Аҳмаджон Мелибоев. Бола тарбиясига яширинган даромад

Жаҳон банки президенти Жим Ён Кимнинг Америка Қўшма Штатларида чоп этиладиган нуфузли “Foreign affairs” журнали сайтида эълон қилинган “Инсон капиталини ривожлантиришдаги узилишлар” сарлавҳали таҳлилий ҳисобот мақоласида келтирилган мушоҳадалар, банк экспертларининг муҳим хулосалари, умуман, инсон капиталига эътиборни кучайтириш зарурлиги ва бундай давоми…

Фредерик Старр. Марказий Осиёнинг янгитдан кашф этилиши (2009)

У бир пайтлар “Минг шаҳарлар ўлкаси”, дунёга донғи таралган олимлар, шоирлар ҳамда файласуфлар ватани бўлган. Марказий Осиёнинг келажагини тасаввур қилиш учун биз унинг улуғвор ўтмишига саёҳат қилишимиз даркор. Милоднинг 998 йилида бир-биридан 200 миль [322 км, – таржимон] узоқликда, ҳозирги давоми…

Ҳусан Мақсуд. Адабиёт дарсликлари пишиқ ва пухта бўлса

ХХ асрнинг бошларида юртимизда янгича ижтимоий-сиёсий, маданий-маърифий ҳаракат – жадидчилик вужудга  келди. Ушбу ҳаракатнинг иштирокчилари  – шоир, ёзувчи, мударрис ёхуд тарихчи бўлиб, улар халқни маърифатли қилишга, ўтмишдан хулоса чиқариб, келажакка ўзгача назар билан қарашга ундашган. Бунинг учун эса биринчи галда давоми…

Қозоқбой Йўлдош. Ўзлик қўрғони

Глобаллашув нур тезлиги билан бораётган ҳозирги шароитда фақат миллий тилгина муайян этноснинг ўзлигини сақлаб қолиши мумкин бўлган қўрғон саналади. Чунки емак, киймак, турмуш кечирмак сингари жабҳалардаги ўзига хослик тобора йўқолиб, оммавий универсаллашув қарор топаётган шароитда муайян миллат руҳиятига хос қирралар давоми…

Миллатнинг нишони (миллий ёзувимиз ҳақида баҳс) (2017)

Кейинги вақтда миллий ёзувимиз теварагида баҳслар қайта жонланди. Бизга қайси графикага асосланган алифбо маъқул: кириллми ёки лотин? Жамият бу саволга жавобда гўё икки гуруҳга ажралган: бир тараф кириллни ёқласа, бошқаси лотинни маъқул кўраётир. Биз миллий ёзув масаласи ғоят муҳим эканини давоми…

Наим Каримов. Шайхзода ва жаҳон адабиёти (2008)

Бу йил туғилган кунига 100 йил тўлган Мақсуд Шайхзода ўзбек адабиётини жаҳон халқлари адабиётлари билан ўзаро боғлаган “олтин кўприк”ларимиздан биридир. У қарийб қирқ йиллик ижодий фаолияти мобайнида миллий адабиётимизнинг шеърият, драматургия, публицистика сингари соҳаларида самарали ижод қилибгина қолмай, адабиётшунослик ва давоми…

Пиримқул Қодиров. Буюк мувозанат (2008)

Бизнинг Ўзбекистон дунёнинг шундай бир минтақасида жойлашганки, бу ерда бутун ҳаёт, бутун маданият, бутун тарих инсон ва табиат орасидаги нозик мувозанатни изчил сақлаб яшашга асосланган. Бу мувозанат салгина бузилса, инсон ҳам, табиий мавжудот ҳам қанчалик зарар кўриши қуйидаги оддий мисолда давоми…

Нурилла Чори. Манзилу маслагинг аёнми, эй дўст?!

Кейинги пайтлари турли сайтларда, ижтимоий тармоқларда бот-бот чет элда ишлаб юрган айрим юртдошларимизнинг бирор жиноий ишга аралашиб қолгани ёки уларнинг бошига тушган ташвишлар ҳақидаги хабару мақолаларни ўқияпмиз. Баъзан ҳамманинг диққатини тортадиган салбий ҳодиса юз берса, бу ишнинг марказида юртдошимиз бўлмаса-да, давоми…

Умарали Норматов. Оловли йиллар манзаралари

Ҳар йили Хотира ва қадрлаш куни арафасида иккинчи жаҳон уруши йиллари болаликда кечган серташвиш кунларимиз, қисман ғурур-ифтихор, кўпроқ армон-ўкинчларга тўла хотиралар ёдга тушаверади. Бу гал ҳам фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 70 йиллиги тантанаси кунларида ўша таҳликали 1943 йили қишлоғимизда ташкил давоми…

Қудрат Дўстмуҳаммад. “Экстремизм” фақат диний бўладими? Дунёвий экстремизм нима?

“Диний илм” деймиз, “дунёвий илм” ҳам бор. “Сиёсат” деймиз, лекин бунда, негадир, “дунёвий сиёсат”ни тушунамиз, ваҳоланки, “диний сиёсат” ҳам бор, фақат, биз шу атамани ишлатмаймиз холос. Худди шу тушунчалар сингари, “диний экстремизм” бор бўлса, “дунёвий экстремизм” хам бор-да! Ахир, “экстремизм” давоми…


Мақолалар мундарижаси