Фируза Муҳитдинова. Аждодлар руҳига мангу эҳтиром

Қадимда қўлланилган туғ­лар давлат байроқларида, там­ғаларда ўз аксини топганини соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг: “Амр қилдимки, қайси бир амир бирон мамлакатни фатҳ этса, ё ғаним лашкарини енгса, уни уч нарса билан мумтоз қилсинлар: фахрли хитоб, туғ ва ноғора бериб, уни “баҳодир” давоми…

Фахриддин Ҳайит. “Ур тўқмоқ”қа айлан, тилим!

Инсон учун туғилган тупроғи, уни дунёга келтирган ота-онаси, қаддини тик тутиб турган жонидек азиз яна бир нарсаси бор, бу – унинг Она тилидир. Она тили – миллатнинг шарафидир. Унинг тафти қалбимизни нурлантириб, унинг тасвири юрагимизни безаб, салобати жисму жонимизга ўктамлик давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Буюк илоҳий мувозанат

2020 йилнинг январь ойида интернетда ғаройиб бир хабар тарқалди: италиялик фермер Дарио Гамбарин ўзининг ҳайдов трактори билан экин даласида “КОРОНАВИРУС” деган сурат ишлаган. У бундан икки йил олдин худди шу усулда Россия Президенти Владимир Путининг суратини  чизган экан. Янги асарга давоми…

Наим Каримов. Гумон ва имон

Шўро давлати нафақат ХХ асрнинг 30-50-йилларида, балки ташкил топган илк кезларданоқ миллий республикаларда, жумладан, Ўзбекистонда мустамлакачилик сиёсатини олиб бориб, “аксилинқилобчи”, “миллатчи”, “босмачи”, “зараркунанда” деган айблар билан ўн минглаб ватандошларимизни қириб ташлади. Зулмга қарши бош кўтарган ватанпарвар, эркпарвар ўғлонлар “халқ душмани”га давоми…

Давронбек Тожиалиев. Миллий маълумот макони манзаралари (2022)

Мақсаду маслак Мен ўзбек интернет маконида илк иморат қурганларданман десам, ўқувчилар мақтанчоқликка йўймасинлар. 2000-йилларнинг аввалида кўпчилик интернет тараққиётини бу кунлардек тасаввур қилмас эди. Тармоқ нархи жуда қимматлиги боис Ўзбекистонда интернетдан фойдаланиш кам сонли кишиларгагина насиб қилган завқли машғулот эди. Бутунжаҳон давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. “Дадангмасман, Неъмат акангман…”

Ёқимли нутқ инсоннинг қиёси йўқ маънавий бойлиги, жавоҳирлар тўла сандиғи. Яхши сўз, яхши хабар кўнгилга қувонч бахш этади, юракка мойдек ёқади, шифобахш малҳамдек таъсир қилади. Халқимизда тилга доимо эътиборли бўлиш, ҳар сўз, ҳар иборани етти ўйлаб гапириш, қисқа сўзлаш, муомала давоми…

Фатхулла Эргашев. Озод Шарафиддинов кутубхонаси

Қадим маданиятлар юрти бўлган Ўзбекистон диёри дунёга кўплаб ўз соҳасининг билимдон алломаларини етказиб берган. Маълумки, аждодларимиз бағрикенг, адолатли, тафаккури кучли инсонларни уммонга ўхшатганлар. Чексиз уммонга қарасангиз, унинг улуғворлиги-ю залвори сизга ҳам кўчиб, Яратгандан ўзга ҳеч қандай куч уни тўхтата олмаслигига давоми…

Қулман Очилов. «Интизорлик билан кутамиз!»

Чегаланган чойнак Шундай жойлар ва одамлар бўладики, кўрганингда, эслаганингда беихтиёр қувониб, яйраб кетасан. Тотли орзиқиш билан қўмсайсан. Тошкентнинг Бешёғоч майдонидан Бобур кўчаси бўйлаб Низомий номидаги педагогика университети томон юрганимда мени ана шундай ажиб бир ҳаяжон чулғаб олганини сезаман. Дорилфунун рўпарасидаги давоми…

Улуғбек Ҳамдам. Истиқлол даври ўзбек адабиёти ҳақида икки оғиз сўз

Истиқлол даври ўзбек адабиёти мавжуд ва у ўзига хос кўнгил адабиётидир. Уни йўқ санайдиганлар ёки бир жойда депсиняпти, дейдиганлар  (бундай қарашга ҳақлари бор, албатта!) ё бу давр адабиёти билан яхши таниш эмас ёки адабиётнинг “яшаш” қонуниятларини керагича билишмайди. Бугунги адабиётдан давоми…

Аҳмаджон Мелибоев. Тарих уммонидан қатралар

Профессор Шариф Юсупов ўтган асрнинг етмишинчи йиллари бошларида  ТошДУнинг (ҳозирги ЎзМУ) журналистика факультетида талабаларга сўнгги хонликлар давридан сабоқ берган. Домланинг яқин ўтмишимизга доир мароқли суҳбатлари қизиқарли бўлибгина қолмай, ўша пайт учун бир мунча кутилмаган хулосалари, кўпчиликка маълум бўлмаган фактлари билан давоми…


Мақолалар мундарижаси