Шаръий Жузжоний. Габонинг боқий хаёллари

Худди занжиларникидек жингалак сочлари, самимият, ишонч ва улуғворлик балқиб турган кўзлари, тропик нақшлар билан безатилган кўйлаклари Габога одамларни дарров ўзига маҳлиё этувчи ажойиб жозиба бахш этарди. ХХ асрнинг энг буюк ёзувчиси дея эътироф этилган колумбиялик Нобель мукофоти совриндори Габриэль Гарсиа давоми…

Наим Каримов. Лолахон Сайфуллина ким бўлган?

1926 йили Ўзбекистон давлат нашриёти Лолахон Сайфуллина – Арслонова деган номаълум адибанинг “Ичкари” деб номланган китобини нашрдан чиқарди. Китобнинг унвон варағида “ўзбек хотин-қизлари турмушидан олинган сочма шеърлар” деган сўзлар ёзилган эди. Тўплам Ўзбекистонда “Ҳужум” кампанияси кетаётган, паранжи ташлаган ўнлаб ўзбек давоми…

“Галактикалик бола” “Сеҳрли қалпоқча”ни енгадими?

Ёхуд нега болалар адабиётида илмий-фантастик асарлар кам ёзилмоқда? Саъдулло Қуроновнинг “Галактикада бир кун” асарига нима учун қизиқиб қолганимни биласизми? Чунки тинимсиз галактика ҳақидаги ҳикоялар айтадиган ўғлим Элшодбекнинг астрономия, физика, кимё борасидаги саволларига жавоб излашдан чарчаган эдим. Шу китобни қўлига тутқазган давоми…

Яшар Қосим. Олис изтироб тафти (1991)

(Шеърият ва қатли ом хусусида ўйлар) Биринчи мақола Йўқ, мен у чоғларда на ўзга осмон На ўзга қанотни билгандим паноҳ. Халқим, бахтга қарши, бўларкан гирён, Мен ҳам халқим ила бирга чекдим оҳ. Анна Ахматова «Марсия». XX асрнинг атамаси кўп. Бироқ, давоми…

Раҳмон Қўчқор. Озод Шарафиддинов феномени

Назаримда, кўпчиликка таниш бир гапни сал бошқача қилиб, мана бу тарзда айтиш мумкин: “Сен менга қандай китоблар ўқишингни айт, мен сенга кимлигингни айтиб бераман”. Ҳар гал устоз Озод Шарафиддинов ҳақида сўз кетганда, мана шу мезон ёдга тушади. Бунга қўшимча, Озод давоми…

Салоҳиддин Мамажонов. Ҳамза диндор бўлганми? (1990)

Бу мавзу — ҳамзашуносликда атайин бир четга суриб қўйилган масаладир. Тўғрироғи, тадқиқотчилар Ҳамзанинг динга бўлган муносабатига деярли бир томонлама ёндошдилар. Яъни Ҳамза диннинг ашаддий душмани эди ва бутун ижоди давомида динга қарши фаол кураш олиб борди, дейилган фикр-ақида оммага қайта-қайта давоми…

Ўлимидан аввал бутун душманларини афв қилди…

(Улуғ рус шоири Пушкиннинг қизи Мария Гартунг ҳаёти ва ўлими ҳақида) “Онасининг нодир гўзаллигию отасининг улкан истеъдоди унда бирлашганди, бундай ҳислатлар бир аёл учун фақатгина хаёл ёҳуд орзу бўлиши мумкин холос”, — дея ёзади Мария Гартунгнинг замондошлари. Лев Толстой “Анна Каренина” давоми…

Маҳкам Маҳмуд. Чўлпоннинг шогирди

(Мирзакалон Исмоилийни эслаб) “Сўна” романи қаҳрамонлари Артур, унинг оқила севгилиси Жемма, “Чолиқуши” қаҳрамони Фарида, АҚШ адибаси Этель Лилиан Войнич ҳамда турк ёзувчиси Рашод Нури Гунтекин (Кунтегин) номларини жаҳонга машҳур қилган. Ўзбек адиби устоз Мирзакалон Исмоилий таржимасида нашр этилган бу икки давоми…

Дилмурод Қуронов. Бир ижодий баҳс хусусида

Ўтган асрнинг охирларида насримизнинг янги авлоди Ғарб, Лотин Америкаси ва Узоқ Шарқ насрига фавқулодда кучли қизиқиш билан қарай бошлади. Бу ХХ аср бошларидан шакллана бошлаган ва беқиёс шиддат-ла ривожланган миллий бадиий проза анъаналарини инкор қилиш, янги йўл излаш натижаси эди. давоми…

Ортиқбой Абдуллаев. Қимирлаган қир ошар (1990)

Биз дорилфунунга янги келган кезларимизда Шукур Холмирзаев юқори курсда ўқиса-да, тилга тушган ёзувчи эди. Кўпинча кўча-кўйда Абдулла Орипов билан ўзаро қизғин гаплашиб, баҳслашиб юрганини кўрардик ва ҳар иккисига бирдек ҳавас билан қарардик. Уларнинг «Гулхан», «Ленин учқуни»да босилган ҳар бир асарини давоми…


Мақолалар мундарижаси