Нормурод Норқобилов. Тошўрмондан Тўдакўлгача (2010)

Кутилмаган қувонч дилни яйратиб, тўнғиган вужудга иссиқлик беради, деган гап бор. Лекин, буни қарангки, совуқ саҳрода қувонч ҳам ожиз қоларкан, яъни вужудни иситолмас экан. Биз ўзимиз учун ниҳоятда зарур бўлган ўша ҳароратни тунда саҳро бўйлаб узоқдан-узоқ тентиганимиздан сўнг, тасодифан йўлимизда давоми…

Сирожиддин Саййид. Ватанни ўрганиш (2010)

Устоз Шукур Холмирзаев сабоқлари Биз ўша пайтлар эндигина бошоқлай бошлаган ҳаваскор талабалар эдик. Адашмасам, ўтган асрнинг 77-йиллари эди. Ёзувчилар уюшмасининг Пушкин кўчасидаги биносида Эркин Аъзам билан Муҳаммад Раҳмоннинг яқиндагина нашрдан чиққан илк китоблари муҳокамасида ўтирибмиз. Одам кўп, зал лиқ тўла. давоми…

Раҳимжон Раҳмат. Шоирлигимдан ийманаман (2010)

Мен ҳар доим, ҳамма жойда, ҳатто ўзимдан ҳам шоир эканлигимни яширишга ҳаракат қиламан. Чунки шоирлик инсоннинг қадр-қимматини оширадиган касб ёки ҳунар эмас, балки у баъзан-баъзан хуруж қилиб турадиган ёмон одат, ғалати бир дарддир. Одамлар “Мен – заргарман!” деб мақтанади. Лекин, давоми…

Орзиқул Эргаш. Келажак одами (2010)

Баланд тепалик устидамиз. Тўрт тараф заранг тоғлар. Тепалик этагидан бошланган мевазор боғ ва узумзорлар ўша тоғларга туташиб кетгандай. Кўкламни қаршилаётган дала-боғлар, қир-адирлар узра илиққина шабада эсади. Чустлик боғбон фермер Дагарбой ака иккимиз атрофни жимгина кузатамиз. Ҳамроҳим — андижонча дўппили, мош-гуруч давоми…

Соҳиба Умарова. Устоз ибрати (2010)

XX асрда Ғарб илмий тадқиқот усулларининг ўзлаштирилиши туркий халқлар мумтоз адабиётини ўрганиш ва оммалаштириш ишларини янги босқичга кўтарди. Унинг илк натижаларидан бири 1926 йили Бокуда ўтказилган биринчи туркологлар қурултойи бўлди. Боку қурултойи адабиёт тарихини ўрганишда, мумтоз шоирларимиз ижодининг ислом дини давоми…

Шодмон Отабек. Фикрингиз холисми? (2010)

ёхуд Р.Баландиннинг «Юзта машҳур даҳо» китоби ҳақида айрим мулоҳазалар Ўзбек тилининг изоҳли луғатида даҳо сўзига «Фавқулодда ақл ва заковат, тенгсиз ижодий истеъдод» дея таъриф берилган. Гёте қобилиятдан юқориси истеъдод, истеъдоддан юқориси даҳолик, деган эди. Даҳолик ва даҳолар ҳақида кўп ва давоми…

Иқбол Қўшшаева. “Шеър тинглаб, шеър тизиб — шеърларда қолдим…”

Шоиранинг кўнгил дафтари Ҳулкар опа Олимжонова ўзларига ярашиқли майин шикасталик билан қўлимга авайлаб бир дафтарни тутқазди: “Бу омонат аям хотираси олдидаги менинг қарзим эди. Агар имкон топсангиз, бир кўриб чиқарсиз… Ўзим эса журъат этолмаяпман…” Опанинг нозик кечинмалар сизиб чиққан нигоҳидаги давоми…

Комилжон Жўраев. Маъно ва мантиқ бирламчи (2010)

Таржимашунослик фақат тилшунослик ёки адабиёшуносликнинг танҳо мулки эмас. У адабиёт назарияси, адабий танқид, матншунослик, манбашунослик ва бошқа соҳаларни ҳам қамраб олувчи умумфилологик фан. Устоз Ғайбуллоҳ ас-Салом таржимашунослик фанига шундай муносабатда бўлган. Биз ҳам шу анъанага содиқ қолиб, “Зарқалам” нашриётида чоп давоми…

Иброҳим Ғафуров. Таржимада аниқлик керакмасми? (2010)

Таржима бошдан оёқ ижодий соҳа: хоҳ илмий, хоҳ бадиий таржима бўлсин, у доимо ижодий характерга эга. Ижод яратилиш билан боғлиқ. Шунинг учун унинг ўзига хос стихияси мавжуд. Стихиясиз ижод йўқ. Шу билан бирга, ижодкорликнинг ўз тартиб-низомлари, қонун-қоидалари, назариялари ишланган, белгиланган, давоми…

Искандар Раҳмон, Орзиқул Эргаш. Ҳикмат излаганга ҳикматдир дунё (2010)

Яқин орада йўлингиз тушиб пойтахтимизнинг Форобий кўчасидан ўтган бўлсангиз, тепаликда қад ростлаган маҳобатли тасвирий паннодаги асарга кўзингиз тушгандир. Унда оқ тулпорда олис манзилдан қайтаётган Отабекнинг (машҳур «Ўткан кунлар» романи қаҳрамони) қабристон ёнида отдан тушиб, тиз чўкканча марҳумлар руҳига дуою фотиҳа давоми…


Мақолалар мундарижаси