Шодмон Отабек. Шоир руҳи қуш каби эркин (2010)

Бу кеч қўшни чорбоққа Келин тушди ёр-ёр. Иложим йўқ бормоққа, Кўникаман зор-зор. Онам айтар: — Зерикмай, Ўғлим, тўйга бор-бор! Йўқ, бормайман, боришдан Ор қиламан, ор-ор!.. Ушбу машҳур қўшиқни кўпчилик билади, аммо унинг шеърини ким ёзган деб сўрасангиз, аксарият мухлислар елка давоми…

Маҳкам Маҳмудов, Ҳамидулла Болтабоев. Баракали умр (2010)

Асрлар давомида алломалар, мутафаккирлар ёзиб қолдирган нодир асарлар вақт, абадият уммонидаги тафаккур кемалари бўлиб, улар доимо инсонларга илм, маърифат улашади. Ўзбекистон филология илмида шеърият поэтикасини чуқур ўрганган олимлар Алибек Рустамов, Анвар Ҳожиаҳмедов, Ёқубжон Исҳоқов қаторида Ваҳоб Раҳмоновнинг ҳам ўрни бор, давоми…

Акбарали Сабирдинов. Тимсоллар силсиласи (2010)

Миртемир… Бу ном болалигимиздан она алласи билан бирга шоир қўшиқлари орқали қулоғимизга ўрнашган бўлса ажаб эмас. Унинг бетакрор оҳанг, сўз ўйинларига бой шеърияти борлиғимизни сеҳрлаб, оҳанграбодай ўзига тортган, шууримизга жойланган. Замондошларимизнинг эслашларича, Миртемирнинг “Қора кўзли ва гул дийдор, Баҳор чоғи давоми…

Нормурод Норқобилов. Қизилқум ҳақида ҳикоя (2010)

Экспедициямиз Ҳайдаркўл бўйи табиатини ўрганиш ва уни тасвирга олиш ниятида, одатдагидек, яна йўлнинг танобини торта бошлайди. Баъзи ҳудудларда туман шу қадар қуюқ эдики, худди тун чўккандек, қаршимиздан чиққан машиналар пайпасланиб ҳаракатланарди. Тулки инидан чиқмас бу совуқ ҳавода чўл бўйлаб тентиганимиз давоми…

Рустамжон Тожибоев. “Уч Хароботий” кимлар эди? (2010)

Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқатнинг бой ва ранг-баранг адабий меросида адабиётшунослигимизда шартли равишда “Уч хароботий”, деб номланиб келинаётган мусаддаси ҳам борлиги барчамизга яхши маълум. Уч хароботий эрурмиз, сокини майхонамиз, Хум бошидин чарх уриб, монанди бир парвонамиз, Маст ўлубмиз, жўшиши майдин ажаб давоми…

Иброҳим Ғафуров. Адир олмаси (2010)

Фалсафа ва фалсафий фикр, ғоянинг қиммати ҳаётда билинади. У одамлар турмушини қандай ўзгартиролганига қараб баҳоланади. Фикру ғоя ҳаётнинг корига яраса, чигалликларга жавоб топа олса, жароҳатларга малҳам бўлолса, унинг қоғозда қолиб кетмагани шу. Бадиий сўз гоҳо жуда кўп нарсаларга қодир. Гоҳо давоми…

Луқмон Бўрихон. Ота ва оила (2010)

Оқ оралаган сочлари сўнгги урфда тарашланган, бош-адоқ оҳорли, ораста кийинган, қадди тик, нигоҳлари виқорли бу дўстимизнинг исми Акрам. Уни дабдурустдан кўрганлар бирор нуфузли идоранинг нуфузли ходими бўлса керак деган хаёлга боради. Лекин Акрам бор-йўғи — сантехник. ”Сувсоз” корхонасининг оддий хизматчиси, давоми…

Нусратулло Жумахўжа. Забардаст олим эди (2010)

Дўстим Султонмурод Олимов билан фан номзодлиги илмий даражасини олиш учун форс тилидан имтиҳон топшириш мақсадида Фанлар академиясининг хорижий тиллар кафедрасига борганимизда бизни баланд бўйли, барваста гавдали, оқ юзли, мўйсафид бир домла қарши олган эди. Домланинг оқ кўйлак, оқ шим ва давоми…

Анбара Отамуродова, Оллоназар Абдураҳимов. Мақомларда ўтмиш нидоси (2010)

Аждодларимиз мусиқий тафаккурга эга бўлиш комил инсон бўлиб етишишда, юксак маънавият соҳибига айланишда етакчи воситалардандир, деб сабоқ берганлар. Шу боис, аллома боболаримиз асрлар нидосини ўзида мужассам этган мақомлар сирини сидқидилдан ўрганганлар. Улар созлар, оҳанглар дунёсини билиш учун хонадонларида дутор, танбур, давоми…

Ваҳоб Раҳмонов. Нуктадонлик санъати (2010)

Китоб ўқишнинг, китобхонликнинг аҳамияти ҳақида кўп гапирамиз, ёзамиз. Бироқ китобхонлик маданияти, хусусан, мумтоз шеъриятимиздан чинакамига лаззатланиш бахтига барчамиз бирдай муяссар бўла олаяпмиз, деб айтолмаймиз. Зеро, мумтоз шеъриятимиздан бадиий-эстетик завқ олиш китобхондан, аввало, ҳар бир байтни тушуниб ўқиш, “қийин” сўзлар маъносини давоми…


Мақолалар мундарижаси