Мирпўлат Мирзо. Эътиқод меҳвари (2012)

Эсимни танибманки, кўнглимда ажиб туйғуларнинг ширин ғалаёнини ҳис этаман. Мурғак пайтларим томда онам ёнида ўлтириб, ойга, юлдузларга термулганларим ёдимда. Ўша пайтларда қишлоғимиздаги кўпчилик оилалар ёзнинг димиққан кечаларида ўзларининг тупроқ томларига чиқиб ётишарди. Ҳовлимиз қирғоғида райҳонлар ва турфа гуллар гуркираб-яшнарди. Уларнинг давоми…

Ҳалима Аҳмедова. Худбинликка қурбим етмайди (2012)

Шу кунларда болаликка ҳар куни хаёлан ўн марта қайтаман десам, ишонаверинг. Бу шаффоф даврнинг ўз эҳсонлари бор. Мен болалигимдан шунинг учун ҳам миннатдорманки, у менга энг чиройли хаёлларни берди, табиатдан сир теришни ўргатди.Бир пайтлар катта бир шоира опамиз бизникига борганда, давоми…

Фарида Афрўз. Мангу ибодатгоҳ (2012)

Ҳақиқий ижодкор адабиётга эмас, адабий бир шавқ ижодкорнинг қонига кириб келгачгина сўзнинг таъсирига тушади. У энди ўз хаёлларини ато қилинган сўз қудратига таслим қилади. Ёхуд ато қилинган илоҳий қудратнинг ўзи уни бошқара бошлайди. Бир учлигимда: “Ижод – йўргакдан аввал теккан давоми…

Гулҳаё Узоқова. Реп ҳақида гап (2012)

Ярим асрдан зиёд тараққиёт йўлини босиб ўтган ўзбек эстрада қўшиқчилиги бугунги кунга келиб шоу-бизнес оламига айланиб қолди. У бугун сон-соноқсиз ёш қўшиқчиларни ўзига жалб этган. Оммавий ахборот воситалари, телевидение ва радио дастурлари орқали эфирга узатилаётган қўшиқларнинг салмоқли қисмини эстрада жанри давоми…

Ўроз Ҳайдар. Руҳият фарроши (2012)

Мен илк машқларимни эслолмайман. Аммо “Гулхан”, “Ғунча” сингари журналлар таҳририятидан кўнгилни кўтарувчи мактублар олганим эсимда. Ўша пайтлари қўлига қалам тутган кимса борки, улардан “тарбияловчи” нимарсалар талаб қилинган. Бизнинг қишлоғимизда бир машҳур молбоқар бўларди. Мен илк марта ана шу киши ҳақида давоми…

Ҳаким Сатторий. Тимсол (2012)

Адабиётни ҳамма ўз мезони билан баҳолайди. Агар барчанинг қўлида тарозиси бўлса, унга турлича тош қўйилади. Умумийликдан хусусийликка ўтадиган бўлсак, мен учун адабиёт, аввало, дарс жадвалидаги машғулот эди. Муаллим қўнғироқ чалингач, кириб келади, худди бахши достон бошлашдан олдин дўмбирасининг қулоқларини тортиб давоми…

Абдуғафур Расулов. Янги давр масъулияти (2012)

Тошкентнинг Бешоғочиданман. Бу даҳа Бўрижари, анҳорлари, маҳобатли кўприклари, Тупроқ қўрғони, машҳур кўли, ҳовузлари, гавжум бозори, трамвай изи ўрнатилган тош кўчалари, ҳар бир ҳовлидан ўтадиган ариқлари билан ёдимда қолган. Унинг маҳалла, гузар, чойхона, бекат, нон, сабзавот, гўшт дўконларини унутиб бўладими? А.Солженициннинг давоми…

Иброҳим Азиз. Замонамиз қаҳрамони ким? (2012)

Табиийки, ҳар бир замоннинг ўз қаҳрамонлари бўлади. Улар ҳурлик ва истиқлол учун курашган, ўз халқини озодликка олиб чиққан йўлбошчилар ёки душманни юртидан ҳайдаб чиқарган саркардалар бўлган. Баъзан улуғ кашфиётлар қилиб, ўз миллати номини дунёга ёйган олимлар ёки эзгулик ва адолат давоми…

Жумақул Қурбонов: «Ҳаёт ўзи устоз экан» (2012)

Мен туғилган Кўҳнашаҳар қишлоғи Қашқа­дарё­нинг қуйи оқимида жойлашган. Унинг кунботар томонида машҳур Занжирсарой қалъасининг харобалари, кунчиқар томонида эса Абдуллахонга нисбат бериладиган, бироқ халқ орасида Бекча деб аталадиган сардоба бўларди. Болалигимда қўй ҳайдаб юриб Занжирсарой харобаларининг сап-сариқ ғиштларига қараб чуқур хаёлга давоми…

Алишер Назар. Ўзингиздан уяласизми? (2012)

Уят ҳисси… Бу ғоятда ноёб туйғу, тўғрими? Агар у бу қадар камёб бўлмаганида нима бўларди? Олам гулистон бўларди! Мисол учун, Ватан ҳақида шеър ясаб ўтирган шоир қоғоздаги тизмаларига қараб қизариб кетарди. Сохта сатрлари қошида хижолат бўларди. Ватан ҳақида шунчаки ёзиб давоми…

Мақолалар мундарижаси