Ҳумоюн Акбаров. «Ота байит» афсонаси

“Менинг биринчи асосий “кутубхонам” аждодларимдан мерос бўлиб қолган қўшиқлар, афсона ва ривоятларга тўлиб-тошган, ўзим туғилиб ўсган Талас водийси бўлган. Шу ерда илк бор манас­чи­лар – “Манас” эпосини айтувчи оқинларнинг садоларини тинг­лаганман”, деб ёзган эди буюк ёзувчи Чингиз Айтматов “Бизни кашф давоми…

Шукур Қурбон. Ватанни рози қилмоқ

Ўн тўққизинчи аср охири, йигирманчи аср бошларида яшаб ижод қилган жадид боболаримиз яратган илмий ва бадиий асарлар ҳақида қанча гапирилса оз. Бунинг учун биргина Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” ва “Меҳробдан чаён” романларини мисол қилиб келтиришнинг ўзи кифоя бўлса керак. “Ўткан давоми…

Саодат Мусаева. Алдагани бола яхшими?

Бундан анча йиллар бурун кечки пайт бериладиган “Бор экан-да, йўқ экан, оч экан-да, тўқ экан, Бўри баковул экан, Тулки ясовул экан, Қарға қақимчи экан, Чучуқ чақимчи экан…” деб бошланадиган “Бор экан-да, йўқ экан” радиоэшиттириши болаларни ўзига сеҳрлаб қўярди. Радио атрофида давоми…

Зуҳриддин Исомиддинов. Шеър ўқишни биласизми?

Илгари бизда ялангбошлик номаъқул иш саналган, улуғлар олдида дўппи кийиб ўтириш ҳамиша одоб белгиси бўлган. Аммо христианларда ёши улуғ одам қошида, поп ва бошқа черков хизматчилари, амалдорлар олдида бош кийими ечилиб, ҳурмат изҳор қилинган. Шу сабабли совет замонида барча таълим давоми…

Хуршид Дўстмуҳаммад. Мисқоллардан йиғилган қомус

1992 йил 12 майда Мустамлака даври қурбонлари хотирасини абадийлаштириш жамоатчилик комиссиясининг ташкил этилиши Ватанимиз мустақиллиги тонгида амалга оширилган улуғ ишлардан бири бўлди. Ушбу эзгу ният шарофати билан тарихда мисли кўрилмаган ва қиёси йўқ йўналиш-соҳа – шўролар даврида халқимиз бошидан кечирган давоми…

Бобохон Муҳаммад Шариф. Бош муҳимми ёки оёқ?

Таассуф билан айтиш керакки, кейинги вақтларда қулоқни батанг қиладиган, бошни ғовлатадиган реп, рок оҳангларига мойил, “бэбби бумер”ларга кўр-кўрона эргашадиган ёшлар кўпаймоқда. Ҳолбуки, бунақа реп, роклар инсондаги ҳайвоний инстинктларни авж олдиришга мўлжалланган. Шунинг учун ҳам бунақа оҳангларга “шайтоний мусиқа” деб ном давоми…

Норбой Худойберганов. Бирликка ундовчи сўз (1990)

Кейинги пайтларда бирлик, ҳамкорлик, иттифоқ бўлиб яшаш, ишлаш ва курашиш хакида жуда кўп гапириляпти. Иттифоқ президенти, жумҳурият раҳбарларидан тортиб оддий фуқарогача шу масала юзасидан қизғин баҳс юритишмоқда. Фарғоналик Ш. Зуҳриддинов фикри билан танишамиз: «Бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар», дейди доно халқимиз. давоми…

Фируза Муҳитдинова. Аждодлар руҳига мангу эҳтиром

Қадимда қўлланилган туғ­лар давлат байроқларида, там­ғаларда ўз аксини топганини соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг: “Амр қилдимки, қайси бир амир бирон мамлакатни фатҳ этса, ё ғаним лашкарини енгса, уни уч нарса билан мумтоз қилсинлар: фахрли хитоб, туғ ва ноғора бериб, уни “баҳодир” давоми…

Жуманазар Бекназаров. Лоқайдлик зинапояларидан (1990)

Тиббиёт фанлари номзоди, шифокор Жуманазар Бекназаров билан суҳбат — Жуманазар ака, суҳбатимизни бошлашдан олдин ўтган кунларга бир назар ташлаб олсак, зеро бу суҳбатимиз мавзусига бевосита алоқадор, деб ўйлайман. «Ҳокимият Советларга!» деган дабдабали шиорнинг ёши етмишдан ошиб қолди. Ўтган вақт мобайнида давоми…

Шукур Содиқ. Хавотир (1990)

Тайёрамиз кунчиқарга қараб йўл олди. Баҳорнинг кўзни қамаштирувчи гўзаллиги Тошкент билан ортда қолди. Олдинда эса Узоқ Шарқ… Узоқ Шарқ — ҳарбийлар ўлкаси. Оламнинг ҳеч бир жойида бу ердагидек кўплаб ҳарбийларни учратиш қийин. Асосан қурувчи ҳарбийлар… Узоқ Шарқ ҳарбий округи штаби давоми…