Зоҳиджон Олов. Олисдаги бахт изтироблари

Болалик – беғуборлик. Ҳар қандай орзулар, ўй-хаёллар шу фаслга ярашади. Шунинг учун ҳам ёши катта бўлса-да, хаёлий нарсаларни кўзлаётган одамни кўрсак, ичимизда “Ҳалиям улғаймабди шўрлик”, деб қўямиз. Мен ҳам қўлимга қалам олиб, илк қоғоз қоралаган пайтларим, ул-бул машқларим билан уч-тўрт давоми…

Ҳусан Мақсуд. Болангизни “бобов”ларга бериб қўйманг!

Сиз тирикчилик ташвиши билан кўпроқ кўча-кўйда юрасиз. Болангиз эса мактабга кетади. Куннинг асосий қисмини уйдан ташқарида – бошқа кишилар орасида ўтказади. Мактабдан уйга қайтгунча нималаргадир чалғиб, ҳар хил жойлардан ўтади. Аммо сиз фарзандингизнинг айнан қайси йўлдан уйга қайтишига ва бу давоми…

Хуррам Раҳимов. Номларнинг номуносиб таржимаси

Таржима илми ва амалиётида ўгириш қийин бўлган сўзлар бир талай. Уларнинг асосийлари миллий ўзига хос сўзлар бўлиб, халқаро терминда реалиялар дейилади. Реалиялар деганда маълум бир миллат ва элатга хос нарса-ҳодисаларни ифодаловчи сўзлар ва тушунчалар англашилади. Уларни бошқа тилга ўгиришда таржима давоми…

Омилжон Аҳмаджонов. Таълим ва тараққиёт

ёхуд фахрий педагогнинг ўй-мулоҳазалари Бир умрлик меҳнат фаолиятим таълим тизими билан чамбарчас кечмоқда. Шу боис соҳага оид мулоҳазаларимни ярим аср давомидаги ҳаётий кузатувларимга асосланиб шарҳлашга ҳаракат қиламан. Мен мактабни тугатган вақтда (1956 йил) республикамиздаги мактабларнинг битирувчилари (абитуриентлар) олий ўқув юртларининг давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Бахт омбори қаерда?

Бадиий ва мемуар адабиётларда Америка қудратли мамлакат, сеҳрли диёр дея таърифланади. Бунга шубҳа йўқ ва шу боис у мана икки ярим асрки кўпларни ўзига мафтун этиб келади. Минглаб одамлар юлдузли орзулар қанотида океан ортига интилишади. Озодлик, шахс эркинлиги, ўзликни намоён давоми…

Бекзод Ўктам. Китобсиз яшаб бўлмайди

Мустаҳкам қалқон Бугун қаддимизни иқтисодий жиҳатдан дадил тутиб олдик. Ўзимизга тўқмиз. Ўз-ўзидан маънавий эҳтиёжни қондиришга зарурат сезаяпмиз. Бунда эса китобдан самарали восита йўқ. Аммо тезкор, шиддатли давримизда бизни китобдан чалғитувчи турли замонавий қулайлик ва воситалар борки, очиғи, улар каттаю кичикни давоми…

Ҳусан Мақсуд. Тилимиз тилсими

Инсон тақдиридан қизиқ тақдир бормикан? Йўқ, дейди шошқалоқ одам. Мен ҳам шундай дердим қоғоз-қаламдан йироқ пайт­ларим. Сал ўтиб – қоғоз қоралаб, Сўз деб аталмиш неъматнинг ортидан кун кўра бошлаганимдан бери юқоридаги саволга ҳазир бўлиб жавоб берадиган бўлдим. Жавобим шу: инсон давоми…

Зуҳриддин Исомиддинов. Не қилайин сенинг била, эй тил…

Давлатли она тилимиз “давлат тили” бўлганидан бери, эҳ-ҳе, қанча-қанча қовун пишиғи ўтди. Ўшандан бери бу масалада амалга оширилган ишлар ҳам бир талай. Дарров бўлмаса ҳам, қимирлаган қир ошар деганидек, рўёбга чиқаётган ишлар кўп. Мен ўзимга таниш бир мисолни айтай: ҳозир давоми…

Абдулла Аъзам. Ўрта Осиё мумтоз илмий мероси: истифода муаммолари

Ўрта Осиёдан етишиб чиққан олимлар томонидан жаҳон илм хазинасига қўшилган ҳиссанинг нақадар буюклиги фан тарихчилари томонидан қайд этилган, жамиятшунослар, публицистлар, журналистлар томонидан эса мунтазам тарғиб қилиб келинади. Лекин ана шу буюк ҳисса конкрет нималардан иборат деган саволга жавоб, тор доирадаги давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Сувда оқиб келаётган “пўстин”

Инсон ҳамиша янада ёруғ, тинч-тотув, тўкин-сочин кунларга интилиб, шундай замон келишига ишониб яшайди. Бунга эришишнинг “сир”ли калити эса, балки билар, балки билмас – ўзининг қўлида. Чунки, тил, адабиёт ва китобнинг мавжудлиги фикри сўнмаган, қалб кўзлари очиқ, ўзига ишончи мустаҳкам, ҳаракатчан давоми…


Мақолалар мундарижаси