Султонмурод Олим. Битмас хазина (янги нашрдаги изоҳли луғат ҳақида)

Оллоҳнинг энг буюк ихтироси нима? – Одам.
Одамнинг энг буюк ихтироси-чи? – Тил.
Тилнинг энг буюк ихтироси нима? – Сўз.
Сўзнинг энг мукаммал хазинаси-чи? – Луғат.
Луғатнинг энг буюк хазинаси нима? – Изоҳли луғат…

Халқнинг Ватани, давлати каби яна бир буюк, эҳтимолки, бирламчи бойлиги бор. Бу – унинг тили. Айнан тил одамлар гуруҳини бир миллат сифатида бириктиради, яъни халқни – халқ, миллатни – миллат қилади.

Алишер Навоий “Лайли ва Мажнун”да сўзни, демакки, тилни айтган билан совумайдиган тарона, олган билан тугамайдиган хазина, деб билади:
Айтиб совумас таронасен сен,
Олиб қурумас хизонасен сен.

Чиндан ҳам, тил – ақл калити. Одамга таъриф берилганда, аввало, унинг жонзотлар бебаҳра бўлган уч хислати таъкидланади – фикрлаш, сўзлаш ва меҳнат қилиш. Шу уч фазилатдан иккитаси – бевосита, биттаси – билвосита тил билан боғлиқ.

Тил – тарих, бугун, келажак.

Тилнинг энг асосий манбаи – сўз. Бироқ сўзлар одамлар, яъни шу тил эгалари ва уни билганлар онгидагина мавжуд. Агар ёзиб олинмаса, бир жойга жамланмаса, маънолари изоҳланмаса, унинг ҳам бир қисми бугун-эрта унутилиши, йўқолиб кетиши ҳеч гап эмас. Шунинг учун ҳам қадим-қадимдан олимлар луғат тузиб, сўзларни, улар англатган маъноларни китобга муҳрлаб қўйиш тадоригини кўрган.

Туркий халқлар жаҳон каҳкашонида шуниси билан ҳам ҳар қанча фахрланса арзийдики, бизда мингйиллик луғатчилик тарихи мавжуд. Маҳмуд Кошғарий ХИ асрдаёқ туркий сўзлар бойлигини араб тилида изоҳлаб, ўша давргача халқимиз яратган лисоний бойлигимизни бизга буюк мерос сифатида қолдириб кетган. Бундан ташқари, луғат бўйича яна тўққиз миллий манба мавжуд. Булар – Маҳмуд Замахшарийнинг “Асос ул-балоға” ва “Муқаддимат ул-адаб” (ХII аср), “Ат-туҳфат уз-закияти ф-ил-луғат ит-туркия” (ХIII аср), Толе Имон Ҳиравийнинг “Бадоеъ ул-луғат” (ХВ аср), номаълум муаллифнинг “Абушқа” (ХVI аср), Муҳаммад Ёқуб Чингийнинг “Келурнома” (ХVII аср), Муҳаммад Ризо Хоксорнинг “Мунтахаб ул-луғот” (ХVIII аср), Мирзо Маҳдийхоннинг “Санг­лоҳ” (ХVIII аср), Сулаймон Бухорийнинг “Луғати чиғатойи ва турки усмоний” (ХIХ аср) асарлари.

Ўзбек тили изоҳли луғатини тузиш анъанасининг юзага келишига асос бўлиб хизмат қилган манбаларнинг биринчиси – шу. И к к и н ч и тоифасига рус олимларининг ХИХ аср охири – ХХ бошларида тузган луғатлари киради.

Шўро давридаги луғатчилик у ч и н ч и гуруҳ манбаларни ташкил этади. Хусусан, 40 минг сўзли “Ўзбекча-русча луғат” (1959) ва икки жилд­ли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” (1981) бу жиҳатдан алоҳида аҳамиятли бўлди.

Тил меъёрларсиз яшай олмайди. Аммо меъёр қотиб қолган нарса эмас, яъни у абадий бўлмайди. Чунки бу меъёрлар ҳам, тилнинг ўзи каби, ижтимоий тараққиёт билан боғлиқ ҳолда ўзгариб, ривожланиб, такомиллашиб бораверади. Шунинг учун ҳар давр тилининг ўз изоҳли луғатига муҳтожлиги бор. Шунга қарамай, унча-мунча халқ­да ҳозиргача ҳам изоҳли луғат йўқ. Кўпларида бу эзгу иш бошланган, лекин чала қолиб кетган.

Ўзбек луғатчилиги камида мингйиллик бой тарихга эга бўлса-да, луғатларнинг аксарияти икки, айримлари кўптилли эди. То ўтган асрнинг 80-йилларигача ўзбек тилининг бугунги маънодаги изоҳли луғатига тартиб берилмаган. Икки жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” (1981) ҳозиргача қўлимиздаги ягона манба бўлиб хизмат қилиб келаётган эди. Бироқ, очиғини айт­ганда, бугунга келиб бу луғат ҳам талабга жавоб беролмай қолди.

Сўзлар таркибининг ўзинигина ҳисобга олганда, ҳозирги ўзбек тили, ҳатто, бундан бор-йўғи 15-16 йил олдинги тил бўлмай қолгани, Давлат тили мақоми берилиши, хусусан, мустақиллик шарофати билан бу тилнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеи кўтарилгани, ижтимоий вазифаси олдинги даврдагига солиштириб бўлмайдиган даражада кучайгани, унда кучли давлат сиёсати олиб борилаётгани, сунъий равишда ўзгалар таъсирига туширилишдан қутулиб, эркин ва мустақил (бошқа “оға” лисон таъсиридан холи ҳолда) ривожланиш йўлига киргани, миллийлаша бошлагани биринчи галда луғат таркибида катта ўзгаришлар юз беришига сабаб бўлди.

Ўзбекистон ҳар тарафлама замонавийлашди. Жаҳонга қўшилди. Тузум ўзгартирилди. Янги-янги тушунчалар кириб келиб, булар ўзига ном талаб қилди. Демак, тил бойишга киришди. Шўро замонида фаол бўлган кўпдан-кўп сўзларга янги-янги маънолар юкланди. Айримлари бошқа ифодаларга ўрин бўшатиб берди. Тарихимизга, бой миллий меросимизга, муқаддас динимизга муносабатимиз ижобийлашди, бу эса кўп-кўп сўз-истилоҳларнинг қайта “тирилиши”га асос бўлди. Сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва маънавий-маданий ҳаётнинг ўзидаги ўзгаришлар туфайли лекцик қатламда талай янги-янги тушунча ва истилоҳлар юзага келди. Луғатчиликнинг бугунги замонавий талаблари ҳам йил сайин ўзгариб, такомиллашиб бораяпти.

Шу сабабларга кўра, давр янги “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”ни тузишни талаб қилар эди. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 10 центябрдаги 311-Қарори ва унга илова қилинган Дастур асосида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт институти олимлари беш жилдли изоҳли луғатни тартиб беришга киришди. Ўн йилдан ошиқ давр мобайнида машаққатли меҳнат қилинди.

“Ўзбекистон миллий энциклопедияси” Давлат илмий нашриёти 2006 – 2008 йиллар мобайнида беш жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”ни нашр этди (1 – 2-жилдлар 2006, 3-жилд 2007, 4 – 5-жилдлар 2008 йили чиқди). Бешала жилд ҳам заҳматкаш тилшунос Абдуваҳоб Мадвалиев таҳрири остида чиқди.

Хўш, ушбу изоҳли луғатнинг аҳамиятини қандай изоҳлаш мумкин?

Сўз тилнинг асосини, унинг энг асосий бойлигини ташкил этади. Тилимиз – бу жиҳатдан дунёдаги бой лисонлардан бири. Хўш, ўзбек тилида қанча сўз бор?

1981 йили чоп этилган икки жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”да 60 минг сўз изоҳланган. Бироқ, бу тилнинг сўз бойлигини тўлиқ қамраб ололмагани аниқ. Чунки эски ўзбек тили бор, аср-асрлар мобайнида неча-неча асарлар сақланиб қолган. Навоийнинг ўзи 26 мингдан ошиқ сўз қўллаган. Буларнинг бир қисми ҳозир ҳам тилимизда мавжуд. Лекин бу буюк шоир ижодида бугунги адабий тилимизда мавжуд бўлмаган яна қанча-қанча сўз бор. Очиғини айтганда, ҳали мумтоз адабиётимиз намуналари тилининг мукаммал луғати тузилгани йўқ. “Алишер Навоий асарлари тилининг изоҳли луғати” 4 жилдлиги чиққан, холос. Бир кун келиб ўзбек тилининг мукаммал изоҳли луғати тузиладиган бўлса, унга, албатта, шеваларимизга хос сўзлар ҳам, мумтоз адабиётимиз ва тарихий матнларда сақланиб қолган калималар ҳам киритилади ва ўшанда, эҳтимол, луғат бойлигимиз 150 минг сўздан ҳам ошса, ажаб эмас.

Беш жилдли луғат моҳиятан ҳозирги ўзбек тилининг сўз ва турғун сўз бирикмаларини изоҳлайди. Бироқ энди аввал ҳозирги ўзбек тили тушунчасини аниқлаштириб олишимиз керак. Бу тушунчага камида ярим асрлик ва ундан ҳам кўпроқ давр адабий тили киради. Бундай дейишимиз бежиз эмас. Шўро даврида тузилган изоҳли луғатга 60 минг сўз кирган бўлса, ҳозиргиси 80 мингдан ортиқ сўзни изоҳлайди. Орадаги тафовут – 20 минг сўз! Икки изоҳли луғатимиз ўртасидаги биринчи фарқ – шу.

Луғатчиликда 20 минг сўз катта ҳажм ҳисобланади. Чунки, олимларнинг аниқлашича, энг сўзамол, энг чечан, энг бийрон, энг нотиқ, энг воиз одам ҳам нутқида амалда бор-йўғи 2 минг атрофида сўз ишлатар экан. Қўшимча 20 минг сўзнинг кўпи тилимизга кейинги йиллари кириб келган ёхуд қайта фаоллашган. Албатта, олдинги луғатга бошқа турли сабаблар билан кирмай қолган, лекин бунисига киритилган сўзлар ҳам – анча.

Яна бир қизиқ ҳолатни қайд этиб ўтиш зарур. Луғат, асосан, ҳозирги ўзбек тилида ишлатилаётган сўзларни изоҳлайди. Лекин ҳозирги деганда фақат айни кундаги тил эмас, шу замондаги тил инобатга олинади. Бунда камида ярим асрдан кўпроқ давр кўзда тутилади. Истиқлол йилларида юз берган туб ўзгаришлардан олдинги тилда яратилган асарларни ҳам ўқиб, тушунишимиз учун луғат керак-ку. Шунинг учун бу борада оқилона йўл тутилган: шўро даврининг охирги даврида фаол бўлган аксар сўзлар ҳам луғатдан жой олган. Уларнинг эскирганларига эскирган, тарихга хос деган изоҳ бериш унутилмаган.

Бир хорижлик киши шўро давридаги газеталаримизни ўқишга киришди, дейлик. Марҳамат, шу янги луғатдан фойдаланавериши мумкин. Чунки унда редакция, редактор, министр, совет, комитет, союз, анализ, колхоз, совхоз каби сўзлар ҳам бор, уларнинг ҳозирги таҳририят, муҳаррир, вазир, қўмита, уюшма, таҳлил каби шакллари ҳам мавжуд. Масалан, союз сўзи шўро даврида ниҳоятда фаол ишлатилар, унга кўп-кўп маънолар юклатилган эди. Ёзувчилар уюшмаси илгари Ёзувчилар союзи дейилганидан ҳам хулоса чиқариб олавериш мумкин. Шуни луғатга союз (қаранг: уюшма, иттифоқ) деб беришган. Анализ сўзининг ҳозир таҳлил экани ҳам қайд этилган. Чунки тилимизда қон анализи ёки қонга анализ топширмоқ сўз бирикмалари бугун ҳам ишлатилади. Демак, луғатга союз, анализ каби сўзларнинг ҳам киритилиши – табиий. Шу тариқа луғат яқин давр тили тарихининг ҳам бой хазинаси янглиғ хизмат қилаверади.

Мустақиллик йиллари кўплаб русча-байналмилал сўзлар ўрнини миллий-шарқона сўзлар эгаллади, шу билан бирга, бозор иқтисодиёти ва демократия даврида, ўз-ўзидан, менделизм, менежерлар, менежмент, тендер ва бошқа шу каби кўплаб халқаро-ғарбона сўзлар янгидан кириб келди. Лекин янги луғат тузиш мураккаблигини қарангки, колхоз сўзини киритмаса бўлмайди, чунки шўро давридаги матнларда учрайди, уни бугунги ўқувчи тушуниши шарт. Йўли топилган, қатъияти(принтсипи) ишлаб чиқилган. Яъни сўз берилади, унга эск. тар.( яъни эскирган, тарихга оид) деган изоҳ берилади, сўнг яна изоҳ матни олдига шўро даврида деб тушунтириш берилади (қаранг: 2-жилд, 391-бет).

Икки изоҳли луғат ўртасидаги иккинчи тафовут шундан иборатки, янгисида арабий ва форсий тиллардан ўзлашган сўзларнинг араб ёзувидаги ифодаси қавсда берилган. Албатта, лотинча, юнонча, франтсузча ва бошқа ғарбий тиллардан олинган сўзлар лотин ёзуви асосида дарж этилган. Бу эса нашрнинг илмий- филологик аҳамиятини янада ошириб юборган.

Учинчи фарқ луғат тузиш қатъиятларини белгилашда ёрқин намоён бўлган.

Бу – янги дунёқараш билан тузилган луғат. Айтайлик, шўро даврида тузилган луғатдаги баъзи тушунчаларга изоҳ билан бугунги изоҳ баъзан кескин фарқ қилади. Мисол тариқасида капитал­изм сўзига берилган икки изоҳни қиёслаб кўрайлик: “Юқори ишлаб чиқариш даражаси, фуқаролик жамияти, ривожланган бозор иқтисодиётига ҳамда хусусий мулкчиликка асосланган ижтимоий тузум” (2-жилд, 316-бет). Айни таърифнинг олдинги икки жилдли луғатдаги мана бу изоҳдан ер билан осмонча фарқи бор: “ҳамма ишлаб чиқариш воситалари ёлланган ишчиларни эксплуатация қилувчи капиталистлар синфининг хусусий мулки ҳисобланадиган ижтимоий тузум” (Ўзбек тилининг изоҳли луғати. Икки томли. 1-том. Москва: “Рус тили” нашриёти. 1981. 367-бет).

Демак, тўртинчи фарқ янги луғат янгича дунё­қараш маҳсули эканидан келиб чиқади.

Шуларга кўра, бу, тўғри таъкидланганидек: “икки жилдли олдинги луғатнинг тўлдирилган ёки қандайдир ўзгартишлар билан қайта ишланган нашри эмас, балки лекцикографиянинг янги ютуқларини ҳисобга олган ҳолда яратилган мутлақо янги луғат” (1-жилд, 5-бет). Бироқ бу дегани кенг хронологик доирада ўзбек тилининг барча сўз бойлиги қамраб олинибди, дегани эмас.

Албатта, эски ва янги давр лекцик меъёрлари луғат тузувчиларини чалғитган жойлари ҳам учрайди.

Форс-тожик тили ХВИ асрдан эътиборан жиддий дифферентсиацияга учрай бошлади, ҳозирги замонга келиб Эрон форсийси – форс, Марказий Осиё форсийси – тожик, Афғонистон форсийси – дарий тили дейилади. Шунга кўра, луғатдаги дарий сўзи ҳақида деярли барча маълумотлар берилгани ҳолда, энг асосий жиҳат – Афғонистон форсийлари тили дарий дейилиши айтилмаган.

Дўнганлар мақоласида бу этник гуруҳ ҳақида: “Марказий Осиёда, асосан, Қозоғистон, Қирғизистон, қисман Ўзбекистонда яшайдиган халқ”, – деган маълумот берилади. Ҳолбуки, дўнганлар, асосан, Хитой Халқ Республикасининг Шинжонг вилоятида яшайди. Изоҳли луғатга бу каби маълумотларни аниқлаштириб олишда 12 жилдли “Ўзбекистон миллий энтсиклопедияси”га суяниш керак эди. Бир нашриётда босилган икки жиддий манбада бир халқ ҳақида икки хил маълумот кетиши тўғри эмас, чунки улардан бири – чала.

Луғат манбалари учга бўлинади: бадиий адабиёт, илмий асарлар, матбуот материаллари. Таржима матнлардан ҳам унумли фойдаланилган. Йиллар мобайнида Институтда жами 3 миллионли мисол-картотека йиғилган эди. Бу – кўплаб илмий ходимларнинг йиллар мобайнидаги заҳматли меҳнати эвазига қўлга киритилган бойлик. Луғатни тузишда улар жуда-жуда асқотди. Чунки сўзнинг ҳар бир муайян маъноси мисол билан далилланиши – шарт. Бошқача айтганда, шу мисоллар таҳлили асосида сўзлар маънолари дифферентсиациялашади.

Луғатнинг юзага келишида Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, филология фанлари доктори, профессор Азим Ҳожиев томонидан ишлаб чиқилган “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”ни тузиш ва ундан фойдаланиш қатъиятлари (принтсиплари) ўта муҳим омил бўлиб хизмат қилган. У ёхуд бу тартиб-қоида баъзан бор-йўғи биргина жумлада баён этилади-қўйилади. Аммо унинг замирида шундай нозик илмий асос, қоида, қатъият ётадики, айнан шу хулосага келиш учун луғатчилигимиз жуда узоқ тарихий тажриба тўплаш жараёнини бошидан кечиргани аниқ.

Биргина қатъиятнинг илмийлик ва ҳаққонийлик даражасига эътибор берайлик: “Луғатнинг меъёрийлиги шундан иборатки, унда адабий тилнинг имло, талаффуз, сўз ясаш ва уни ишлатиш меъёрлари тавсия этилади. …Лекин меъёрни пайқаш, меъёрий ҳолатларни ажратиб олиш осон иш эмас. Шу сабабли адабий тил меъёрларини белгилашда луғатда айрим камчиликлар, мунозарали, баҳсли ҳоллар бўлиши табиийдир. Луғатнинг юзага келиши, адабий тил меъёрларини қатъий, барқарор ҳолга келтириш билан бирга, унда узил-кесил ҳал этилмаган масалаларни аниқлаш ва бартараф қила бориш учун ҳам ёрдам беради, деб ўйлаймиз. Шуни ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш керакки, меъёрий луғат адабий тил меъёрларини белгилашга интилар экан, меъёрларни абадийлаштирмайди. Чунки тил меъёрлари ҳам, тилнинг ўзи каби, ижтимоий тараққиёт билан боғлиқ ҳолда ўзгариб, ривожланиб туради” (1-жилд, 8-бет).

Азим Ҳожиев луғат тузиш қатъиятларини ишлаб чиқар экан, сўзларни изоҳлашнинг олти қатламини очиб беради. Булар бош сўз; луғат мақоласининг бош сўздан кейинги компоненти – бош сўзнинг этимологияси ҳақидаги маълумот; луғат мақоласининг этимологик маълумотдан кейин­ги бош сўзга унинг маъноси олдидан бериладиган грамматик, услубий ва ҳавола этувчи қайд­лар; изоҳланувчи бирликлар (бош сўз ва турғун иборалар) маъносини (маъноларини) белгилаш ва қайд этиш; луғат мақоласининг энг асосий қисми (компоненти) изоҳланувчи бирликлар маъноси(маънолари)га бериладиган изоҳ; луғат мақоласининг сўнгги компоненти изоҳланувчи бирлик маъноси изоҳидан кейин бериладиган иллюстратив мисол (мисоллар).

– Бир куни Эски Жўвадаги ҳовлисига борсам, азбаройи карточка-қоғозларни титкилайверганидан домланинг қўллари қонаб кетибди, – деб ҳикоя қилади Тил ва адабиёт институти директори, профессор Тўра Мирзаев академик Азим Ҳожиев ҳақида.

Бу луғатнинг қандай машаққат билан юзага келганини тасаввур қилиш учун бундан бошқа ҳар қандай гап ортиқча бўлса керак…

Хуллас, луғат тузиш қатъиятларига тилшунослигимиз эришган энг сўнгги ютуқ янглиғ қараш керак. Ҳар бир жумласида пухта илм бор, десак, муболаға бўлмас. Мана бу жумла маъносини чақиб кўрайлик: “Сўзлар умуман эмас, балки маъноси, маълум маънолари билан синоним бўлади” (1-жилд, 18-бет). Бу луғат тузиш учун бирламчи масалалардан саналади. Айтайлик, бирдай деган сўз билан доим сўзи ўзаро ҳеч боғланмайдигандек туюлади. Бироқ бирдай аҳвол шу ифодасида бу сўз доим, ҳамиша, ҳамма вақт­га маънодош (қаранг: 1-жилд, 273-бет). Демак, бу луғатда сўзларнинг ана шундай ўта нозик маънодошлик (синонимик) хусусиятлари ҳам акс этган.

Ишлаб чиқилган қатъиятларга бошдан-охир амал қилиш – осон иш эмас. Биргина қатъиятни олайлик: “Луғат мақоласининг бош сўздан кейинги компоненти бош сўзнинг этимологияси ҳақидаги маълумотдир. Этимологик маълумот қардош бўлмаган чет тил сўзларига берилди” (13-бет). Энди қавсда барча чет сўзларнинг этимологик маъносини бериш шарт. Чунки шунга келишиб олинди. Лекин қўшма сўз, масалан, айбнома бўлса, айб ва нома сўзлари алоҳида-алоҳида келганда, этимологик изоҳ берилган, айбномага эса бундай изоҳ шарт эмас, деб ҳисобланган ва бу луғатда катта ихчамликка олиб келган.

Агар ихчамлаш йўли тутилмаса, ҳар қандай луғат ҳаддан ташқари семириб кетиши – тайин. Шунинг учун ихчамлашнинг оқилона йўллари изланган ва топилган. Масалан, одамга нисбатан оғзаки нутқда ишлатиладиган иккиқат, бўғоз сўзлари махсус изоҳлаб ўтирилмасдан, ҳомиладор сўзига ҳавола берилган. Бунда қ. (яъни қаранг) ёки айн. (яъни айнан) деган ишора билан ўқувчи ҳомиладор сўзи маъносини ўқиш орқали бу синонимлар маъносини билиб олишга ундалган.

Ҳар бир сўзга шунақа грамматик мезонлар билан ёндашилганки, ўқувчи камида сўзнинг нисбати, сони (бирликда ё кўпликдалиги), боғловчи, кўмакчи ёки юкламами-йўқлиги, кучайтирма ёхуд кичрайтирма шакли, сифат ёки сифатдошлиги, равиш ёхуд равишдошлиги, тақлидий ё ундов сўзлиги, эркалаш шакли ёхуд ҳаракат номи эканини билиб олади. Шунингдек, сўзнинг услубий белгилари, яъни грамматик белгидан бошқа жиҳатларидан ҳам хабардор бўламиз. Масалан, сўзнинг болалар нутқига хослиги, касб-ҳунарга оидлиги, китобий, поетик экани, шевага доирлиги, сўзлашув нутқига оидлиги, эскирган сўз экани, кўпроқ хотин-қизлар нутқида учраши, ҳақорат сўзи эканидан ҳам огоҳ бўламиз. Бу бизга муайян сўз ҳақида максимал билим беради. Лекин ҳамма сўзнинг ҳам грамматик белгисини ифодалаш шарт эмас. Айтайлик, китоб – от, гўзал – сифат, келмоқ – феъл экани шундоқ ҳам кўпчиликка маълум, шунинг учун уни луғатда алоҳида қайд этиб ўтириш лозим топилмаган. Аммо келмоқнинг маънолари 13 бандда изоҳл
анган, бу сўз иштирокидаги 16 ибора маъноси ҳам шарҳланган.

Лекин ўзи – зидловчи боғловчи. Бироқ у асл вазифасидан ташқари маъноларда ҳам ишлатилади. Унинг лекини бор дейилганда бу сўз от бўлиб келяпти, шундан ҳам ўқувчи хабардор қилинган. Луғатда тилимизнинг ана шундай нозикликларигача акс этган. Бу: “Сўзнинг луғатда қайд этилган биронта ҳам маъноси изоҳсиз қолмаслиги керак” (1-жилд, 18-бет), – деган қатъиятга оғишмай амал қилинганидан далолат беради.

Энди мана бу қатъиятга эътибор қилайлик: “Баъзи сўзлар кенг (кенгроқ) тушунчани билдиради. Биргина мисол бундай сўзлар маъносининг хусусиятини тасдиқлай олмайди. Бинобарин, уларнинг маъноси изоҳидан кейин ана шу изоҳни етарли тасдиқлайдиган мисоллар келтириш керак бўлади” (1-жилд, 20-бет).

Масалан, анжуман сўзи йиғин, мажлис деб изоҳланган. Учта мисол келтирилган. Биринчисида оддий давра, мушоара кечасини, иккинчисида бир катта расмий йиғинни, учинчисида халқ­аро илмий конференцияни англатиб келган (қаранг: 1-жилд, 85-бет).

Хўш, янги изоҳли луғат бевосита қандай вазифаларни ўтайди?

У, аввало, ўзига хос этимологик луғат ўрнини ҳам босади. Масалан, бекойиш сўзига олд қўшимчасидан ажратиб қарасак, койиш (уришиб қўйиш) деган туркий сўзга шаклдош сўз пайдо бўлади. Ҳолбуки, булар – бошқа-бошқа сўзлар. Бекойиш – форсий коҳиш сўзининг талаффузда ўзгарган (“ҳ” товуши “й”га айланган) шакли. Коҳиш сўзи камайтириш, пасайтириш; ташвиш, дард-койиш маъноларини англатишини луғатдан билиб оламиз (2-жилд, 415-бет). Аммо унга бе- олд қўшимчаси қўшилганидан кейин сўз шодон, мамнун деган маъноларни англатадиган бўлганини ҳам англаймиз (1-жилд, 216-бет).

Аммо қатъиятда ҳар хилликлар бор. Масалан, бекойиш сўзида бе- олд қўшимчаси – кирилл, коҳиш сўзи эса арабий ҳарфда, бекор сўзининг фақат арабий ҳарфдаги ифодаси, бемеҳр кириллча ҳарфлар (бе.+ меҳр) билан берилган. Бу уч сўз олд қўшимча орқали ясалгани жиҳатидан бир хил тартибда изоҳланиши керак эди.

Бу луғат, ўз-ўзидан, бир йўла турли йўналишлардаги истилоҳлар луғати вазифасини ҳам ўтайверади. Чунки 80 мингдан ортиқ сўз ва сўз бирикмасининг муайян қисми – муайян соҳага тегишли термин. Истилоҳларни изоҳлаганда илмий эркинликка йўл йўқ. Чунки бир маъноли сўзларгина термин ҳисобланади, яъни истилоҳда сўз ўта аниқ чегараланган маънони ифодалайди.

Диаспора сўзи изоҳи мана бундай: “Зўрлаб, мажбурлаб кўчириш, генотсид хавфи ва бошқа ижтимоий-тарихий, диний сабабларга кўра ўз ватанидан бошқа мамлакатда яшовчи этник гуруҳ” (1-жилд, 605-бет). Бу ўқувчининг билимини мустаҳкамлайди, унинг онгидаги чалкашликка барҳам­ беради. Демак, Ўзбекистонимиздаги тожик, қозоқ, қирғиз, туркман каби миллатлар вакилларига нисбатан диаспора сўзини қўллаш асло мумкин эмас, чунки Ўзбекистон – уларнинг ҳам ўз қадимий юрти, асл Ватани. Оғзаки нутқда баъзилар билиб-билмай мамлакатимиздаги бу этник гуруҳларга нисбатан диаспора сўзини қўллаши – мутлақо хато. Луғат шунга ўхшаш нозик масалаларда сўзга жуда ҳушёр ва эътиборли муносабатда бўлишга ундайди.

Апостроф сўзига берилган изоҳ – чала. Унинг юнонча четга, орқа томонга қараган, қаратилган деган маънони англатувчи сўздан олингани айтилиб, кейин қуйидагича изоҳ берилади: “Ёзувда (баъзи тилларда) ҳарфий белги билан кўрсатилмайдиган унли ўрнида сатр устига қўйиладиган вергул кўринишидаги белги (Ъ)” (1-жилд, 91-бет). Бу қисман тўғри. Лекин лотин ёзуви асосидаги янги ўзбек алифбоси юзасидан ишлаб чиқилган тиниш белгилари орасидаги апостроф бу изоҳга мос келмайди-ку. Биринчидан, у бизда унли ўрнида ишлатилмайди, айириш белгиси вазифасини ўтайди, унлидан кейин ҳам (раъно, неъмат), ундошдан сўнг ҳам (суръат, обЪектив) қўйилаверади. Иккинчидан, уни тутуқ белгиси деймиз. Шу икки жиҳат луғатда қайд этилмаган. Ёки гендер сўзи ҳозир тилимизда тез-тез ишлатиляпти, аммо луғатга киритилмабди.

“Ўзбек тилининг изоҳли луғати” ўзига хос маънодош сўзлар (синонимлар) луғати вазифасини ҳам ўтайди. Биринчи мисол: тилимизда, хусусан, адабиётимизда андалиб сўзи булбулнинг маънодоши сифатида ишлатилади. Шу ҳам берилиб, булбулга қараш тавсия этилади.

Луғат ўзига хос тарзда имло луғати вазифасини ҳам ўтайди. Чунки ана шу 80 мингдан ортиқ сўз ва сўз бирикмаси амалдаги имло қоидалари асосида ёзилган. Ҳозирги имло қоидалари эса 1956 йилдан бери амал қилиб келяпти. Кимлардир лотин ёзуви асосидаги янги ўзбек алифбоси қонун-қоидаларини кўр-кўрона кирилл ёзуви асосидаги амалдаги имло қоидаларига киритиб, шошди, хатоларга йўл қўйиб юрибди. Масалан, юмшатиш белгиси () лотин ёзуви асосидаги янги ўзбек алифбосида йўқ, лекин уни жорий алифбодан ҳали ҳеч ким чиқариб ташламаган-ку. Шунга қарамай, айрим газеталаримиз кирилл ёзувида ҳам юмшатиш белгисидан воз кечиб қўя қолди. Ҳолбуки, бир алифбо қоидаларини иккинчисига кўр-кўрона олиб ўтиш кўп чалкашликларга олиб келади. Луғатда ана шу 1956 йил қоидаларига қатъий амал қилинди. Лекин “мисол-тситаталар 1956 йилгача амалда бўлган эски имло қоидалари асосида чоп этилган манбадан олинган бўлса, улар ҳозирги (амалдаги) имлога мослаб берилди” (1-жилд, 20-бет).

Бу ўзига хос фразеологик луғат вазифасини ҳам ўтайди. Биргина кўнгил сўзи билан алоқадор нақд 61 ибора шарҳланган.

Ҳар қандай ёзма матнни ўқиб ёхуд бир оғзаки нутқни эшитиб турганда шундай бир муҳим сўзга дуч келиб қоласизки, жумланинг бор моҳияти, аслида, ўша калима орқали ойдинлашади. Лекин сиз уни умрингизда эшитмагансиз. Табиийки, бундай кезда луғат беминнат ёрдамга келади.

Ёхуд илмий, бадиий, публитсистик, расмий-идоравий матн тузаётганда, бирон-бир тилдан ниманидир таржима қилаётганда оқ қоғоз узра қаламингиз бирдан тўхтаб қолади: сиз ифодаламоқчи бўлган маънони берадиган сўз топилмагандек, ёдга келганларининг биронтаси ҳам мос тушмаётгандек ҳолат юз беради. Шунда киши дарҳол луғат титкилашга тушади. Чунки изоҳли луғатларда сиз топган, аммо унчалар ёқмай турган сўз ёнига унинг маънодошлари ҳам қайд этилади-да. Топиб, бирдан дилингиз яйраб кетади. Бундай жараёнларда ҳали асрлар мобайнида бу луғат кимларга қанчалар асқотишини олдиндан тасаввурга келтириш жуда мушкул. Машҳур бўл­ғор таржимони Сидор Флорин ўз ижодий тажрибасидан келиб чиқиб, бир йилда уч мартагина титкилашга тўғри келса, у луғатни сотиб олганимизга асло пушаймон қилмаслигимиз кераклигини айтган. Рост гап – шу.

Тил ҳамма замонда халқни бирлаштиришнинг энг асосий қуроли бўлиб келган. Адабий тил – шу забонда сўзлашувчиларнинг барчаси учун тушунарли ҳисобланган, бошқача айтганда, “ўзаро шартлашув” асосидаги лисон. Айтайлик, Бухоро ўзбеклари шевасидаги шу ҳудудда ҳамма бемалол англаб олаверадиган мана бу жумлани Хоразм, Тошкент ёки Фарғонада биров тушунмаслиги аниқ: “Бирон қўшан билан бориб, язнамлани инагларини гўсаласини кўрмоқчин эдик, бобомуллом билан ойбийим қўймадила, бохар бўлингла, ямон чарс экан, туновун биттасини бир уриб, йиқитибди, мадонгача зўрға эмаклаб келибди бечора, деб…” Бу жумладаги қўшан – тўёна, язна – почча, инаг – сигир, гўсала – бузоқ, бобомулло – қайната, ойбийи – қайнана, бохар (бохабар) – эҳтиёт, чарс – сузонғич, туновун – тунов куни, яъни кеча, мадон – даҳлиз эканини қай бир одамга бирма-бир айтиб, улгурасиз? Демак, сўзловчи фикрининг Ўзбекистон бўйича, ҳатто, дунёнинг ўзбеклар яшайдиган барча гўшаларида ҳамма қийналмай тушуниш
ини истаса, уни адабий тилда ифодалашга мажбур-да.

Шунга қарамай, луғатда айрим шевага хос сўз ё унинг вариантлари ҳам изоҳланган. Бунда ўша шевага хос сўзнинг ишлатилиш даражаси билан ҳисоблашилган. Айтайлик, авара сўзи ҳам берилган, унинг шевага хослиги, эвара маъносида ишлатилиши билдирилган. Гуруч баъзи шеваларимизда биринж дейилади. Вариант сифатида у ҳам берилган. Чунки оммалашган айрим халқ қўшиқлари, масалан, “Бойчечак”да айнан шевага хос шу шакл учрайди:
Югуриб бозорга борса,
Гўшт, биринж олиб келса.

Адабий тилимизда айрим сўзларнинг вариант­лари бор. Масалан, каптар – кабутар, невара – набира, билан – бирла, бирга, бирга – бирла – бирлан – билла ва ҳоказо. Луғатда булардан асосийлари тўлароқ изоҳланиб, вариантига ҳавола этиб кетилаверган. Ҳар ҳолда, ўқувчи унисини ҳам, бунисини ҳам ишлатиш мумкинлигини билиб олади.

Талабалик йиллари ТошДУ, яъни ҳозирги ЎзМУнинг журналистика факултетида ўзимиз туғилиб-ўсган ҳудуд маҳаллий газетаси тилини таҳлил қилиб, курс иши ёзиш топширилди. Бостирма сўзи билан сас сўзини тўғри изоҳлай олмаганим ҳали-ҳануз ёдимдан чиқмайди. Бостирма деганда силос бостириладиган хандақни, сас деганда эса бадбўй, яъни сассиқликни тушунган эканман. Ҳолбуки, бостирма сўзи хас-хашак билан ёпиладиган айвонни англатар экан. Чунки бу икки сўз ҳам Бухоро шевасида ишлатилмайди, бирининг ўрнига хасайвон, иккинчисининг ўрнига товуш қўлланади. Ишлатилмаса-ишлатилмасин, луғат шундай кунга керак. Беш жилдли луғат шу каби хатоликларга йўл қўймасликни таъминлайди.

Агар кимки изоҳли луғатдан фақат шу тил эгаларигина фойдаланади, деб ўйласа, катта хато қилади. Ҳар қандай тилнинг изоҳли луғати бира-тўла бу тилни ўрганувчи бошқа тиллар вакиллари учун ҳам бой ва фойдали манба вазифасини ўтайди. Шу нуқтаи назардан луғатнинг 5-жилдида “Сўз ясовчи ва шакл ясовчи қўшимчаларнинг изоҳли-иллюстратив кўрсаткичи” берилгани айни муддао бўлган. Аввало, бу кўрсаткични тузиш катта илмий салоҳият ва меҳнат-машақат талаб этади. Қолаверса, бу қўшимчалар билан келган сўзларнинг ҳар куни неча-нечасини ишлатиб юрган одам бўлса ҳам, уларни бир ерда жамланган ҳолда кўриб чиқса, шубҳа йўқки, тилимиз сўз ясовчи ва шакл ясовчи қўшимчалари кўплиги жиҳатидан дунёдаги энг бой тиллардан бири, деган хулосага келади. Бу кўрсаткичда жами 355 қўшимча изоҳланган.

Луғатнинг беш жилдини қайта-қайта варақлаш жараёнида пайдо бўлган яна айрим мулоҳазалар борки, уларни, эҳтимол, бу катта лисоний манбанинг яқин келажакда лотин ёзуви асосидаги янги ўзбек алифбосида чоп этиш пайтида инобатга олинар, деган мақсадда баён этсак…

Бахт сўзига изоҳ бор. Лекин бахт уйи бирикмаси алоҳида тушунчани англатади. Бу берилмаган. Лоақал, шўро даврида бахт уйи дейилган расмий идора – никоҳни расмийлаштириш ташкилоти жойлашадиган маъмурий жой бўларди. Шуни тушунтириш учун ҳам бу бирикма бахт сўзи мақоласи ичида изоҳланиши керак эди.

Луғатда алик мақоласи ҳам, ваалайкум мақоласи ҳам берилган. Лекин унисида бунисига, бунисида унисига ҳавола йўқ. Бундан ташқари, бу иккаласининг ҳам саломга жавобнинг қисқарган шакли экани айтилган, бироқ саломга жавобнинг мукаммал, тўлиқ шакли – ваалайкум ассалом берилмаган.

Луғатда асосий шакл сифатида буқоқ берилган. Бўқоқ бир вариант сифатида келтирилган. Ҳолбуки, тескариси бўлиши керак эди. Асли бўғмоқ феълидан ясалган (бўғ+оқ = бўқоқ) бўлиши керак. Унда тўғриси бўқоқ бўлади.

Ўзбек адабий тилини жорий этишдаги жиддий муаммолардан бири – “ҳ” ва “х” товушларини чалкаштириш. Бунинг асосий сабаби битта – “ҳ” асл туркий товуш эмас. Шунинг учун кўп шеваларимизда уни “х” тарзида талаффуз этиб кетишаверади. Лекин адабий тил талаби бўйича, “ҳ” – бошқа товуш, “х” – бошқа товуш. Шунга қарамай, адабий    тилимизда ҳам бу борада айрим чалкашликлар қатъийлашиб қолган.

Модомики, беш жилдли “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” тузилган экан, шу икки товуш масаласида адабий тилимизнинг ўзидаги чалкашликларга чек қўйиб қўя қолиш керак эди. Масалан, адабий тилда хина тарзида ишлатиб келаётганимиз сўзнинг асли -ҳино. Муҳаммад Юсуф бир шеърида уни айнан “о” товуши билан тугайдиган қилиб ёзган эди. Буни хина сўзи изоҳида қавс ичида берилган арабий шаклдан ҳам аниқ билиб оламиз. Бироқ яна луғатга хина тарзида киритилибди (4-жилд, 398-бет), лоақал, ҳина деб олсак, маъқул бўлмасмиди? Хино бу сўзнинг поетик шакли сифатида берилибди (4-жилд, 399-бет). Лекин шу ерда бира-тўла тузатиб, ҳино шаклини адабийлаштирсак, тўғри бўлар эди. Худди шундай ҳолни халқоб (4-жилд, 381-бет) сўзида ҳам кўрамиз. Асли бу – ҳалқа билан об (сув) сўзларининг қўшилмаси. Шунинг учун ҳозир бира-тўла луғатга ҳалқоб тарзида киритиб, “асрий” хатони тузатиб кетган маъқул эди. Асли форсий заҳ сўзи ҳам илмсизлик оқибатида зах тарзида эски луғатларимизга кириб қолган. Луғатда
қатъият бузилиб, бу сўзнинг форсий шакли араб ёзувида берилмабди, зах тарзида эски хато билан қолдирилибди. Асли арабча захира сўзи луғатда тўғри берилган, бироқ резерв сўзининг маънолари изоҳланган жойда у заҳира (3-жилд, 371-бет) бўлиб кетибди. Ахир, ҳар бир янги изоҳли луғат амалда олдинги хато ва камчиликларни тузатиб бориши лозим эмасмиди?! Чунки шу пайтгача “ҳ” ва “х” масаласида амал қилиб келаётганимиз бир қоида бор: ўзбек шеваларида қандай талаффуз қилинишидан қатъи назар, бу масалада сўзнинг араб, форс ва бошқа тиллардаги туб шаклига суянилади, аслида “ҳ” бўлса, албатта, “ҳ” олинади. Шундай экан, янги изоҳли луғат айрим ғалати машҳурларни тузатиши шарт эди.

Араб тилидан ўзлашган баъзи сўзлар таркибида учрайдиган, гўё қўшимча тарзида ажраладиган “-ат” қўшимчасига мисол тариқасида хато тарзда камолат сўзи ҳам келтирилибди (5-жилд, 573-бет). Ҳолбуки, бу тилимизда камолот тарзида ёзилади. Унинг камолат шакли адабий тилда йўқ. Айнан шунинг учун у луғатнинг камолот сўзи берилган 2-жилдида вариант сифатида ҳам берилмаган.

Луғат тузиш – бир қарашда, соф филологик, яъни сиёсатдан холи (ғарбона истилоҳ билан ифодаланса, аполитик) иш. Аммо…

Бугунги ўқувчи луғатдаги бир мисолда янги тузум, янги давлат, янги ҳаёт ва янги одамлар (4-жилд, 184-бет) деган тушунчаларга дуч келса, қайси даврдаги янги тузум, янги давлат, янги ҳаёт ва янги одамларни тушунади? Албатта, мус­тақиллик давридаги! Аммо мисол тамоман шўро мафкураси таъсирида битилган “Бўрондан кучли” романидан келтириляпти. Бугун романда кўзда тутилган янги тузум, янги давлат, янги ҳаёт ва янги одамлар, ўз-ўзидан маълумки, эски тузум, эски давлат, эски ҳаёт ва эски одамлар бўлиб қолди-ку! Бу ерда мисолдаги янги тушунчаси амалда изоҳланмай қолган.

Ваҳҳобий, ваҳҳобийлик бор, таблиғчилик, ҳизб­чилик, акромийлик, нурчилик йўқ. Афсуски, ҳаётимизда бундай ёт оқимлар ҳам учрайди, уларни тилимизда қайд этишга мажбурмиз.

Бу хато ва камчиликларидан қатъи назар, хулоса аниқ: “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” олимларимизнинг катта заҳматию машаққати эвазига яратилди. У фақат луғатчилигимиз эмас, умуман, тилшунослигимизнинг улкан ютуғи, халқимиз маънавий-маърифий ҳаётидаги йирик воқеа бўлди, деб баралла айтиш керак.

Чунки онг ривожланмас экан, жамият тараққий этмайди.

Жамият ривожланмас экан, ҳаёт даражаси кўтарилмайди.

Тил тараққий этмас экан, онг ўсмайди.

Чунки онг-тафаккур, илм-фан, техника-технология, маънавият-маърифат ҳам бевосита тил воситасида ривожланади.

“Маърифат” газетасидан олинди.