Мирпўлат Мирзо. Эътиқод меҳвари (2012)
Эсимни танибманки, кўнглимда ажиб туйғуларнинг ширин ғалаёнини ҳис этаман. Мурғак пайтларим томда онам ёнида ўлтириб, ойга, юлдузларга термулганларим ёдимда. Ўша пайтларда қишлоғимиздаги кўпчилик оилалар ёзнинг димиққан кечаларида ўзларининг тупроқ томларига чиқиб ётишарди. Ҳовлимиз қирғоғида райҳонлар ва турфа гуллар гуркираб-яшнарди. Уларнинг давоми…