Иқболой Адизова. “Фалотун шогирд эрур…” (2007)

XX аср бошларида адабиёт ва санъатни, маданиятни ривожлантиришга катта эътибор қаратилди. Бухоро, Хива ва Қўқонда адабий муҳитлар шаклланди. Қўқондаги адабий ҳаракатга Амир Умархон раҳнамолик қилди. У атроф вилоятлардаги истеъдодли ижодкорларни Қўқонга тўплайди. Олиму фозил, шоиру санъаткорлар билан суҳбатлар уюштиради, мушоаралар давоми…

Бўстон Раҳмонова. Ўзбекнинг соддаси (2007)

Биз кўпинча кечикиб юрамиз. Ёнгинамиздан оқиб ўтаётган сувнинг қадрини у қуригандан кейин ёки кўриб-билиб, мулоқотда бўлиб юрган одамингнинг бебаҳолигини у оламни тарк этганидан сўнг англаймиз. Ёхуд асарлари билан қалбингдан чуқур жой олган ёзувчига хат ёки мақола ёзиб меҳрингни изҳор қилмоқчи давоми…

Шариф Юсупов. Адибнинг жасоратли бир сўзи (2007)

Устоз Абдулла Қаҳҳор тўғрисида мустақиллик даврида кўб ва хўб ёзилди. Уларда буюк адиб ва драматург мероси атрофлича таҳлил этилган ва баҳоланган, унинг ҳаётидаги кўпдан-кўп шов-шувларга сабаб бўлган воқеалар хусусида фикрлар баён қилинган. Тақдири илоҳий тақозосига кўра, камина бу улуғ инсон давоми…

Раъно Иброҳимова. Аёлга мактуб. Эпистоляр жанр эскирдими? (2007)

Хат ўқишни ҳаммамиз яхши кўрамиз, баъзида бошқаларга тегишли мактублар бўлса ҳам. Бу ҳолат, айниқса, тадқиқотчилар, тарихчилар, адабиётшунослар учун зарурат. Чунки хатлар, айниқса, машҳур шахслар ўртасидаги ёзишмалар тарих саҳифаларини жонлантиришда, фикр юритилаётган шахсга оид маълумотларни ойдинлаштиришда, тадқиқотчилар эътиборидан четда қолган айрим давоми…

Мурод Абдуллаев. Олисдаги …сув. У бизнинг муаммоларимизни ҳал этадими? (2007)

КОСА ТАГИДАГИ “НИМКОСА” Ҳурматли Нусрат ака!Сиз бир вақтлар Табиатни муҳофаза қилиш қўмитасида Сибир дарёлари сувини Марказий Осиёга оқизиш лойиҳаси муҳокама қилинишида иштирок этганингиз каби, камина ҳам ўша кезлари мазкур лойиҳани рўёбга чиқаришга жалб этилган нуфузли сув хўжалиги идораси раҳбари билан давоми…

Нусрат Раҳмат. Саҳрода олмалар гулласа ёмонми? (2007)

ёки эски лойиҳага янгича назар Ниҳоят, орадан йигирма йиллар чамаси вақт ўтгач, Россия оммавий-ахборот воситалари Сибир дарёларини Марказий Осиёга оқизиш лойиҳаси ҳақида андак қимтиниб бўлса-да, умидбахш дадилларни ёзабошлади. Москва шаҳри мэри Юрий Лужков ўтган асрнинг охирларида танқидга учраган ва номаълум давоми…

Абдуғафур Расулов. Заҳматкаш адабиётшунос (2007)

Фаолиятим давомида кўп олимлар билан суҳбатлашганман, асарларнинг яратилиш жараёнига гувоҳ бўлганман. Лекин биронта олимнинг “игна билан қудуқ қазиш” заҳматидан нолиганини эслолмайман. Аксинча… 1997 йил 19 августда Иззат Султонов домланинг уйига бордим. Учрашувимиздан домла хабардор эди. Эшикни очган Замира опа: — давоми…

Иқболой Адизова. Шарафли умр (2007)

“Бобурнома”да бош қаҳрамон Бобурнинг ўзи. У воқеа-ҳодисаларни баён этар экан, холисликка амал қилади. Шунинг учун ҳам, муаллиф тимсоли идеаллаштирилмаган. Тасаввуримизда у ҳаётнинг бутун аччиқ-чучугини, паст-баландини кўрган реал инсон сифатида намоён бўлади. Асарда унинг феъл-атвори бутун мураккаблиги билан ўз ифодасини топган. давоми…

Зокиржон Машрабов. Бобур комил инсон эди… (2007)

Заҳириддин Муҳаммад Бобур — бутун Осиё тамаддунига улкан таъсир кўрсатган буюк шахслардан биридир. У тақдир тақозоси билан олдин Афғонистонни, кейинроқ Ҳиндистонни эгаллаб, бу мамлакатлар тарихий тараққиётида бурилишлар ясади. Бу ҳақда ҳинд халқининг буюк фарзанди Жавоҳарлаъл Неру шундай дейди: “Бобур келиши давоми…

Исмоил Бекжон. Муҳрга нақшланган ҳадис (2007)

Камина ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 550 йиллик тантаналари арафасида улуғ мутафаккир муҳрига ўйиб ёзилган арабча сўзларни ўқишга муваффақ бўлганди. Муҳр ёзувлари бизгача “Наводир ун-ниҳоя” девони қўлёзмаси Теҳрон нусхасида етиб келган бўлиб, унда ҳадис акс этган: “Кун фи-ад-дунё каиннака ғарибу ау давоми…


Мақолалар мундарижаси