Собир Мирвалиев. Абдулла Қодирий шеърияти (2003)

Қодирий насри ҳақида кўп ва хўб ёзилган. Лекин унинг шоир сифатидаги салоҳияти тадқиқ этилган эмас. Тўғри, у туркум шеърлар, достонлар ёки шеърий тўпламлар яратмаган. Бироқ, ўрганса, ўқиса арзийдиган шеърий мерос қолдиргани аниқ. Яқингача унинг бор-йўғи “Тўй”, “Аҳволимиз” ва “Миллатимга бир давоми…

Исмоил Бекжон. Ҳинд сафари ёхуд Имомқулихоннинг махфий топшириғи (2003)

XVI аср иккинчи ярми — XVII аср биринчи ярмида яшаб, ижод этган замонасининг беназир фарзанди — самарқандлик шоир ва адабиётшунос Мутрибийнинг форс тилида битилган “Тазкират уш-шуаро” ва “Нусхайи зебоий Жаҳонгир” номли тазкиралари тўғрисида дунё олимлари кўплаб фикрлар билдирганлар. Бу нодир давоми…

Озод Шарафиддинов. Саъдулла Қосимовни билган борми? (2002)

“Ораларингда Саъдулла Қосимовни билган борми?” Менинг бу саволимга ҳозирги ёшлар елка қисиб жавоб беради. Кексароқ одамларнинг ҳам кўпчилиги “Йўқ, билмаймиз” дейди. Фақат аҳён-аҳёндагина битта-ярим мункиллаган, лекин қиёфасидан бир замонлар зиёлилар тоифасига мансублиги сезилиб турадиган қария: “Қулоғимга чалингандек бўлган эди, лекин давоми…

Озод Шарафиддинов. Барселонада ўзбек патири (2003)

Бу воқеа 1979 йилнинг май ойида рўй берганди. Ўша кунлари мен сайёҳлар гуруҳи таркибида Барселонада эдим. Бир-икки йил аввал Франко вафот этиб, Испания унинг 23 йиллик истибдодидан қутулиб, озодликка чиққанди. Сайёҳлар гуруҳимизнинг ташрифи Франко ҳукмронлиги даврида мамлакатлар ўртасида узилиб қолган давоми…

Исомиддин Пўлатов. Адабиётга ҳужум (2012)

АДАБИЁТГА ҲУЖУМ Ёхуд юракни эзадиган, ташвишга асосли манзаралар ҳақида Бир куни Насриддин Афанди қаршисига бир уюм китобни йиғиб олиб, уларни варақлаб ўтирган экан. Афандининг бу ҳаракатини тушунмаган таниши сўрабди: – Афанди, бунча китобни ўқиб олим бўлармидинг. Нима қилмоқчисан, ўзи, – давоми…

Хурсандбек Тўлибоев. Ғамгин шеър соғинчи (2012)

Хурсандбек ТЎЛИБОЕВ ҒАМГИН ШЕЪР СОҒИНЧИ (бадиа) Чақин бўлма, бўлма гулдирак, ердан кўп ҳам узоқлаб кетма. Овозингни йиртмагин бекор, ерни қучма – қулочинг етмас. Ундан кўра бирор одамнинг макони бўл – ирмоқли, сойли, шамолларни тўсган тоғи бўл, осмони бўл, юлдузли, ойли. давоми…

Асад Асил. Зафар учун шаймисиз, ёшлар?! (2012)

“Оҳ, сенинг ёшлигинг менда бўлсайди!” деган қўшиқни ҳар сафар тинглаганимда бошимдан кечирган қаро кунлару, азоб-уқубатлар ёдимда жонланаверади. Биз – қирқ биринчи йилда туғилганлар не-не оғир кунларни кўрмадик! Эсимизни таниб улгурмай онамиздан айрилганмиз! Яна қай бирини айтай, оёғини танк мажақлаб кетган давоми…

Асад Асил. Оналарни олам улуғлар (2012)

Аёлларга шаҳват назари билан эмас, шафқат назари билан боқинг,Сидқий Хандақлиқий Бутун башарият устуни бўлмиш она номини кўкларга кўтариб улуғламаган бирон зот бормикин! Она бўлмаса, одам ҳам, олам ҳам йўқ, оилани-ку қўяверинг! Демак, “Мустаҳкам оила йили”да барча ҳамду санолар, бор меҳру давоми…

Асад Асил. Дам олиш маданиятини ўрганайлик (2005)

Дунёнинг кўплаб сўлим гўшаларида, Карпат тоғлари, Қора денгиз бўйларидаги оромгоҳларда бўлганман. Юртимизнинг хушҳаво масканларини ҳам кезиб чиққанман. Лекин бизнинг юртдек табиат манзараси, иқлими, тўрт фасли ҳам роҳатбахш жаннат ўлкани учратмадим. Мен тоғда ўсганман. Ўзбекистон тоғли ҳудудлари, очиғи, баҳаволиги, ўсимликлар дунёси, давоми…

Тошпўлат Раҳматуллаев. Узоқнинг донидан яқиннинг сомони яхши… ми? (2005)

Миграция, яъни фуқароларнинг ўз юртидан бошқа мамлакатларга ишлаш ёки доимий яшаш мақсадида кўчиб кетишига муаммо, фожеа сифатида қараш унча ҳам тўғри эмас. Миграция, албатта, бир томондан катта муаммо эканлигини инкор этиб этиб бўлмайди. Лекин шу билан бирга у муаммонинг ечиш давоми…


Мақолалар мундарижаси