Иброҳим Ғафуров. Муҳаббат маърифати

Э ишқ, ғариб кимиёсен.Навоий Ер юзида шу бизнинг кунларимизгача қанча одам болалари ўтган бўлса, бари муҳаббат, севиш, яхши кўришни бошидан кечирган. Албатта, ибтидо замонларидаги муҳаббат ва севги билан янги ҳамда ҳозирги замонлардаги муҳаббат, севги ўртасида еру осмонча фарқлар бўлгани табиий. давоми…

Бойбўта Дўстқораев. Чўлпон: газета еттинчи давлат

Мен талабаларга Ўзбекистон журналистикаси тарихидан дарс берарканман, Бухоро матбуоти ва матбааси тарихига оид манбалар етарли эмаслигини англадим. Журналистикамиз тарихига бағишланган мақола ва китобларда бу борада маълумотлар кам. Чунончи, Абдулла Авлонийнинг 1924 йили эълон қилинган «Бурунғи ўзбек вақтли матбуотининг тарихи» мақоласида давоми…

Иброҳим Ҳаққул. Олдингдан оққан сувнинг қадри

Хожа Аҳмад Яссавий асрлар мобайнида туркий халқлар руҳоний ҳаётига раҳнамолик қилган ва ҳозирги даврларга қадар тасаввуф, адабиёт, маданият, ҳатто сиёсат жабҳасида таъсирини ўтказиб келаётган буюк сиймодир. «Яссавий — Исломга киришнинг охирги ва Исломиятнинг илк шоири-идеологи эдики, худди шу маънода буюк давоми…

Абдулла Аъзамов. Китоб? Китоб! Китоб…

1. Одамзод пайдо бўлишидан аввал вақт, китоб пайдо бўлгунча одамзод бўлган. Лекин китоб пайдо бўлгандан сўнггина замон тарихга, жамият цивилизацияга айланган.2. Онг — туғма қобилият эмас, тарбия билан шаклланади; китобсиз тарбияланган онг ибтидоий даражада қолиб кетади. XXI асрда ҳам. Барча давоми…

Ҳалим Саидов. Жадидчилик – янгича ҳаракат

Туркистон озодлиги учун қурбон бўлган машҳур жадид бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг публицистик фаолияти бўйича диссертация ёқланаётган эди. Ушбу илмий иш, жумладан, Беҳбудий шахси ҳақида аллома Иззат Султон фикр билдирар экан, жадидчилик ҳаракати намояндаларининг ҳаёти ва ижоди тадқиқ қилинаётганидан мамнунлигини изҳор этиб, давоми…

Умарали Норматов. Сокин кўнгил розлари

Ўтган аср 60-йилларининг охирлари, зилзиладан сўнг Талабалар шаҳарчаси биқинида университет домлалари учун қурилган бинодан оиламизга ажратилган хонага яқиндагина кўчиб борганмиз. Шу орада қадрдоним Маҳмуд Саъдий тўладан келган ўртабўй бир йигитни бошлаб келди. «Танисангиз керак, талабангиз Тоғаймурод Менгноров, журналистика факултетида ўқийди, давоми…

Султонмурод Олим. Мавлонолар мавлоноси

Ҳеч бир халқ ҳаётини миллий шеъриятисиз тасаввур этиб бўлмайди. Шу эл вакиллари орасида ёд олиниб, мақол янглиғ машҳур бўлиб кетган байт ё мисралар бўлади. Лекин асли бошқа лисондаги бирор сатр ё қўшмисра ўзга тилда шуҳрат тутиб кетиши учун у, биринчидан, давоми…

Пиримқул Қодиров. Маънавият, модернизм ва абсурд

Гапни инсонга хос маънавий изланишлардан бошлайлик. Геологлар тоғу чўлларни кезиб қадри паст, арзимас нарсаларни эмас, қадри баланд, қимматбаҳо нарсаларни излашади. Шунга ўхшаб, инсондаги маънавий изланишлар ҳам унга азиз туюладиган, руҳий эҳтиёжларини қондирадиган неъматларга қаратилади.Бутун табиат қуёш нури билан тирик. Аммо давоми…

Нурбой Абдулҳаким. Тўрт ариқнинг шарбати надур?

Биз Қул Хўжа Аҳмад ҳикматлари моҳиятидан хабардормиз, дея оламизми? Ўқилишидан содда, тушунарлидай кўринган бу ҳикматлар аслида “маънийи Қуръон” (шайхнинг ўз эътирофи) эканлигини биламизми? Мана улуғ пиримиз ҳикматларидан бири: Тавба қилиб, Ҳаққа ёнғон ошиқларга Жаннат ичра тўрт ариқда шарбати бор. Тавба давоми…

Акбар Нурматов. Акутагава сийрати билан юзлашганда

Акутагава Рюноске япон адабиётини жаҳонга танитган ижодкор. Бу адиб ижоди ХХ аср жаҳон адабиётининг энг мураккаб, ёрқин ва кабир ҳодисаларидан биридир. У ўз ижодида япон ва Европа маданиятини уйғунлаштирган. Авлод-аждоди зиёлилардан бўлган (унинг ота-боболари Эдо даврида, 1663 — 1867-йилларда машҳур давоми…


Мақолалар мундарижаси