Ўзбек халқининг атоқли шоири, XIX асрнинг охири ва XX асрнинг бошларидаги ўзбек адабиётининг машҳур вакилларидаи бири бўлган Зокиржон Холмуҳаммад ўғли Фурқат ўз ҳаётининг охирги 16 йилини Шарқий Туркистонда ўтказган, шундан Қарғалиқда икки йил турган. 14 йил ичида Ёркентда ижод билан шуғулланган. Ундан бой адабий мерос қолган.
Қуйида биз Фурқатнинг Шарқий Туркйстондаги ҳаёти ва ижодий фаолиятидан айрим ўринлар устида тўхталамиз.
Ёркент вилоятига қарашли Пўском районининг Қизил масжид деган қишлоғида Саъдулла исмли киши бўлиб, у ўз замонасидаги мактабда билим олгани туфайли мулла номини олганди. Мулла Саъдулла шеъриятга ҳавас қўйган киши бўлиб, ўзи ҳам халқ орасидаги ҳар хил иллатларни қоралаб, ҳажвий шеърлар ёзган. Кейинчалик бекларнинг зулми оғирлашганлиги учун ўз қишлоғидаги амалдорларни қоралаб ўнлаб ҳажаий шеърлар битади. Солиқлар борган сари оғирлашиб, турмуш кечиришга имконият қолмаганлиги учун Саъдулла ўзининг уй-жойини ташлаб Кашмирга қочади. Кўп мамлакатларда бўлиб, ниҳоят Ҳиндистонга келиб қолган. Фурқат Кашмирда ана шу мулла Саъдулла билан учрашиб қолади.
Мусофирлик қисмати иккаласини яқинлаштиради ва улар яқин дўст бўлиб қолади. Адабиёт мухлиси бўлгаи мулла Саъдулла Фурқатнинг шоирлик иқтидорига катта ҳурмат билан қарайди. Шоирнинг Кашмирдан Шарқий Туркистонга бормоқчи эканлигини эшитгач, хурсандчилик билан унга йўл бошловчилик қилади. Уни Лодох йўли орқали Хўтан территориясидаги Сонжў, Қўшшоғ районларидан олиб ўтиб Қирғалиққа олиб келади. Қирғалиқда улар дам олиб, ҳордиғини чиқаргач, Пўскомга келиб, мулла Саъдулланинг қариндошларииикида бир неча кун меҳмон бўлишади. Сўнг иккови биргаликда Ёркентга келади.
Мулла Саъдулла Фурқатни Ёркентга бошлаб келиб шаҳардаги баъзи одамлар билан таништириб қўйгач, яна Пўскомга қайтади. Шундан кейин у ҳар йили бир неча бор Ёркентга келиб Фурқат билан учрашиб, ёзган асарларини кўрсатиб, маслаҳатлар олиб туради. У ўзининг аввал битган ўндан ортиқ шеърини ва Фурқат билан танишгандан кейин ёзган, шоир қалами теккан йигирмадан ортиқ шеърини жамлаб «Мулла Саъдулла» номли бир шеърий девон тузган. Бу девон узоқ вақт топилмади. Эндиликда изланишлар натижасида бу девон топилиб, нашрга берилди.
Фурқат Ёркентга келгандан кейин шаҳар ичида, Жоме олдидаги Кичик Кўл боши маҳалласида Ҳаким охун исмли кишининг ҳовлисида яшаган. Шаҳар растасидаги Сўгат саройи меҳмонхонаси олдида Ҳиндистондан олиб келган дорилари билан савдо қилган ва дурадгорлик дўконини очган. Лекин халқнинг турмуш савияси жуда паст эди. Бозор касодлигидан дориларини сотолмай унинг турмуши қийин кечган. Ўша пайтда адабий базмларда танилиб қолган Фурқат Азизбек деган кишининг таклифи билан Қирғалиққа бориб тижорат ишлари билан шуғулланади. Азизбек Фурқатга сармоя учун 200 сар кумуш қарз бериб туради. Шундан сўнг Фурқатнинг турмуши хийла яхшиланади. У хўтанлик Супурга охун деган табибнинг Раънохон исмли қизига уйланади ва бу жойда икки йил туриб қолади. Қирғалиқда турган вақтда Фурқат Саид Мазҳар Ҳусайнхон ўғли Тажаллий билан ҳам танишади ва яқин дўст бўлиб қолади. Тажаллий бу пайтда Ҳиндистонда ўқишни тугатиб қайтган бўлиб, табобат соҳасида шуҳрат қозонган, араб, форс, ҳинд тилларини мукаммал биладиган илмли киши эди. Шунингдек, у ана шу тилларда яхши шеърлар ёзарди. Қирғалиқликлар у кишини диний илм бўйича энг машҳур олим сифатида ҳам ҳурмат қилардилар. Фурқат Тажаллий билан кўришганлигини изҳор қилиб, бир асарида:
Инглиз зулмидан безиган Тажалли
Мен билан учрашиб толди тасалли,
деб ёзади.
Фурқат билан Тажаллий нафақат шеъриятда, балки табобат соҳасида ҳам ўзаро ҳамкорлик қилади. Улар форс тилида бир қофияда ғазаллар битгани ҳам маълум.
Агар Фурқат ўз шеърида:
Куҳканро теша чун аз обитиз нест
Шаҳди ширин жуз бакоми Хисрави парвиз нест.
Дод аз дасти баҳоре зиндаги гар жўш у
Як гули чандон никҳат безуранг омиз нест.
Дар Ватан аз жавре гардун хуррами моро набуд
Нечи толеи будки ё раб дар ғариби тез нест.
Лаҳзаи орому осойш ку жо ёбад касе
Дар жаҳон жўз Шўрушу ошуби рустаҳез нест.
Дийда-ам гуфтохи шамситдин: «Ниҳоли бахтман
Сабз аз обу ҳавойи гулшани табриз нест.
Андалиби гулшани Деҳли чи хуш гуфти ин сухан
«Руба ҳинд овардани соҳибдило бачиз нест»,
Суҳбати ҳамдард Фурқат, ҳар қадар бошад хўшам
Аз мукаррам нағмаи қолун малол ангиз нест.
Яъни, «Фарҳоднинг тешаси ибрат суви билан ўткирланмаган бўлса, Ширин лабининг шакарини фақат Хусрав парвизла татиган бўларди. Тириклик баҳорининг жўшқинлигида бирор гул хушбўйини сочолмаса ёки рангдор бўлмаса ундай баҳордан дод. Фалакнинг жабридан ўз Ватанимизда бирор шодлик кун бўлмаган эди. Оҳ худо, бу қандай толеки, мусофирликда ҳам бирор шодлик кун бўлмади. Жаҳонда ғавғо, тўполон ва бахтсизликдан бошқа ҳеч марса йўқ. Бир паслик тинчлик ва роҳатни киши қаердан топса бўлади.
Шамси Табризийнинг «Афсуски, бахтимнинг кўчати Табриз гулшанининг сув ва ҳавосидан баҳра ололмади», деган сўзини кўрган эдим. Деҳли гулшанининг булбули Хисрав Деҳлавий: «Қалб эгаси бўлганларнинг Ҳиндистонга юзланиши сабабсиз эмас», деб жуда яхши айтган. Эй, Фурқат, ҳамдардларимнмнг суҳбати қанча кўп бўлса, шунча хурсанд бўлиш, чунки қолун қанча кўп чалинса-да, кишига малоллик келтирмайди» деб ёзса, Тажаллий бу шеърга жавобан шундай ёзади:
Мункири шеъри маро аз маърифат набут насиб
Чун жаал кўро димоғи никхати гулзори нест.
Ояти нушу шифодар шон шаҳад омад вале
Лаззати ўро безавқи посиди бемор нест.
Чашми то бино зи ҳусни руйи Юсуф форихаст
Гушкаррободами довуд асло кор нест.
Ҳамчў субҳи равшанаст ойнаи Искандари
Лек андар чашми занги ғайри шоми тор нест.
Гар бувад аз тур ёхуд аз жавоҳир сохта
Сурмародар куйи кўр он қиймату бозор нест.
Яъни, «Менинг шеъримни инкор қилувчилар маърифатдан бенасиб қолганлардир. Чунки ахлат орасида юрадиган қўнғизнинг димоғига гулзорнинг ҳиди ёқмайди. Асалдан ясалган шинолик дорилар касални соғайтиради, лекин ундан завқланмаган одам, касали оғирлашган бўлса-да, уни ичмайди. Кўрлар Юсуф алайҳисаломмииг чиройини кўришдан маҳрум. Карлар Довуд алайҳисаломнинг овозини эшитмайди. Бутун жаҳонни тонгдек равшан кўрсатадиган Искандар ойнасига кўзи ожиз одам қараса, унинг кўзига қоронғиликдан бошқа нарса кўринмайди. Агар Тур тоғидек катта жавоҳирдан сурма ясалса ҳам, кўрларнинг кўзига ҳеч қандай фойдаси йўқ.
Бадиийлик жиҳатидан ҳам, мазмун жиҳатидан ҳам савияси юксак бўлган бу шеър Фурқатнинг ана шу давр устидан қилган шикоятигина бўлиб қолмай, ўз навбатида, шоирнинг форс тилини мукаммал эгаллаганлигини ва бу тилда ҳам гўзал асарлар ёза олганлигини кўрсатади.
Икки йилдан кейин Фурқат Ёркентга қайтиб келиб, яна Ҳаким Охуннинг ҳовлисида аввалги дўконини очиб, касал даволаш билан машғул бўлади. Шундан кейин унинг таниш-билишлари кўпайиб, табибликда шуҳрати ортиб, турмуши хийла яхшиланиб қолади. Шариф охун ва Абдурайим охун исмли икки киши унга шогирдликка киради. Унинг шогирди Шариф охун тижорат билан Ўзбекистонга бориб-келиб турганлиги учун Фурқат ўзининг мактуб ва шеърлариин шу одам орқали юбориб турган. Шариф охун Фурқат ёзган хатларни эгасига топшириш билан бирга шоирга ҳам дўстларидаи мактуб етказиб турган.
Тажаллийнинг қўқонлик шоир Муҳйи билан ҳам алоқаси бўлганлиги учун Фурқат Муҳйига Тажаллийнинг ҳам саломини етказиб турган. Муҳйи Тажаллийга ёзган мактубини Шариф охун орқали жўнатган. Шариф охун бу хатни устозига берган. Фурқат мактубни ўз қўли билан Тажаллийга топширган.
Фурқат Ёркентга қайтиб келганининг учиичи йили Ёркентнинг ҳокими «ел касал» бўлиб, баданини яра босиб кетади. Шу пайтда Швециядан келган шифокорлар Ёркентда Европача касалхона очган эди. Ҳоким уларга кўринган бўлса ҳам, касалдан фориғ бўлолмайди. Шундан кейин у Фурқатнинг овозасини эшитиб, уни ўзининг касалини даволашга таклиф қилади. Фурқат ҳокимни симоб қўшилган шифобахш дорилар билан даволайди. Уч ойдан кейин у бутунлай соғайиб кетади. Жуда хурсанд бўлган ҳоким Фурқатга уч юз сар танга инъом қилганидан ташқари, шаҳар сиртидаги «Мочонг» деган жойдаги ҳукумат еридан йигирма икки мо ер ажратиб беради.
Бир куни шаҳар ташқарисидаги боққа базмга борганида, базм қатнашчиларидан Ниёз Ҳожим деган киши дори еб заҳарланиб қолади. Унинг ҳаёти қил устида турган дақиқада Фурқат сут ичириш, сут билан ванна қилиш чораси орқали Ниёз Ҳожимнинг ҳаётини сақлаб қолади. Бундан ташқари, дўконига келган камбағал касалларни пул олмай даволаш ишлари кўп бўлган.
Фурқатнинг хотини Раънохон табибнинг қизи бўлганлигидан унга бу борада кўп ёрдамлашгаи. Фурқат табобатчилик соҳасидаги «Эксери аъзам» деган китобни муттасил ўқиб, ўрганиб турган. Форс тилидаги тўрт томдан иборат бу тиббий асарга Шарқий Туркистонда ҳозир ҳам миллий табобатчиликнинг энг нодир намунаси деб қаралади.
Ёркентда йил сайин Фурқатнинг ёру-биродарлари кўпайиб боради. Унинг дўстларидаи айримларини келтириб ўтамиз:
Бобожон Ҳожим — хўжандлик ўзбек, касби ипакчилик бўлиб, Ёркент шаҳрида ҳунармандчилик билан шуғулланган. 1965 йили 96 ёшида вафот этган. Маърифатпарвар, шеъриятни севадиган киши бўлиб, Фурқатнинг жуда кўп қўлёзма асарлари ана шу кишининг қўлида сақланган. Маҳмуд Қори Ҳожи — миллати дунган, танбурни ниҳоятда яхши чаладиган киши бўлиб, тижорат билан шуғулланган. Фурқат ҳам танбурни яхши чалса-да, ўтиришларда, базмларда асосан Маҳмуд Қори Ҳожи танбур чалган. У Фурқат билан биргаликда чалган танбурини эъзозлаб, то 1957 йилга қадар сақлаб келган. 1957 йили 80 ёшдан ошганида Ёркентда вафот этган.
Бобожон Ҳожим билан Фурқатнинг дўстлиги ниҳоятда қалин бўлган. Айниқса, улфатлар бир жойга тўпланса базмлар янада қизиган. Фурқат шеърхонлик кечаларида шундай хушчақчақ ва ҳозиржавоб бўлганки, бошқаларнинг саволи адо бўлгунча, у нишонга тегадиган ва қизиқ жавобларни ҳозирлаб турган, гўзал шеърлар ўқиган. Юқоридаги фазилатлардан ташқари, Фурқат хатни ниҳоятда чиройли ёзган. Ундан хаттотлик маҳорати бўйича кўплаб кишилар сабоқ олган. Зайнил Обидин Хон худди шундайлардан биридир. Фурқат вафотидан 24 йил кейин Ёркентда илк маротаба янгича мактаб — «Матлаил-Урфон» қурилганда шоирнинг дўсти ва шогирди Зайнил Обидии Хон шу мактабнинг ҳуснихат дарси ўқитувчиси бўлган.
1901 йили Ёркентдаги растага ўт кетади. Бу ўт Фурқатнинг дўкони жойлашган Сугат саройидан бошланиб, бозор марказигача бўлган дўконларнинг ҳаммаси куйиб кетади. Шу қаторда Фурқатнинг дўкони ва барча моли куйиб кетади. Шундан кейин, у Ёркентдаги ўзбекларнинг оқсоқоли Комилжон оқсоқолнинг саройига кўчиб бориб, унинг шахсий котиби бўлиб ишлайди.
1903 йили 5-ойда Фурқатнинг Қўқондаги дўсти демократ шоир Муқимий вафот этади. Дўстлари ёзган мактубдан бу хабарни эшитган Фурқат Тошкентдаги дўсти Мулла Тошболтага «Ёркент шаҳридан Мулла Тошболтага мактуб»ини ёзади.
Фурқат ўз дўстларига ёзган яна бир мактубида: «Ёркентнинг об-ҳавоси Қўқоннинг об-ҳавосига ўхшар, Ёркентнинг одамлари меҳмондўст ва хушфеъл экан. Ёркентдаги кишилар менга ҳурмат билан қарамоқдалар. Мен бу ерда ўзимни худди ўз юртимда юргандек ҳис қиляпман. Шунинг учун мен ҳаётимнинг охиригача яшашни ихтиёр қилдим», — деб ёзган. Бу шеърий мактубда яна ўзининг Ёркентда туриб қолганлигини, икки ўғил кўрганлигини, улардан айрилишга кўзи қиймаслигини, ота-онасининг қабрини зиёрат қилиб келиш нияти бор бўлса ҳам, Қўқондаги амаки ва тоғаларидан ранжиб қолганлигидан боргиси келмаётганлигини баён қилади.
Фурқатнинг Ёркентда туриб қолишининг асосий сабаблари бугина эмас, албатта. Фурқат яшаган даврдаги Ёркент Шарқий Туркистоннинг маданият ва маориф ишлари тараққий қилган шаҳарларидан бири эди. Фақат шаҳарнинг ўзида 60 дан ортиқ мадраса бўлиб, буларда минглаб толиблар ўқирди. Мадрасаларда тил, тарих, адабиёт ва диний дарслар ўқитиларди. Айии пайтда халқнинг турли билимларга, адабиёт ва санъатга қизиқиши кучли эди. У чоғда Ёркентга ҳали тошбосма етиб келмаган бўлиб, китоблар фақат саркотибларнинг қалам билан кўчириши орқали кўпайтириларди. Шунинг учун хатни чиройли ёзган котибнинг обрўси, мавқеи юқори бўларди. Фурқат шоир, табиб, хаттот, созанда ва шу билан бирга хушчақчақ, зукколик фазилатларига эга инсон эди. Шу сабабли халқ уни ҳурмат қилар, ижодини қадрлар эди. Яна бир томондан, Ёркент Шарқий Туркистоннинг савдо марказларидан бири эди. Бу ерда Ҳиндистон, Афғонистон, Кашмир, Россия каби қўшни давлатларнинг савдогарлари ҳар хил тоаварларни олиб келиб, саадо-сотиқ бигаи шуғулланган. У чоғда Тошқўрғон йўли хатарли бўлганлигидан чет давлатнинг савдогарлари Ёркент орқали қатнаганлар. Хуллас, шаҳарда турмуш кечириш бир қадар осонроқ бўлган вазият шаклланган эди. Жаҳоннинг жуда кўп мамлакатларида бўлган Фурқат ҳаётининг охиригача бу ерда туриб қолишига шу ҳам сабаб бўлиши мумкин.
У 1909 йили куз фаслида 51 ёшида бўғиз касали билан Ёркентда вафот этади. Бу вақтда айтишларича «Дебочаи аввал» даган тўпламни вафотидан бирор ой илгари «Жон бор ерда, қазо бор, болаларим кичик бўлганлигидан шеърларимнинг қадрига етмайди. Бу шеърларии сиз сақлаб қўйинг», деб дўсти Бобожон Ҳожимга берган экан. Фурқат вафот этганида катта ўғли Нозимжон ўи икки ёш, ўртанчаси Ҳакимжон тўққиз ёш, кичиги Нодиржон олти ёшда қолган экан.
Унинг Шингжонга келганидаи кейин ижод қилган асарлари ҳозир бор бўлган асарларининг 75 фоизини ташкил қилади.
Фурқат бу ерда баракали ижод қилади ва асарларининг баъзиларини мактублар орқали Тошкентда нашр этилган «Туркистон вилоятининг газетаси»га жўнатиб эълон қилдирган. Баъзилари асримизнинг бошларида «Баёз Маалоно Муқимий ва Фурқат», «Баёз гулшани ашъор», «Баёз Муҳалло», «Баёз янги», «Туҳфатул Обидий», «Армуғоии хислат», «Баёз Хазиний», «Баёз Маъи» каби тош матбаада босилган тўпламларда чиққан.
Фурқатнинг охирги йилларда ёзган асарлари қўлёзма ҳолида Бобожон Ҳожим ва Фурқатнинг фарзандлари қўлида сақланган. Бобожон Ҳожим вафот этгандан кейин оила аъзолари сақлаб келганлар. 1966 йили Хитойда олиб борилган даҳшатли маданий ииқилоб Ёркентда ҳам ўзининг қаттиқ таъсирини ўтказди. Қора ниятли гуруҳлар Бобожон Ҳожимнинг уйини тинтув қилиши олдидан, Ҳожимнинг рафиқаси Фурқат асарларининг нобуд бўлиб кетишидан қўрқиб, қўлёзмаларни уйининг орқасидаги қумлик жойга кўмган. Ўша тинтувдаи кейин Бобожон Ҳожимнинг оила аъзолари бошига хилма-хил мусибатлар тушган. Ҳожимнинг рафиқаси вафот этгач эса болалари қўлёзмалар кўмилган жойни тола олмаганлар. Натижада, Фурқатнинг Ёркентда сақланиб турган энг охирги қўлёзмалари йўқолган. Аммо эълон қилинган материаллар сақланиб қолган.
Фурқат Ёркентдалигида турли давлатларда чиқадиган ҳар хил газета ва журналларни ўқиб турган. Аиглиянинг мустамлакаси бўлган Ҳиндистоида чиқадиган «Ҳаблул матин» («Кучли арғамчи»), «Пастҳил аҳбол» («Фасоҳатли хабар») деган газеталарни ҳам олиб турган. 1904 йил январда бошланган рус-япон уруши тўғрисидаги хабарни ўша газеталардан билган Фурқат Англия мустамлакачиларининг Япониянинг тажовузкорлик сиёсатини оқлаб ёзган уйдирма хабарларига раддия билдириб, ғазал битиб, Россияга тажовуз қилган япон босқинчиларини ғазаб билан айблайди. 1905 йили ёзилган бу ғазал Фурқатнинг Шарқий Туркистондаги ёзган бирдан-бир сиёсий темадаги ғазали эди.
Фурқат бу ерда баракали ижод қилди. «Соғиниш», «Баҳор кунларида», «Ҳайит», «Айланай», «Чиройли», «Нозик», «Гул», «Ул паридек» каби ғазалларини, «Адашганман», «Бири», «Истар кўнгул», «Ўзингсан» каби мухаммасларини ёзди ва Навоийнинг «Кўриб», «Дўст» радифли ғазалларига мухаммас боғлади. Ҳаётининг охирги йилларида у «Дебочаи аввал» деган бир тўплам туза бошлайди. Фурқатнинг ҳаётлигида эълон қилинган асарларидан 846 ғазал, 2 мураббаъ, 25 мухаммас, 4 мусаддас, 1 мусабба, 1 тажрибанд, 4 шеърий мактуб, 1 мустазод, битта достонни ўз ичига олган маснавий қасида ва бошқа жанрлардаги ижодидан 19 парча — умуман, 7806 мисрали адабий мероси бизнинг қўлимизда сақланмоқда.
Неъматулло Убайдулло,
Жунго Ёзувчилари союзининг аъзоси, Ёркентдаги миллий шифохонанинг бош табиби
Ҳанифа Солиҳова,
филология фанлари кандидати, СССР Ёзувчилар союзининг аъзоси
«Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси, 1989 йил, 31 март