Наим Каримов. Шоирнинг шинелли йиллари (2007)

XX асрнинг биринчи ярмида яшаб ижод қилган ўзбек ёзувчиларининг барча авлоди тарихнинг ўта мураккаб даврларини бошидан кечирди. Агар Маҳмудхўжа Беҳбудий ўзбек ёзувчилари орасида сиёсий қатағонларнинг биринчи қурбони бўлган бўлса, Боту ва Рамзийлар, Чўлпон ва Фитратлардан кейин Шуҳрат ва Шукруллолар авлоди давоми…

Омон Мухтор. То тузди Навоий ояти ишқ… (2007)

Улуғ шоир ва мутафаккир Алишер Навоий шахси ва ижодиёти барча замонларда илм ва ижод аҳлини ҳайратга солиб, илҳомлантириб келган. Илмда навоийшунослик энг етакчи соҳа саналади. Ўзбек адабиёти ва санъатида эса буюк алломанинг сиймосини яратишга бўлган ҳаракатларнинг ўзи бир тарих. Таниқли давоми…

Абдулла Орипов. Навоийни англаш (2007)

Буюк бобомиз ижоди, дарҳақиқат, улкан бир уммондир ёхуд дунёнинг энг ранг-баранг ва беназир хазинасидир. Кимки ниманики ахтарса, ушбу хазинадан албатта топғусидир. Жумладан, барча навоийшунослар неча замонлардан буён бу улуғ меросни ўрганиб, тадқиқ этиб, ундан шоён баҳраманд бўлиб келмоқдалар. Айтиш керакки, давоми…

Ҳаким Назир. Устозга ёқмаган бир сўз… (2007)

Ўсмирлар билан китобхонлик ҳақида суҳбатлашиб қолсам, улар кўпроқ: “Ўзингиз қандай қилиб ёзувчи бўлгансиз?”, деб сўрашади. Мен жавобни устозим Абдулла Қаҳҳорни таърифлашдан бошлайман. Ахир, мени ёшлик чоғимда қўлимдан етаклаб адабиёт майдонига олиб кирган улуғ оғамиз Абдулла Қаҳҳор эди-да, дейман фахр билан. давоми…

Йўлдош Солижонов. Деталлар тилга кирганда (2007)

Сиз Ўзбекистон халқ ёзувчиси Шукур Холмирзаевнинг “Сайланма”сини ўқидингизми? Э, ўқинг, биродар, ўқинг! Бу уч жилдлик “Сайланма” нафақат сермаҳсул адибимиз Шукур Холмирзаевнинг, балки ўзбек адабиётининг қимматбаҳо бойлиги бўлиб қолди. Очиғи, бу ҳикояларини яхлит мажмуа шаклида кўриш Шукур Холмирзаевнинг ҳам ягона орзуси давоми…

Мансурхон Тоиров. Инсоннинг сўнгги сўзи – у ҳали айтилгани йўқ

Тўхта, эй дақиқа, гўзалсан ғоят! Гёте Абдулла Кодирий «Ўтган кунлар»ни йигирма тўрт ёшида ёзганига ҳамманинг ҳам ишонгиси келавермайди. Кўпгина физик олимларнинг Нобел мукофотига сазовор бўлган буюк кашфиётлари ҳам шу ёшлар атрофида яратилган. Алберт Эйнштейн, Луи де Броил, Дирак, Гейзенберг, Шредингер давоми…

Носир Фозилов. Таъзим (2007)

Мен бу одамни оддийгина Ҳамид Ғулом пайтида таниб, кейинчалик Ҳамид Убайдуллаевич бўлган кезларида бирга ишлашиш бахтига муяссар бўлганларданман. Бундай деётганимнинг сабаблари бор…Эллигинчи йилларнинг бошларида бўлса керак, қўлимга бир журнал тушиб қолди. Бундоқ варақлаб қарасам, шу Ҳамид акамизнинг “Олмос қизи” номли давоми…

«Бозор адабиёти» ёхуд бадиий сўз масъулияти (2007)

Эркинлик шароитида турфа хил нашрларнинг пайдо бўлиши каби, бадиий ижоддаги изланишларнинг хилма-хиллиги ҳам табиий ҳолдир. Айни пайтда, миллий насримиз анъаналарини давом эттириб, жаҳон адабиёти тажрибаларидан илҳомланиб ёзилган асарлар пешма-пеш чоп қилиниб турибди. Шу қатори, кейинги пайтда “бозор адабиёти”, деб аталаётган давоми…

Наим Каримов. Олимнинг эъзозли номи (2007)

Ўзбек мумтоз адабиёти шундай ғаройиб оламки, бу оламга тадқиқотчи сифатида кирмоқчи бўлган киши Навоий, Бобур, Машраб сингари улуғ шоирларнинг муборак асарларини ўқиш, таҳлил қилиш, улар бўйича илмий изланишлар олиб бориш машаққатига тайёр бўлиши лозим. Шу соҳада самарали изланишлар олиб борган давоми…

Абдулла Орипов. Шоирнинг бахти (2007)

Бундан бир неча ўн йиллар муқаддам унутилмас устозимиз Абдулла Қаҳҳор даврасида бир гуруҳ ижодкорлар видео тасвирга тушганмиз. Уни ўқтин-ўқтин намойиш килиб туришади. Бу даврада Озод Шарафиддинов, Одил Ёқубов, Пиримқул Қодиров сингари акаларимиз ҳам бор. Лекин бугунги кундан туриб қарасак, у давоми…


Мақолалар мундарижаси