Гулноза Одилова. Аниқлик нимага боғлиқ (2010)

Таржимашунос олим И.Зингер: «Таржимон синчков ўқувчи, ажойиб услубчи, сўз устаси, психолог, ҳар томонлама билимдон бўлиши керак», дейди. Аммо шуни ҳам эътибордан қочирмаслик лозимки, бу ишга ихлос билан ёндашишга шайланган таржимонлар учун аниқ ишланган услубий йўриқнома ёхуд таржимада аниқликка эришиш борасида давоми…

Раҳмон Қўчқор. “Умри узун бўлар кўнгил гулининг…” (2010)

Забаржадга мактуб Синглим Забаржад! Телефонда айтган: “Аям яқинда эллик ёшга тўладилар, у киши ҳақида бирор нарса ёзиб берасизми?” мазмунидаги гапингиз мени қанчалик хижолатга солганини билсангиз эди. Нега бу гапни минг бир истиҳола билан ийманиб айтасиз? Ахир, шунга ҳам ярамасак, шугина давоми…

Йўлдош Солижонов. Қадри баланд санъаткор (2010)

Устоз адибимиз Саид Аҳмад ҳаёт бўлганида ҳозир табаррук 90 ёшини нишонлаётган бўлардик. Назаримда, салкам бир асрлик таваллуд айёмини ҳам у киши беғараз кулиб ва кулдириб, жисму жонидаги хасталикни, вужудидаги хорғинликни ҳеч кимга сездирмай, албатта, биронта жиддий асари билан нишонлаётгандек туйилаверади. давоми…

Шодмон Отабек. Шоир руҳи қуш каби эркин (2010)

Бу кеч қўшни чорбоққа Келин тушди ёр-ёр. Иложим йўқ бормоққа, Кўникаман зор-зор. Онам айтар: — Зерикмай, Ўғлим, тўйга бор-бор! Йўқ, бормайман, боришдан Ор қиламан, ор-ор!.. Ушбу машҳур қўшиқни кўпчилик билади, аммо унинг шеърини ким ёзган деб сўрасангиз, аксарият мухлислар елка давоми…

Маҳкам Маҳмудов, Ҳамидулла Болтабоев. Баракали умр (2010)

Асрлар давомида алломалар, мутафаккирлар ёзиб қолдирган нодир асарлар вақт, абадият уммонидаги тафаккур кемалари бўлиб, улар доимо инсонларга илм, маърифат улашади. Ўзбекистон филология илмида шеърият поэтикасини чуқур ўрганган олимлар Алибек Рустамов, Анвар Ҳожиаҳмедов, Ёқубжон Исҳоқов қаторида Ваҳоб Раҳмоновнинг ҳам ўрни бор, давоми…

Акбарали Сабирдинов. Тимсоллар силсиласи (2010)

Миртемир… Бу ном болалигимиздан она алласи билан бирга шоир қўшиқлари орқали қулоғимизга ўрнашган бўлса ажаб эмас. Унинг бетакрор оҳанг, сўз ўйинларига бой шеърияти борлиғимизни сеҳрлаб, оҳанграбодай ўзига тортган, шууримизга жойланган. Замондошларимизнинг эслашларича, Миртемирнинг “Қора кўзли ва гул дийдор, Баҳор чоғи давоми…

Нормурод Норқобилов. Қизилқум ҳақида ҳикоя (2010)

Экспедициямиз Ҳайдаркўл бўйи табиатини ўрганиш ва уни тасвирга олиш ниятида, одатдагидек, яна йўлнинг танобини торта бошлайди. Баъзи ҳудудларда туман шу қадар қуюқ эдики, худди тун чўккандек, қаршимиздан чиққан машиналар пайпасланиб ҳаракатланарди. Тулки инидан чиқмас бу совуқ ҳавода чўл бўйлаб тентиганимиз давоми…

Рустамжон Тожибоев. “Уч Хароботий” кимлар эди? (2010)

Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқатнинг бой ва ранг-баранг адабий меросида адабиётшунослигимизда шартли равишда “Уч хароботий”, деб номланиб келинаётган мусаддаси ҳам борлиги барчамизга яхши маълум. Уч хароботий эрурмиз, сокини майхонамиз, Хум бошидин чарх уриб, монанди бир парвонамиз, Маст ўлубмиз, жўшиши майдин ажаб давоми…

Иброҳим Ғафуров. Адир олмаси (2010)

Фалсафа ва фалсафий фикр, ғоянинг қиммати ҳаётда билинади. У одамлар турмушини қандай ўзгартиролганига қараб баҳоланади. Фикру ғоя ҳаётнинг корига яраса, чигалликларга жавоб топа олса, жароҳатларга малҳам бўлолса, унинг қоғозда қолиб кетмагани шу. Бадиий сўз гоҳо жуда кўп нарсаларга қодир. Гоҳо давоми…

Луқмон Бўрихон. Ота ва оила (2010)

Оқ оралаган сочлари сўнгги урфда тарашланган, бош-адоқ оҳорли, ораста кийинган, қадди тик, нигоҳлари виқорли бу дўстимизнинг исми Акрам. Уни дабдурустдан кўрганлар бирор нуфузли идоранинг нуфузли ходими бўлса керак деган хаёлга боради. Лекин Акрам бор-йўғи — сантехник. ”Сувсоз” корхонасининг оддий хизматчиси, давоми…


Мақолалар мундарижаси