиз.   Эртакларда тўйлар давоми…

Шерали Қодиров. Бойсун мўъжизаси (2007)

Мамлакатимизда бой кўмир захиралари мавжуд. Бу қазилма бойлик ўлкамизнинг асосан икки минтақасида жойлашган. Ҳозирда Ангрен конидан қўнғир кўмир, Шарғун ва Бойсун конларидан эса тошкўмир қазиб олинмоқда. Бойсун кўмир конида айни пайтда қазиш ишлари икки йўналиш бўйича олиб бориляпти. Мутахассислар “Жанубий” давоми…

Виктор Алимасов. Сўзинг — ўзинг (2007)

Таниқли адабиётшунос олим ва таржимон  Иброҳим Ғафуров ижодига чизгилар Аҳли қалам учун ижод — сўз ижоди. Сўзлардан фикрлар, китоблар, ғоялар, улар орқали эса келажак яратилади. Шу маънода сўз ижоди — ҳаёт ижодидир. Сўзнинг ўз руҳи бор. У ўжар, мутакаббир, гоҳо давоми…

Наим Ғойибов. Оқ булут парчалари (2007)

Саёҳатда гап кўп. Саёҳат инсоннинг қулфи дилини очади, билмаганларини билдиради, айни пайтда онги, тушунча доирасини кенгайтиради. Шу боис тафаккури, феъли кенг, фазилатли инсонни халқимиз «дунё кўрган одам” дейди. Покистон Ислом Республикасида узоқ муддатли хизмат сафарида бўлганимда (1994-1997 йиллар) саёҳатнинг бу давоми…

Ҳамиджон Ҳомидий, Боқижон Тўхлиев. Маърифат манзиллари (2007)

Марказий Осиё халқлари ёзма адабиётининг тарихи икки минг йилдан зиёд даврни ўз ичига олади. Унинг илк сарчашмалари зардуштийлик динининг муқаддас китоби “Авесто” ҳамда Ўрхун-Энасой битикларига бориб тақалади. Машҳур шарқшунос, форсий тилдаги адабиётнинг етук билимдони, матншунос, ўнлаб қадимий манбаларни илк бор давоми…


Мақолалар мундарижаси